Буюк ипак Йўлининг тармоқлари




Download 1,47 Mb.
bet45/55
Sana11.01.2024
Hajmi1,47 Mb.
#135073
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Bog'liq
УМК.Логистика

Буюк ипак Йўлининг тармоқлари
Хитойнинг Аноси шахрига келиб, Ипак Йўли бир неча тармоқларга бўлиниб кетган. Хусусан бир тармоқ Аноси-Ҳами-Қошғар орқали Қуконга, ундан эса Тошкентга утган. Бу ердан Жиззах ва Самарканд орқали Бухорога келган йўл Урганч орқали Гуревга, у ердан Оксарой орқали Қора денгиз буйларига чиккан. Яна бир тармоқ эса Дунхуан орқали Хутанга, ундан Лохурга ўтиб кетган. Ундан ташқари Бухорога келиб, бу тармоқ иккига бўлинган. Жанубий юналиш Бухоро-Қарши-Термиз орқали Нишопурга утган ва Ҳирот орқали Ҳиндистонга ўтиб кетган. Нишопурдаги тармоқлардан бири Техрон-Қазвин-Ҳамадон-Боғдод-Палмира юналиши буйлаб Ўрта Ер денгизи буйидаги Тир шахригача чузилган. Умуман олганда Ипак Йўлининг жанубий тармоғи Узган орқали Ушга ўтиб, Қува — Марғилон-Қукон орқали Хужанд, Самарканд, Бухорога утган. Шимолий юналиши эса, Хазар хоконлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига бориб, бу тармоқ ВИ асрдан бошлаб ривожлана бошлаган. Ипак Йўлининг асосий карвон йўлларидан ташқари ички савдо йўллари ҳам мавжуд эди.
Ўрта Осиё худудларида антик даврдан бошлаб, ривожланиш жараёнлари Буюк ипак Йўли билан узвий боғликдир. Хусусан, мил. авв. ИИ асрдан бошлаб Хитой ва Ўрта Осиё тарихий-маданий вилоятлари билан савдо ва маданий алокалар ривожланиб борди. Фарғона, Суғд ва Бактрияга ипакчилик кириб келди. Карвон Йўли ривожланиб борган сари савдо-сотик ва маданий алокалар ривожланиб борди. Кушонлар ва эфталитлар даврига келиб (И-ВИ асрлар), Ўрта Осиё орқали утувчи Ипак Йўли тармоқлари назоратини маҳаллий суКдий ахоли кулга оладилар. Қушни давлатлар ҳам Ипак Йўлидан манфаатдор булганлиги сабабли илк Ўрта асрларда Эрон ва Византия хукмдорлари суғдийлар билан конли курашлар олиб бордилар.
Милоднинг бошларида қадимги дунёнинг илғор маданиятли давлатлари асосан тўрттага: Рим, Парфия, Хитой ва Кушон давлатларига бўлинар эди. Ғарбда Британ оролларидан Шарқда Тинч океани соҳилларигача чузилган бу забардаст салтанатлар инсоният тарихида биринчи булиб «Буюк ипак Йўли» деб номланувчи йўл билан боғландилар. Ипак Йўли ривожланиб борган сари подшоларнинг ўзаро элчилар юборишлари, бир-бирларига ҳар хил совғалар инъом этишлари анъанага айланди. Савдо-сотик мисли курилмаган даражада ривожланиб борди. Шунингдек, Шарқ билан ўарб маданиятининг бир-бирига таъсири кучайди. Давлатлар ривожланишидаги кўплаб маданий ухшашликлар ҳам шу туфайли юзага келди.
Буюк ипак Йўли буйлаб кўплаб карвонсаройлар, шаҳарлар барпо этилди. Бу йўлдан бораётган савдогарлар кўпинча йўлнинг охиригача бормас эдилар. Ўрта Осиё вилоятлари бу йўлнинг Ўртасида жойлашганлиги сабабли савдогарлар Хоразм, Самарканд, Термиз ва бошқа худудларда уз молларини сотиб, маҳаллий маҳсулотларни ҳарид килар эдилар. Ўрта асрлар Ўрта Осиё бозорларида четдан келтирилган кўплаб маҳсулотлар мавжуд эдики, хозирги кунда ипак Йўли устидаги кухна шаҳарлар ва манзилгохлардаги археологик казишмалар натижасида топилаётган топилмалар фикримизнинг далилидир.
Мил. авв. ИИ асрда пайдо булиб, милоднинг ХВИ асрига кадар фаолият курсатган Буюк ипак Йўли шу давр ичида Шарқ ва ғарб халқларининг кенг микёсидаги ўзаро маданий ва иктисодий алокалари тарихида катта аҳамиятга эга булди. Бу йўл орқали алокалар килган кадимги халқларнинг ўзаро ҳамкорлик, алмашинув ва маданиятларининг бойиб бориши, тинчлик ва тараккиёт учун асос булиб хизмат килди. Ўзбекистон худудлари бу йўлнинг чоррахасида жойлашган булиб, бу ерга турли мамлакатлардан савдогарлар, хунармандлар, олимлар ва меъморлар ташриф буюрганлар.
ЮНЕСКО томонидан «Буюк ипак Йўли-мулокот Йўли» дастурининг ишлаб чикилиши Евросиёдаги 30 дан ортик етакчи давлатларнинг 2000 йилга кадар илмий-маданий фаолияти учун юналиш булди. Республикамиз худудларида ҳам илмий экспедициялар ташкил этилди. Бунинг натижасида кўпгина тарихий-маданий обидалар урганилди, кадимги йўллар ва юналишлар аникланди, миллий ва маънавий бойлигимиз ҳамда анъаналаримиз урганилди. Жуда кўпчилик тадкикотчилар иштирок этаётган «Буюк ипак Йўли-мулокот Йўли» дастурининг асосий вазифаси Шарқ ва ғарб халқлари Ўртасида иктисодий ва маданий алокалар урнатган ҳамда ривожлантирган бу йўлни халқларнинг биродарлик, ўзаро ҳамкорлик ва самимий мулокот Йўлига айлантиришдан иборатдир.



Download 1,47 Mb.
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55




Download 1,47 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Буюк ипак Йўлининг тармоқлари

Download 1,47 Mb.