• Туризм тизимида суғурталаш қуйидаги турларга таснифланади
  • Суғурталаш ихтиёрий ва мажбурий суғурталарга бўлинади.
  • Qarshi davlat universiteti turizm va marketing kafedrasi




    Download 1,47 Mb.
    bet41/55
    Sana11.01.2024
    Hajmi1,47 Mb.
    #135073
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
    Bog'liq
    УМК.Логистика

    8.2. Туристларни суғурталаш
    Туристик сафарларни суғурта қилиш туристларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Бахтсиз ҳодисадан суғурта қилишда одатда юз берган ҳодисанинг маънавий жиҳати компенсация қилинади – мижоз ўз организмига етказилган зарар учун товон пули олади. Айрим ҳолларда товон пули миқдори ҳақиқий ҳаражатлардан кўп бўлади.
    Туристлик фирмалар худди юридик шахслар каби суғурта компанияларини хизматларидан фойдаланилади. Аммо туризм бизнесида мажбурий ва кўнгилли суғурталашнинг қўшимча турлари амал қилади.
    Туризм тизимида суғурталаш қуйидаги турларга таснифланади:

    • туристни ва унинг мулкини суғурталаш;

    • туристлик фирмалар таваккалчилигини Суғурталаш;

    • туристларни чет эл ташрифларини суғурталаш;

    • чет эл туристларини суғурталаш;

    • фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;

    • автотранспорт воситаларининг эгаларини фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;

    • тиббий ҳаражатларни қоплаб, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.

    Суғурталаш ихтиёрий ва мажбурий суғурталарга бўлинади. Суғурталашни мажбурий турига фаолиятдаги ҳужжатларга мос равишда қўйидагилар киради.

    • автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;

    • транспорт саёҳатларини суғурталаш.

    Туристларни суғурталашни қолган турлари ихтиёрий ҳисобланади. Туристни ва унинг мулкини суғурталаш туристлар мулкини йўқолиши ёки зарар етиши учун жавобгарликни ўз ичига олади. Бундай шартноманинг ҳаракати Суғурталанувчини доимий яшаш жойидан чиқиб кетиш вақтидан бошлаб, унинг қайтиш даврида тугулланади. Бундай шартнома бўйича туристлар ўзлари билан бирга олган шахсий ва туризмга оид тегишли мулкларини суғурталаш мумкин. Юк деганда туристни қайд қилинган ва қайд қилинмаган нарса-буюмлари тушунилади. Бундан ташқари унинг устидаги мавжуд кийими ҳамда чет эл ташрифи давомида ҳарид қилинган нарса-буюмлари суғурта қилинади.

    Download 1,47 Mb.
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




    Download 1,47 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qarshi davlat universiteti turizm va marketing kafedrasi

    Download 1,47 Mb.