• 9-МАВЗУ. ЛОГИСТИКАСИДА «БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» НИ ҚАЙТА ТИКЛАШДА ТРАНСПОРТ ТАРМОҒИНИНГ АҲАМИЯТИ Режа: 9.1
  • 9.1. «БуюкИпакЙўли»нингшаклланиши, ривожланиши, тармоқларивааҳамияти
  • Туризмда хавфсизликнинг бошқа масалалари




    Download 1,47 Mb.
    bet44/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    8.3. Туризмда хавфсизликнинг бошқа масалалари
    Туризмда хавфсизлик масалаларига қуйидагилар киради:

    • маршрут, тур тоифаси туристларнинг тайёргарлиги даражасига мувофиқлиги (агар спорт, сафар, саргузашт турлари тўғрисида сўз юритилаётган бўлса). Бир қанча маршрутларга туристлар фақат саёҳат қилишга монеликлар йўқлиги тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этган тақдирда қўйилади (масалан, Камчаткадаги «Дзензур вулқонига чиқиш» тури);

    • туристларни маршрутда кузатиб борадиган гидлар, инструкторлар малакасининг юқорилиги (тасодифий, тайёргарликсиз шахслар туристлар билан ишлашга қўйилмайди);

    • туристлар ҳаракатланадиган хавфсиз трассаларни, шунингдек улар тўхтайдиган жойларни лозим даражада жиҳозлаш.

    Туристикфирмалармуваффақиятлифаолияткўрсатишучуншу муҳиммуаммоларниҳалқилишларилозим. Туризм соҳасидаСуғуртабиланшуғулланувчикомпаниялархавфсизликнитаъминлашчора-тадбирларигаўзмаблағларинижойлаштирадилар. Масалан, туристларйўқолишининголдиниолишучунсаёҳатмаршрутларидатуристларнирадиостанцияларбилантаъминлайдилар.
    Лекинбумахсусқутқаришҳамдатуристлархавфсизлигинитаъминлашхизматларигабўлганталабнибекорқилмайди.
    Ўзбекистондабундайназорат-қутқаришхизматларибарчафаол туризм минтақаларидафаолияткўрсатади.

    9-МАВЗУ. ЛОГИСТИКАСИДА «БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» НИ ҚАЙТА ТИКЛАШДА ТРАНСПОРТ ТАРМОҒИНИНГ АҲАМИЯТИ


    Режа:
    9.1. «Буюк Ипак Йўли»нинг шаклланиши, ривожланиши, тармоқлари ва аҳамияти
    9.2. БуюкИпакЙўлидаги транспорт воситаларинингаҳамияти
    9.3. Савдосоҳаси транспорт воситаларинингтурлари


    9.1. «БуюкИпакЙўли»нингшаклланиши, ривожланиши, тармоқларивааҳамияти
    БуюкипакЙўлинингпайдобўлишиваривожланиши. Қадимги халқларнинг турли томонлама ривожланишида савдо ва транзит йўлларнинг аҳамияти нихоятда каттадир. Мил. авв. ИИИ минг йилликка келиб, Ўрта Осиёнинг кўпгина худудлари қадимги ахоли томонидан узлаштириб бўлинган эди. Чул ва дашт худудлардаги кучманчи чорвадор ахоли вохалардаги утрок ахоли билан ўзаро алокаларни бронза даврига келиб янада ривожлантирадилар. Тарихий адабиётлардан маълум бўлишича, Буюк ипак Йўли ташкил топмасдан анча илгариёк Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиё худудларида ўзаро алмашинув йўллари мавжуд эди.
    Бронза давридаги (мил. авв. ИИИ—ИИ минг йилликлар) ана шундай йўллардан бири «Ложувард Йўли» деб аталиб, унинг бир тармоғи Бадахшон, Бактрия ва Марғиёна худудларини Хоразм, Суғд, Марказий ва Урал билан боғлаган. Яна бир тармоғи эса, Бақтрия ва Марғиёнани Месопотамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиё, Миср орқали утган. Бадахшон Ложувардининг Ҳинд водийси, Месопотамия ва Мисрдан топилиши бу кимматбахо тошнинг Қадимги Шарқда нихоятда қадрланганлигидан далолат беради.
    Қадимги йўллардан яна бири, Эрон ахмонийларининг Йўли булиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил. авв. ВИ—ИВ асрларда кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи буйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган булса, яна бир тармоғи Эрон-Бактрия орқали Суғдиёна, Тошкент вохаси ва Қозоғистон худудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл «шох Йўли» деб аталади.
    Мил. авв. 138 йилда Хитой императори Ҳ-Ди Чжан Сянни Ўрта Осиё ерларига жунатади. Элчи Чжан Сян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга карши кураши учун иттифокчи излаб келган эди. Мил. авв. ИИ-И асрларга келиб, Чжан Сян юрган йўлларда Хитойни Ўрта ва Ғарбий Осиё билан боғлайдиган карвон Йўли пайдо булади. Бу йўл Буюк ипак Йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 км дан иборат эди. Илк Ўрта асрларга келиб, Ипак Йўлининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Уз даврида нихоятда катта аҳамиятга эга булган бу йўлнинг дастлабки тармоғи Хитойдаги Сиан шахридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чузилган.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Туризмда хавфсизликнинг бошқа масалалари

    Download 1,47 Mb.