• Тадqиqотчилик операцияларини бажариш учун масалалар.
  • Сабаб-оqибат боg‘лиqликларини аниqлаш масалалари




    Download 1,3 Mb.
    bet2/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Сабаб-оqибат боg‘лиqликларини аниqлаш масалалари. Сабабларни аниqлаш; оqибатларни аниqлаш; исбот; рад этиш; qонуниятларни аниqлаш; янги функцияни аниqлаш; тизим элементлари ўртасидаги алоqаларни аниqлаш; башоратлаш.
    Тадqиqотчилик операцияларини бажариш учун масалалар. Муаммоларни шакллантириш; тадqиqот режасини, муаммони ечиш режасини тузиш; кузатишлар, ўлчашлар ва синовларни режалаштириш ва ўтказиш; фаолият натижаларини таhлил qилиш ва баhолаш.
    Ижодкорлик масалалари тизимига шунингдек турли хил гуруhлардан масалаларни бирлаштириш йўли билан олинган комбинацияланган топшириqлар hам киритилиши мумкин. Бироq ижодкорлик масалаларини дарсларда ва дарсдан ташqари машg‘улотларда ўзидан-ўзи qўлланилиши бу hали ижодий фикрлашни шаклантириш ва ривожлантириш эмас. Бу жараён ўqувчилар ижодкорлик масалаларини ечиш методларини ўзлаштириб, мустаqил равишда уларнинг кейинги бобда батафсил тўхталадиган модификациялари (турлари)ни яратганларида амалга оширилади. Ижодкорлик масалаларини ечиш учун hеч qандай методлар qўлланмаса, бу ўqитувчи ва ўqувчилар учун qизиqарли бўлган, лекин hеч нима шакллантирмайдиган ва ривожлантирмайдиган «топаg‘он» ўйинидан бошqа нарса эмас.
    Нимага мактабни тугаллагандан сўнг битирувчиларнинг сезиларли qисми ижодкорлик масалаларини hал qила олмаслиги тўg‘рисида hеч ўйлаб кўргансизми? Кўпгина ўqитувчилар болаларни ижодкорликка ўqитишларини, улар билан кўп сонли ижодкорлик масалаларини ечишларини таъкидлашади, бироq унда нега битирувчилар ижодкорлик фаолияти методларини эгаллашмаган?
    Hар qандай фан бўйича hар qандай мавзуни ўрганиш билиш фаолиятининг умумий структурасига мувофиq 4 босqичда амалга оширилиши лозим:
    1. Тасаввурларнинг шаклланиши – бу босqичда ўqувчилар янги тизимнинг умумий белгилари билан танишадилар, унинг умумий функцияларини ўрганадилар.
    2. Билимлар ва репродуктив кўникмаларнинг шаклланиши – бу босqичда ўqувчилар, асосан, репродуктив назарий ва амалий топшириqларни бажарадилар. Бу иш жараёнида, улардаги билим ва репродуктив кўникмалар – илгари ўрганилган билимларни такрорлаш кўникмалари шаклланади.
    3. Илмий ва ижодкорлик кўникмаларининг шаклланиши – бу босqичда ўqувчилар, асосан, турли кўринишдаги ижодкорлик топшириqларини бажарадилар. Бу иш жараёнида илмий ва ижодкорлик кўникмалари шаклланади.
    4. Илмий ривожланиши ва тадqиqотчилик кўникмаларини шаклланиши – бу босqичда ўqувчилар ижодкорлик ва тадqиqотчилик топшириqларини бажарадилар. Бу иш жараёнида илмий ва тадqиqотчилик кўникмалари шаклланиши амалга оширилади.
    Алоhида таъкидлаш керакки, юqорида кўрсатилган билиш жараёни структураси ўqувчиларни ўqитиш методлари ва шаклларини hар бир босqичда аниqламайди. Бу hар qандай мавзуни ўрганишнинг дастлабки икки босqичида ижодкорлик топшириqларини qўллаш мумкин ва зарурлигини билдиради.
    Мавзу бўйича ўqув ишининг дастлабки икки босqичи бизнинг мактабларимизда муаммосиз амалга оширилади. Муаммолар охирги икки босqичда. Биринчидан, кўпчилик ўqитувчиларда hар бир мавзуни ўрганиш борасида ўqув ишининг бу босqичлари умуман йўq. Иккинчидан, илмий ва ижодкорлик кўникмалари шаклланиши ўqитувчининг ихтиёрида алоhида масалаларни эмас, балки ижодкорлик масалалари тизимини qўллаш билан амалга оширилади. Учинчидан, ижодкорлик масалаларини ечиш жараёнида ўqувчилар ижодкорлик фаолиятининг замонавий методларини эгаллаши зарур. Афсуски, бу методларнинг кўпчилиги нафаqат ўqувчиларга, балки ўqитувчиларига hам маълум эмас. Тўртинчидан, илмий ва тадqиqотчилик кўникмаларини шаклланиши ўqувчиларнинг мустаqил ишларини ўрганилаётган мавзу бўйича илмий ва илмий оммабоп адабиётларда нашр qилинган янги илмий ишлар, шунингдек, мураккаб бўлмаган илмий тадqиqотларни бажаришни тахмин этади. Фан бир жойда турмайди, у доимо ривожланади. Дарсликлардаги маълумотлар тез эскиради. Илмий ва илмий-оммабоп адабиёт билан ишлаш ўqувчиларни ривожлантириш, тўлдириш ва тўg‘рилашни таhмин qилади. Илмий тадqиqотларни ўтказиш учун ўqувчиларга нафаqат дарслик муаммолари – математик, физик, тарихий ва бошqалар, балки фанлараро, масалан: ЛЭП qўйилмаси, тўg‘он qурилиши, парфюмериянинг янги коллекциясини яратиш, янги дорилар, автомобилнинг янги моделини ишлаб чиqариш, санъатда янги йўналишлар, жанрлар ва мавзуларни излашни таклиф этиш зарур. Фанлараро масалалар реал hаётда кўп учраса-да, мактабда hозирча жуда кам qўлланилади.
    Шундай qилиб, ўqувчиларни ижодкорлик фаолиятининг элементар асосларига ўqитишда юqорида санаб ўтилган шартларнинг hаммаси бажарилиши лозим. Бунинг учун ўqитувчиларнинг ишида ўзгаришлар камлик qилади, бунда таълим мазмунини: стандартлар, дастурлар, дарсликларни ўзгартириш зарур. Аммо бу иш тез орада qилинмайди. Шунинг учун муаллиф ўqувчиларга илмий адабиётлар ва ижодкорлик масалаларини qўллаб, hар бир мавзуни ўрганишнинг охирги икки босqичини мустаqил бажаришни тавсия qилади.
    XX асрнинг 40-йиллари охирларида россиялик олим Генрих Саулович Алтшуллер ўз олидига техникада янги ихтироларни qандай qилиб маqсадли яратиш мумкин, деган муаммони qўйди. Таъкидлаш керакки, у пайтгача техникадаги мутлаq hамма ихтиролар, шу билан бирга фан ва санъатдаги кашфиётлар амал ва хатолар йўли билан qилинар эди. Ижодкорлик фаолиятининг илмий асосланган технологиялари йўq эди. Бу муаммони ечиш учун Алтшуллер техник ихтироларнинг патент фондини таhлил qилди, бу жараёнда техниканинг ривожланиш qонуниятларини очди ва 60-йилларнинг бошларида у ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритмининг биринчи модификациясини яратди. Шу пайтдан бошлаб Генрих Саулович инженерлар ва hамма хоhловчилар учун тингловчиларни техник масалаларни ечиш учун алгоритмни qўллашга ўргатадиган ўqув семинарлари ўтказа бошлади, параллел hолда уни мукаммаллаштириш ишларини давом эттирди. Бу тадqиqотлар натижасида Алтшуллер техниканинг ривожланиш qонунларини шакллантиради. Шу тарзда ихтирочилик масалаларини ечиш назарияси (ТРИЗ) туg‘илади.
    Семинарларда тингловчиларни ўqитиш Алтшуллер олдига янги муаммони qўйди – нимага тингловчиларнинг катта qисми ТРИЗни ўзлаштиргандан кейин hам янги техник ихтироларини яратмайдилар. Бу муаммони ечиш учун Алтшуллер ижодкорлик фаолияти умумий qонуниятларини очиш маqсадида етук яратувчиларнинг биографиялари (1000 дан ортиq биографиялар) тўg‘рисида адабиётларни таhлил qилди, уларни билиш ТРИЗни ўqитиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Унинг омади келади ва натижада ижодкор шахс хислатлари ва hаётий стратегиялари тўg‘рисида таълимот яратади. Qўйилган муаммо илмий асосланган ечимни топади – маqсадли йўналтирилган ижодкорлик фаолияти учун ижодкорлик методларини эгаллаш етарли эмас, балки ўзида ижодкор шахс хислатларини hам тарбиялаш ва ижодкорлик фаолияти hаётий стратегияси qонуниятларини hам hисобга олиш зарур. Г.С.Алтшуллер qилган хулоса ўзининг оддийлиги ва шу билан бирга мураккаблиги: hудди санъат, математика ва физика qонунлари каби ижодкорлик технологияларини hар ким эгаллаши мумкин, бутун hаёти давомида ижодкор шахс хислатларини озчилик ўзида тарбиялаши мумкин ва фаqат айримларигина ўз hаётини ижодкор шахс hаётий стратегияси qонуниятларига мувофиq яшашлари мумкин.
    80-йиллар ўрталарида Алтшуллернинг издошлари ТРИЗ элементларини санъатда, фанда, педагогикада, психологияда, медицина ва бошqа йўналишларда qўллай бошладилар. Натижада касбий фаолиятнинг янги йўналишлари: ТРИЗ + ПЕДАГОГИКА, ТРИЗ + БИЗНЕС, ТРИЗ + САНЪАТ, ТРИЗ + ТИББИЁТ юзага келди. Бу йўналишлардаги ишлар кўп сонли нашрларда акс эттирилган жиддий илмий натижалар олиб келди.
    Hозирги ваqтда ТРИЗ муваффаqиятли ривожланаяпти, Халqаро ТРИЗ ассоциацияси яратилди, Г.С.Алтшуллер унинг президенти hисобланади. МДHнинг кўпгина йирик шаhарларида ва qатор бошqа давлатларда ТРИЗ марказлари ва мактаблари фаолият олиб бормоqда.

    Download 1,3 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Сабаб-оqибат боg‘лиqликларини аниqлаш масалалари

    Download 1,3 Mb.