Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон




Download 1,47 Mb.
bet37/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

7.3. Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон
Фил — қуруқликдаги энг йирик ва кучли ҳайвон. Бугунги кунда филлар фақат Африкада ва Ҳиндистон минтақасида (шунингдек Камбожа, Бирма, Шри-Ланка, Таиландда) яшайди. Бошқа минтақаларда филларни фақат ҳайвонот боғида ва циркда кўриш мумкин .
Африка фили энг йирик фил. Ҳиндистон фили ундан бироз кичикроқ. Африка фили эркак жинсига мансуб вакилларининг оғирлиги 7,5 тоннага, баландлиги эса – 4 м га етади. Фил йирик ва қўпол ҳайвон эканлигига қарамай, анча серҳаракатдир. У тез юриш, сувда сузиш, қияликларга кўтарилишга қодир. Одатда фил шошмасдан, деярли овозсиз ҳаракатланади. Фил орқа оёқларини олдинги оёқлари изига аниқ қўйган ҳолда ҳаракатланади. Тезлиги анча баланд — соатига 25 км гача етиши мумкин. Аммо шарт-шароит мавжуд бўлган ёки хавф туғилган ҳолларда филнинг югуриш тезлиги соатига 40 км га етиши ҳам мумкин.
Африка фили Саҳрои кабирдан жануброқдаги ҳудудларда, асосан миллий паркларда ва резервацияларда яшайди. Фил пода-пода бўлиб яшайдиган ҳайвон. Одатда бир подада 9-10 фил бўлади. Бугунги кунда Африкада ҳайвонларни қўриқлаш тизими ва миллий паркларнинг ташкил этилиши шарофати билан 250 мингга яқин фил яшайди. Филлар миқдорини тартибга солиш мақсадида ҳар йили 5000 тагача фил отиб ўлдирилади. Фил кузатиш ва ов (фотоов ҳамда лицензияга кўра қуролли ов) объекти сифатида туристларни қизиқтиради. Зимбабведа Виктория шаршарасидаги миллий паркда туристларга Африка филларида сафар таклиф қилинади. Бу қайиқлар, ҳаво кемалари ва вертолётлардаги экскурсия ва сайрларни, рафтинг ва банги-жампинг каби кўнгилочар тадбирларни, темир йўл бўйлаб ва пиёда экскурсияларни оқилона тарзда тўлдиради.
Ҳиндистон фили қўлга осон ўрганади, у юк ва одамларни ташишга қодир. Инсон қадимдан филни қўлга ўргатиб келади. Қадимда филлардан оғир ишларда, маросимларда ва урушда фойдаланилган. Ганнибал ўзининг Римга юришини айнан Африка филларида амалга оширган. Бугунги кунда Африка филлари қўлга яхши ўрганмайди, аммо бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
Ҳиндистон минтақасидаги аксарият мамлакатларда филдан инсон ёрдамчиси сифатида фаол фойдаланилади. Филларни қўлга ўргатиш учун махсус мактаблар ташкил этилган. Филдан ўрмонда дарахтларни ағдариш, оғир (350 кг гача) юкларни ва одамларни ташиш учун фойдаланилади. Туристик маҳсулотлар орасида фил аттракциялар тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Филда сафари — туристлар учун бетакрор ва қизиқарли экскурсия. Фил елкасига ўрнатилган махсус ўриндиққа тўрттагача турист ва ҳайдовчи жойлашиши мумкин. Экскурсия экзотик чангалзорлар бўйлаб амалга оширилади. Туристлар эътиборини тортиш учун туристик маҳсулотнинг реклама проспектларида ва ҳатто телевизион реклама роликларида туристик фирмаларнинг раҳбарлари ўзлари филларда ўтириб суратга тушадилар. Шри-Ланкада филлар майдароқ, йирик туристни кўтара олмаслиги ҳам мумкин.
Тантанали маросимларда, байрамларда, шоу ва цирк томошаларида, овда филлардан фаол фойдаланилади. Тайландда туристлар учун фил томошалари – элепҳант шоw, фил байрамлари ва пойгалари ташкил этилади. Фақат Ҳиндистон фили албинос — оқ рангда бўлиши мумкин. Тайландда филларга муқаддас ҳайвон деб қаралади. Бу ерда оқ фил акси туширилган байроқ узоқ вақт давлат байроғи бўлган.

Download 1,47 Mb.
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Фил – туристлар учун энг томошабоп ҳайвон

Download 1,47 Mb.