|
Radiotexnika 41. Elektr Signali nima va u qanday parametrlar bilan xarakterlanadi?
|
bet | 14/21 | Sana | 14.07.2024 | Hajmi | 9,38 Mb. | | #267549 |
Bog'liq OK RadiotexnikaРадиоузаткичнинг вазифаси шундан иборатки у фойдаланадиган радиотехник тизим орқали аниқланади ва у узатиладиган маълумот турига боғлиқ. Шунинг учун улар радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевизион, радиолокацион, радиоўлчов, радионавигацион, радиобошқарув ва бошқа радиоузаткичлар турларига бўлинади.
Фойдаланиш объекти радиоузаткични ўрнатиш жойи орқали аниқланади ва бу унинг ишлатиши шароитларига таъсир қилади. Бу белги бўйича радиоузаткичлар ер устида стационар, самолет, сунъий йўлдош, кема, кўчма, мобил радиоузаткичларга ажратилади. Яъни, улар автомобилларга, темир йўл транспортига ва бошқа ер устида ҳаракатдаги объектларга ўрнатилади.
Хар хил кўринишдаги Рулар турлари мос равишда каскадлар ва қисмлар комбинациясидан ташкил топади. Рунинг умумий тузилиш схемаси 12.1-расмда келтирилган. Унинг ишлаш принципини кўриб чиқамиз. Қўзғаткич талаб қилинадиган стабилликли ишчи частоталар тўрини шакллантириш учун хизмат қилади. Ишчи частоталар кўп бўлмаганида қўзғаткич«кварц-тўлқин» принципи бўйича қурилади, бу частоталарнинг ҳар бири ўз кварцли автогенераторига эга бўлади. Бир частотадан иккинчи частотага ўтиш электрон коммутатор ёрдамида амалга оширилади.
Ишчи частоталар кўп бўлганида қўзғаткич рақамли синтезатор ҳисобланади. Унинг таркибига кварцли таянч автогенератор, ўзгарувчан коэффициентили бўлишли бўлгич(ЎКББ) ва частотани автоматик созлаш қурилмаси киради. Бундай синтезатор катта интеграл микросхема асосида бажарилиши мумкин. Кварцли автогенераторлар частотаси етарли даражада баланд бўлмайди. Шунинг учун РУ частотаси бу қийматдан катта бўлса қурилмага сигнал частотасини талаб қилинадиган сонга оширадиган частота кўпайтиргичи киритилади. РУ талаб қилинадиган чиқиш қувватини олиш кетма-кет уланган ЮЧ генераторлар ёки ташқи қўзғатишли ЎЮЧ генераторлар қувватни кучайтириш қисми ёрдамида амалга оширилади. Узаткич чиқиш қуввати бир электрон асбоб қувватидан ортиқ бўлса, чиқиш каскадида генераторлар қувватларини қўшиш амалга оширилади. РУ чиқиш каскади ва антенна орасига антенна-фидер қурилмаси(АФҚ)
қўйилади. АФҚ таркибига РУ ён нурланишларини сўндириш учун фильтр,
тушадиган ва қайтадиган тўлқинлар асбоблари ва мослаштирувчи қурилма киради. ЎЮЧ диапазонида мослаштирувчи қурилма ўрнида одатда ферритли
бир йўналишли қурилмалар вентил ёки циркулятор қўлланилади. Частотавий модуляция РУ қўзғаткичида, фазавий модуляция кўзғаткичда ёки ЮЧ кўпайтиргичларда ва кучайтиргичларда, амплитудавий ва импульсли модуляция эса ЮЧ кучайтиргичларда амалга оширилади. Автоматик бошқариш қурилмаси ёрдамида РУ параметрларини автоматик стабиллаш(биринчи навбатда қувватни ва температуравий режимни), нормал эксплуатация шароитлари бузилганда ҳимоя(масалан, антенна узилганида) ва бошқариш(ўчириш-ёқиш, частота бўйича қайта созлаш) амалга оширилади.
55.QABUL QILUVCHI QURILMALARNING STRUKTURAVIY SXEMASINI VA ISHLASH TAMOYILINI TUSHUNTIRING?
Радиоқабул қилувчи қурилмалар(радиоприёмниклар) ҳақида умумий тушунчалар
Радиоприёмниклар қабул қилувчи антеннадан керакли радиосигналларни ажратиб олиш, кучайтириш, ўзгартириш ва ахборот сигналларига айлантириб чиқиш қурилмасига бериш учун мўлжалланган. «Радио» сўзи«радиация» сўзидан олинган бўлиб, у«нурланиш» деган маънони англатади.
|
| |