• Молиявий таваккаллар қаторига қўйидагилар киради
  • Қоидага кўра, чет эл туристлик ташрифларида туристларни суғурталаш ўз ичига қуйидагиларни олади
  • Суғурта жавобгарлигининг турлари




    Download 1,47 Mb.
    bet42/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    Суғурта жавобгарлигининг турлари: авария, ёнғинлар, портлаш, табиатнинг бахтсиз ҳодисалари, ўғирлик, зарар етказиш ва бошқа атайлаб ҳамда онгли тарзда ҳаракатлар, ҳарбий ҳаракатлар ва ҳоказолар.
    Туристлик фирмалар таваккалини суғурталаш ўз ичига молиявий таваккални, туристларни уларни қариндош уруғларини учинчи шахс олдидаги даъволари бўйича жавобгарликни ўз ичига олади.
    Молиявий таваккаллар қаторига қўйидагилар киради:

    • тижорат таваккали (тўловни амалга оширмаслик ёки кечиктириш, форс-мажор ҳолатларидаги шартномани бузилиш вазиятларини тан олинмаганда контрагентнинг жарима санциялари;

    • фирманинг банкротга учраши;

    • божхона қонунларини, валютали тартибга солиш, паспорт назорати ва бошқа божхона расмиячилигининг ўзгариши;

    • форс-мажор ҳарактерига эга бўлган ҳаракатларни юзага келиши;

    • сиёсий таваккалчилик ва бошқалар.

    Қоидага кўра, чет эл туристлик ташрифларида туристларни суғурталаш ўз ичига қуйидагиларни олади:

    • чет эл ташрифи даврида тўсатдан касал бўлганда ёки бахтсиз ҳолатларда туристга биринчи тиббий тез ёрдам кўрсатиш;

    • тегишли тиббий назорат остида уни сифатли даволашга қодир бўлган яқин атрофдаги шифохонага элтиб қўйиш;

    • ишончли тиббий назорат остида туристни доимий истиқомат қиладиган давлатга қайтариш;

    • шифохонадаги назорат ва унинг оиласини бу тўғрида огоҳлантириш;

    • агар тиббий препаратларни шу жойда топиш имконияти бўлмаса унга етказиш;

    • шифокор – мутаҳассиснинг маслаҳат хизматлари (зарурат бўлганда);

    • бетоб бўлиб қолган туристни ёки унинг жасадини у доимий истиқомат қиладиган мамлакатга элтиш бўйича транспорт ҳаражатлари тўлови;

    • турист мулкини ватанига қайтариш;

    • чет элдаги фуқаролик ва жиноий ишларни тергов қилишда туристга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.

    Аммо ҳамма нарса суғурта компанияси билан турист ўртасида тузилган Суғурта шартномасига боғлиқ.
    Масалан, чет элга чиқувчи россиялик туристларни суғурта қилиш билан шуғулланадиган Ингосстрах фақат тез тиббий ёрдам кўрсатиш пуллик бўлган мамлакатларда, аммо 50 минг АҚШ доллари доирасида (Европада) амалга оширилган ҳаражатларнигина қоплайди.
    Туризм соҳасида туристларни суғурта қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: туристни ва унинг мол-мулкини суғурта қилиш; турфирмалар таваккалчилигини суғурта қилиш; чет элга сафарга чиқаётган туристларни суғурта қилиш; чет эллик туристларни суғурта қилиш.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Суғурта жавобгарлигининг турлари

    Download 1,47 Mb.