• «Буюк Ипак Йўли»
  • 9.3. Савдо соҳаси транспорт воситаларининг турлари
  • БуюкИпакЙўлидаги транспорт воситаларинингаҳамияти




    Download 1,47 Mb.
    bet46/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    9.2. БуюкИпакЙўлидаги транспорт воситаларинингаҳамияти
    Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган муҳим ҳужжатлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995-йил 2-июндаги «Буюк ипак йўли»ни кайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси иштирокини авж олдириш ва республикада Халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фармонни амалга ошириш мақсадида эълон килинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 3-июндаги «Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфратузилмасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорини киритиш мумкин.
    Ўзбекистон туризмнинг ривожланишида «Буюк Ипак Йўли» нинг тутган ўрни ва моҳияти ниҳоятда чексиз. Бир неча асрлар давомида ушбу заминнинг Ғарб ва Шарқида истиқомат қилган халқларни Жанубий-Шарқий Осиёдан то Ўрта ер денгизи мамлакатларигача чўзилган ва «Буюк Ипак Йўли» деб ном олган савдо-сотиқ йўли бир-бири билан боғлаб турар эди. Бу йўлга «Ипак Йўли» деб ном берилишининг асосий сабаби, бу ерда ташиладиган маҳсулотларнинг асосий қисми ипак матолари ва маҳсулотлари бўлганлигидандир. Ипак тайёрлаш билан боғлиқ бўлган сир-асрорларни Хитой усталари минг йиллар давомида бошқа одамлардан яшириб келган. Аммо «Буюк Ипак Йўли» орқали ташилган маҳсулотлар фақат ипакдангина иборат бўлмай, балки бу йўл орқали бронза, чинни, жун, хом ашёлар ва улардан тайёрланган буюмлар ҳам эди. «Буюк Ипак Йўли» қарийиб икки минг йиллик тарихга эга бўлиб, бу йўл асосан Италиядан тортиб Туркия орқали Ироқ ва Эронга борган. У ердан эса Марказий Осиё ҳамда Шимолий Помир орқали ўтиб Қашқар ва Ёркентгача етган. Бу ерда йўл иккига ажралган ҳамда шимол томондан Такла-Макон саҳросини айланиб ўтиб, Лобнор кўли яқинида яна қўшилган ва Хитойгача борган.
    Буюк Ипак Йўлида Туркистон ҳудуди етакчи ролни бажариб келган. Ушбу ҳудуддаги Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Хўжанд, Чоржуй каби қатор шаҳарлар ипак йўлидаги асосий манзиллар бўлган. Ўзбекистон ўзининг қўлай географик ўрни туфайли бу тарихий йўлда марказий ўринни эгаллаган. «Буюк Ипак Йўли» кўп асрлар давомида кишилик маданиятининг вужудга келишида катта ўрин эгаллаган.
    Унинг тарихда тутган ўрни ҳамда аҳамиятини тиклаш, бу йўлда туризмни ривожлантириш каби мақсадларни мўлжаллаб, 1994 йилнинг октябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг нуфузли ташкилоти ЮНЕСКО иштирокида Ўзбекистонда Жахон туристлик ташкилотининг кенгаши бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари Ипак йўли бўйлаб туризм фаолиятини тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган Самарканд Деклорациясини қабул қилди.
    1995 йил октябрида Тошкент шаҳрида «Ипак Йўлида туризм» номи билан биринчи туристлик ярмарка ўтказилди. Шундан бери бундай ярмарка ҳар йили узлуксиз равишда ўтказилиб келинмокда. Бу ярмаркаларда тузилган шартнома ва битимлар туризмни янада ривожлантириш, Республиканинг туризмга оид имкониятларини ишга солиш ҳамда «Буюк Ипак Йўли»га хос бўлган қадимий анъаналарни тиклашга кенг йўл очиб берди.
    9.3. Савдо соҳаси транспорт воситаларининг турлари
    Айни пайтда юртимизда транспорт коммуникация тизимини ривожлантириш масаласига республикамизни жадал таррақий топтиришнинг асосий шарти ва мезони сифатида катта аҳамият берилмоқда.
    Сўнгги йилларда барпо этилган, умумий узунлиги 633 километрни ташкил қиладиган Навоий – Нукус, 233 километрлик Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл магистраллари, Қамчиқ довони орқали ўтадиган тезкор автомобиль йўлининг бу борадаги ўрни ва аҳамияти қанчалик беқиёс эканини ҳаммамиз яхши англаймиз. Бу йўллар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ягона транспорт тармоғига ишончли тарзда бирлаштириб, минтақамизда мавжуд бўлгн бой минерал – хомашё ва табиий ресурсларни ўзлаштириш учун кенг имкониятлар яратди ва туризм инфротузилмасини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



    Download 1,47 Mb.
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    БуюкИпакЙўлидаги транспорт воситаларинингаҳамияти

    Download 1,47 Mb.