• Бошланg‘ич дизайнерлик топшириqлар.
  • Асосий дизайнерлик топшириqлар.
  • Мутахассисликка оид дизайнерлик топшириqлар
  • III. Мутахассисликка оид дизайн таълими




    Download 1,3 Mb.
    bet14/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    III. Мутахассисликка оид дизайн таълими
    VIII синф: Замонавий ишлаб чиqаришга кириш. Дизайнга оид касблар билан таништириш. Буюмлар муhити. Буюмларни лойиhалашга qатнашувчилар ва уларнинг вазифалари hаqида тушунча. Интерерхона ички кўриниши.
    IX синф: Буюмларни ишлаб чиqариш технологиялари. Эргономика- одам ва буюм орасидаги qулайлик. Дизайн билан боg‘лиq касблар ва шу касблар тавсифномаси.
    Узлуксиз таълимда дизайн таълимни жорий этиш мактабда бошланg‘ич синфдан тизимли равишда тасвирий санъат ва меhнат таълими жараёнларида амалга оширилиб узлуксиз давом этиши ва малакали мутахассис етиштириш билан якунланади.
    Узлуксиз таълим тизимида дизайн таълими беришни замон талаби эканлигини эътиборга олган hолда нафаqат умумий ўрта таълим бўg‘инида, балки олий ва ўрта махсус ўqув юртларида hам жаhон стандартлари даражасида ривожлантиришни таqозо этади.
    Меhнат таълими ўqитувчилари олдида турган муаммолардан бири - дарс жараёнида qўллаш учун дизайнерлик топшириqлари ва уни ўргатиш методикаси ишлаб чиqилмаганлигидир. Бу муаммони hал qилишда биз меhнат таълими мазмунини ташкил этувчи беш йўналишдаги мавзулар мазмунидан келиб чиqиб дизайнни дастлабки тушунчаларини бериб бориш билан бирга дизайнерлик топшириqларини бажариш маqсадга мувофиq деб hисоблаймиз. Дизайнерлик топшириqларни эса тузилиши ва qўлланишига qараб уч гуруhга бўлиб таълим жараёнида qўллаш лозим.
    1. Бошланg‘ич дизайнерлик топшириqлар (I-IV синфлар).
    2. Асосий дизайнерлик топшириqлар (V-VII синфлар).
    3. Мутахассисликка оид дизайнерлик топшириqлар (VIII-IX синфлар).
    Бошланg‘ич дизайнерлик топшириqлар. Бу кўринишдаги дизайнерлик топшириqлари I-IV синф ўqувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда оg‘заки савол-жавоб qилиш, оддий дизайнерлик топшириqларини амалда бажариш hисобланади hамда топшириqни бажариш орqали ўqувчи ижодий фикрлашга ўргатилади. Бу топшириqлар qуйидаги тушунчаларга геометрик фигура ва шакл ясовчилар, ранглар, ранглар уйg‘унлиги, ўлчамлар, шаклларни жойлаштириш, буюмларнинг ташqи шакли кабиларга асосланган бўлиши билан уларни мустаhкамлашга оид топшириqлар бўлиши лозим.
    Ўqувчиларга qуйидаги дизайнерлик топшириqларини бериш мумкин:

    1. Табиий материаллардан фойдаланиб hар хил ўйинчоqлар тайёрланг.

    2. Qоg‘оздан фойдаланиб qути макетини тайёрланг ва уни ишлатилиш соhасига qараб безак беринг (масалан гугурт qути, соклар учун идиш, qаламдон).

    3. Синфдаги симметрик буюмларни сананг.

    Бу каби дизайнерлик топшириqларни кўплаб келтириш мумкин. Улар келгусида ўqувчини буюмларни идрок этишни ва лойиhаларни бажаришни осонлаштиради.
    Асосий дизайнерлик топшириqлар. Бу дизайнерлик топшириqлар V-VII синф ўqувчилари учун мўлжалланган бўлиб, асосан амалий машg‘улотлар тарзида ташкил qилинади. Бу топшириqлар qуйидаги билимларга асосланган бўлиши лозим: буюмларнинг бадиий эстетик хусусиятларини таhлил qилиш. Буюмларни лойиhалаш, дизайнерлик ечимларини hал qилиш, ранг ва ранглар уйg‘унлиги, буюмларга наqш чизиш, макетлар тайёрлаш ва hоказо.
    Ўqувчиларга qуйидаги асосий дизайнерлик топшириqларини тавсия этиш мумкин:

    1. Ёg‘очдан рамка макетини ясанг. Бунда ёg‘очни бир-бирига бириктиришда мих, елим каби бошqа воситалардан фойдаланмасдан бириктириш вариантини таклиф qилинг.

    2. Ёg‘очга ишлов берадиган токарлик станогидан фойдаланиб уй-рўзg‘ор буюмлари тайёрланг (буюмларни тайёрлашда шакли, ранги бошqа буюмлар билан уйg‘ун бўлишига hаракат qилинг).

    3. Ёg‘оч ва фанерадан фойдаланиб эшик учун тутqич вариантини ясанг.

    Мутахассисликка оид дизайнерлик топшириqлар VIII-IX синф ўqувчилари учун мўлжалланган бўлиб, бу топшириqлар нисбатлар, hажмли фазовий тузилиши, материаллар, гармоник шакл ва композиция, пропорционаллик ва маром пластиклик, ранг ва ранглар уйg‘унлиги, буюмларни техник моhияти, гўзаллиги, уйg‘унлиги, эргономика каби билимларни ўз ичига олади.
    1. Ошхона жиhозлари уйg‘унлиги мавзусида реферат тайёрланг.
    2. Дизайннинг халq хўжалигидаги иqтисодий ва ижтимоий психологик аhамияти тўg‘рисида реферат тайёрланг.
    Дизайнерлик топшириqларини тузишда qуйидаги талабларни hисобга олиш лозим:

    • дизайнерлик топшириqлар ўqитиладиган бошqа фанлар билан боg‘лиq бўлиб уларда ўтилган мавзуларини тўлдириб туриши керак;

    • топшириqларни тузишда ўqувчиларнинг индивидуал хусусиятлари эътиборга олиниши лозим;

    • дизайнерлик топшириqларни бажариш асосан, амалий машg‘улотлар тарзида ташкил qилиниши ва унда ваqтни эътиборга олиш лозим;

    • дизайнерлик топшириqлари халq hунармандчилигида qўлланиладиган усуллардан кенг фойдаланиш имкониятини hисобга олган hолда тузилиши лозим;

    • дизайнерлик топшириqлар оддийдан - мураккабга qараб бориши керак;

    • дизайнерлик топшириqларни компютер технологиясидан фойдаланиб бажаришни hисобга олиб тузиш ва бошqалар.

    Таълим олувчилар ўртасидаги фарq, уларнинг у ёки бу фаолият турига табиий имкон qобилиятлари жиhатидан камроq истеъдодга эгалигидир, бироq hар qандай qобилият ўз-ўзидан таълимдан, фаолиятдан ташqари ривожлана олмайди. Ушбу нуqтаи назардан qаралганда, ўqувчиларда шахс хислатларини ривожлантиришнинг энг самарали йўли - уларнинг ижодий фаолиятидир. Ўqитувчи ижодий фаолиятни биринчи навбатда шахснинг аqлий фаоллиги, янги билимларни тез ўзлаштириши, зеhни ва ихтирочилиги, топширилган амалий вазифаларни бажариш учун маълумотларни тўплай олиши, масалаларни танлаш ва ечишдаги мустаqиллиги, меhнатсеварлиги каби хислатларни ривожлантиришга хизмат qилувчи жараён сифатида амалга ошириш лозим.
    Ўqувчиларни ижодий фаолиятда зарур хислатларни ривожлантирилиши натижаси рефератлар, hисоботлар ва уларни асословчи дизайнерлик лойиhаларида белгиланади.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    III. Мутахассисликка оид дизайн таълими

    Download 1,3 Mb.