Туёқли ҳайвонларда йўловчи ташишнинг экзотик турлари




Download 1,47 Mb.
bet35/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

7.2. Туёқли ҳайвонларда йўловчи ташишнинг экзотик турлари
Туёқлилар туркуми вакиллари — буғу, эшак, хачир, от, ҳўкиз, қўтос ва туядан инсон қадим замонлардан бери юкларни ва саёҳатчиларни ташиш учун ҳам, турли юк ортилган араваларни тортиш учун ҳам фойдаланиб келади.
От саёҳатлар учун ва ҳарбий мақсадларда, юк ташишда, арава тортишда, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган инсоннинг энг яқин ёрдамчиларидан биридир. Ўрта Осиёда ва Европанинг жануби-шарқий қисмида хонаки отлар милоддан аввалги 3-минг йилдан маълум эди. Отлар кўп асрлар мобайнида асосий транспорт воситаси, қишлоқ хўжалигининг асосий иш ҳайвони эди. Шунингдек армия учун ҳам жуда кўп от талаб қилинарди.
Дунёдаги барча мамлакатларда 250 дан зиёд от зотлари мавжуд. Шундан 50 дан ортиқроғи МДҲ мамлакатларида ва 8 таси Ўзбекистон ҳудудида урчитилади. Ҳозирги замон отлари бир-биридан тана тузилиши билан фарқ қилади. Шулар жумласига эгарлаб салт миниладиган отлар; салт миниладиган, аравага ёки чанага қўшиладиган йўрға от зотлари; оғир юкларни тортадиган юкчи отлар киради. Қишлоқ хўжалигида механизациялашнинг ривожланиши билан от боқиладиган кўпчилик мамлакатларда ХХ аср ўрталаридан бошлаб отнинг от спорти, туризм, гўшт ва қимиз олиш учун мўлжалланган зотлари етиштирилмоқда.
Пони — кичкина от, болалар учун айниқса қизиқарли, болалар парклари томошалари тизимида кенг қўлланилади. Махсус етиштирилади. Жанубий қутбни забт этишда Скотт экспедицияга бир нечта чидамли пони олиб кетган.
От етиштириш хўжалик тармоғига айланган. Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда йўртоқи отларнинг махсус зотлари етиштирилган. Европада рицарлар учун кучли от зотлари етиштирилган, оғир юк тортадиган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган от зотлари пайдо бўлган. Отлардан ҳарбий мақсадларда ҳам кенг фойдаланилган. Подшолар ва зодагонларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ташиш учун махсус кареталар ва аравалар ясалган, уларнинг кузови шундай ясатилганки, мутахассислар ўзига хос санъат асари деб эътироф этилган. Сақланиб қолган экипажларнинг аксарияти Лиссабон (Португалия)даги кареталар музейи коллекциясида жамланган. Ҳатто Иккинчи жаҳон урушида ҳам қўшинлар таркибида махсус отлиқ полклар бўлган. Отлар парадларда ва томошаларда иштирок этади, айрим мамлакатларда оммавий тадбирларни тартибга солиш учун отлиқ полициядан кенг фойдаланилади.

Download 1,47 Mb.
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Туёқли ҳайвонларда йўловчи ташишнинг экзотик турлари

Download 1,47 Mb.