• 56.KIRISH ZANJIRINING RADIOQABUL QILUVCHI QURILMADAGI VAZIFAS
  • Кириш занжирига қуйидаги талаблар қўйилади
  • 6.1-расмда кириш занжирларининг тузилиши кўрсатилган.
  • Радио қабул қилувчи қурилмалар(РҚҚҚ)




    Download 9,38 Mb.
    bet15/21
    Sana14.07.2024
    Hajmi9,38 Mb.
    #267549
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
    Bog'liq
    OK Radiotexnika

    Радио қабул қилувчи қурилмалар(РҚҚҚ) электромагнит тўлқинларни қабул қилиш, уларни ўзгартириш, кучайтириш, таркибидан фойдали ахборотларни ажратиб олиш учун хизмат қилади. Бундай вазифаларни амалга оширадиган қурилмалар асосан учта таркибий қисмдан иборатбўлади(5.1.- расм).

    Антенна элетромагнит тўлқинларни қабул қилиш ва уларни электр сигналларига айлантириб бериш учун хизмат қилади. Приёмник, антенна қабул қилган сигналларни бошқа турга айлантириб кучайтиради ва уларни чиқиш қурилмасига узатиш учун хизмат қилади. Чиқиш қурилмаси қабул қилган сигналларни қурилмага қўйилган вазифага мос равишда овозга, тасвирга ёки олдиндан қўйилган бирор шартли ахборотга айлантириб беради. Чиқиш қурилмасини қурилмаларнинг вазифасига мос равишда танланади. Масалан, радиоэшиттириш, телевизион эшиттириш, радиотелефон, радиотелеграф ва ҳ.к. қурилмаларга чиқиш қурилмаси сифатида телефон, радиокарнайлар ишлатилади. Радиолокация ва телевизион эшиттиришларда ишлатиладиган қабул қилувчи қурилмаларда эса чиқиш қурилмаси сифатида электрон-нур трубкалари ишлатилади.


    56.KIRISH ZANJIRINING RADIOQABUL QILUVCHI QURILMADAGI VAZIFASi?
    Кириш занжирлари сиғим C ва индуктивлик L дан ташкил топган
    тебранма контур бўлиб антенна билан ўзидан кейинги келадиган занжирни
    ўзаро боғлаб туради. Кириш занжирига қуйидаги талаблар қўйилади:
    Антеннадан келаётган радиосигналлар энергиясини ўзидан кейин келадиган
    занжирга мумкин қадар исрофсиз узатишга имконият туғдириб бериш:
    Антеннадан келаётган турли частотали радиосигналлар орасидан фойдали сигналларни аниқ ва бенуқсон ажратиб олиш;
    Айрим сабабларга кўра тебранма контурда ҳосил бўлган ички ва ташқи ҳалақит сигналларини мумкин қадар йўқотиш.

    6.1-расмда кириш занжирларининг тузилиши кўрсатилган. 1- кириш
    занжири билан антенна орасидаги алоқа элементли; 2 – тебраниш контури;
    3 – тебраниш контури билан ундан кейин келадиган занжир орасидаги алоқа
    элементи.
    Антенна қабул қилган радиосигнал ва шовқин сигналлари алоқа элементи1 орқали ўтиб тебранма контур 2га кириб келади. Тебранма контур
    олдиндан белгилаб қўйилган фойдали сигнал частотасига созланган бўлади.
    Шу сабаб тебранма контурдан фойдали сигнал ўтиб, у сигнал ўзидан кейинги
    занжирга узатилади. Шу йўл билан фойдали сигнал шовқин сигналларидан
    қисман тозаланади. Алоқа элементи 1, антенна қаршилиги билан кириш
    занжирининг кириш қаршилиги, алоқа элементи 3 эса, тебранма контур 2
    нинг чиқиш қаршилиги билан ўзидан кейинги келадиган занжирнинг кириш
    қаршилигини мослаб туради. Демак, кириш занжирини антенна қаршилигини
    ўзидан кейинги келадиган занжирнинг кириш қаршилиги билан ўзаро мослаб
    берадиган мословчи трансформатор ҳам экан деб қараш мумкин.
    Кириш занжирлари таркибидаги тебранма контурларнинг сонига қараб бир, икки ёки кўп контурли бўлади. Антенна билан ўзаро боғланишга қараб улар:

    Download 9,38 Mb.
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




    Download 9,38 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Радио қабул қилувчи қурилмалар(РҚҚҚ)

    Download 9,38 Mb.