Туристларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш




Download 1,47 Mb.
bet40/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

8.1. Туристларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш
Хавфсизлик – муҳим ва қадимги тушунча. У туристга овқатланиш ва ухлашдек зарур. Шу сабабли саёҳатлар пайтида туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш туристик фирманинг бош вазифасидир. Туристлар хавфсизлигини таъминлаш учун туристик ташкилотлар комплекс тадбирларни амалга оширади. Бунда дам олиш ва саёҳат жойларидаги сиёсий вазиятнинг барқарорлиги, шу жойларнинг экологик биринчи даражали аҳамиятга эга. Мазкур омиллар меъёр даражасида бўлмаган ҳолда туризм анча машаққатли ва хавфлидир.
Бундай ҳолларда саёҳат мамлакати (минтақаси)даги экологик ва сиёсий вазият тўғрисида туристларга ҳаққоний ва тўлиқ ахборот бериш жуда муҳимдир. Агар туристик фирма сиёсий ва экологик жиҳатдан беқарор ҳудудларда хавфсизликни кафолатлай олмаса, мазкур минтақаларга саёҳатлар камаяди. Бунга мисоллар жуда кўп. Масалан, Форс кўрфазидаги уруш пайтида мазкур минтақа мамлакатларига саёҳатлар ўша даврда 90% га камайди. Бугунги кунда собиқ Югославии ҳудудида ва Кавказда шундай вазиятни кузатиш мумкин. Экологик жиҳатдан беқарор ҳудудлар (Украина ва Белоруссиянинг баъзи бир ҳудудлари)га саёҳатлар ташкил этилмайди.
Турист ўзига нотаниш жойга, кўпинча бошқа мамлакатга сафар қилади. Бу ернинг иқлимини, саёҳатда ўзига қандай буюмлар, ҳимоя воситалари, дори-дармонлар керак бўлишини у кўпинча билмайди. Тилдаги тафовут туфайли жойда мўлжал олишга у қийналади. Туристга саёҳатда нима керак бўилиши кўзда тутиш ва унга фойдали маслаҳатлар бериш туристик фирманинг вазифасидир.
Бунга туристик бизнес билан яқин ҳамкорликда иш олиб борувчи АҚШнинг "Пепто-Бисмол" тиббиёт компанияси тажрибасини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг "Саёҳатчига маслаҳатлар" (Травелерс Адвисорй) номли буклети туристик йўлланма сотиб олган ҳар бир туристга бепул тақдим этилади. Ушбу буклетда турли мамлакатларга саёҳат қилаётган туристлар ўз соғилиғини сақлаши юзасидан жуда зарур маслаҳатлар берилган. Бу маслаҳатлар турист саёҳатини саломатлик нуқтаи назаридан анча хавфсиз қилиш имконини беради.
Буклет муаллифлари саёҳатга чиқишдан олдин энг аввало танланган жойнинг иқлим шароити ҳақида маълумотлар олишни маслаҳат беради. Бу шароит туристга тиббий кўрсатмалар нуқтаи назаридан (аллергия, артериал босимнинг юқорилиги ва б.) мос келмаслиги мумкин. Айрим экваториал мамлакатларга сафарга чиқиш учун мамлакатга киришдан кечи билан 10-15 кун олдин сариқ безгакдан эмлатиш шарт. Бошқа тиббий талаблар қўйилган бўлиши ҳам мумкин.
Сафарга ўзингиз билан зарур дори-дармонлар олиб кетганингиз маъқул, чунки сафар мамлакатида керакли дориларни тополмаслигингиз мумкин, уларнинг аналоги эса тегишли таъсирни кафолатламайди ва ножўя таъсирдан сақламаслиги мумкин.
Саёҳатга кичик аптечка олиб кетган маъқул. Унинг таркибига антигистамин, яллиғланишга қарши, куйишга қарши дори-дармонлар ҳамда боғлаш ва дезинфекция қилиш материаллари киритилади.
"Саёҳатчига маслаҳатлар" бошқа мамлакатларда нотаниш таомларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш зарурлигига туристлар эътиборини қаратади. Шунингдек қайнатилмаган сувни ичмаган маъқул. Қуёшда тобланиш ва чўмилиш ҳам меъёрда бўлиши лозим. Тропик мамлакатларда қуёш нуридан ҳимоя қиладиган кремлар ва кўзойнакдан фойдаланиш зарурлигини ҳам унутмаслик керак.
Сув ҳавзаларининг махсус белгиланган жойларида ва бассейнларда чўмилган маъқул. Нотаниш жойларда кутилмаган "сув ости сюрпризлари"га дуч келиш, шунингдек сувнинг ўзи ҳам юқумли ёки тери касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Бошқа мамлакатга саёҳат қилишда малакали врачни қандай топиш, зарур ҳолларда қаерга мурожаат қилиш туристларга тушунтирилиши лозим. Турист ўз йўл ҳужжатлари орасида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун мўлжалланган, унинг соғлиғи ҳолатига оид асосий маълумотлар (қон гуруҳи, аллергик реакцияларга таъсирчанлиги, тиббий муаммолари ва тавсиялар) кўрсатилган махсус бланкага эга бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади.





Download 1,47 Mb.
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Туристларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш

Download 1,47 Mb.