• Асосий дизайн таълими
  • S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




    Download 1,3 Mb.
    bet13/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Бошланg‘ич дизайн таълими

    Бошланg‘ич дизайн таълимини беришда I-IV синфлар учун меhнат таълими дарсларида, синфдан ташqари ишларда Давлат таълим стандартларига асосан ўqувчиларда qуйидагича билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш кўзда тутилган.
    I синф: Буюмларни кузатиш асосида тасвирларни чизиш ва бўяш машqларини бажариш. Буюмлар тўg‘рисида билимларни ривожлантириш. Буюмларни оддий безак наqшларини ўзига qараб чизиш. Геометрик шакллардан наqшлар hосил qилишга ўрганиш. Материаллар hаqида дастлабки маълумотлар. Асбоб ускуналар hаqида дастлабки маълумотлар. Qоg‘оздан ва картондан энг оддий шаклдаги буюмларни qирqиб тайёрлаш, уларнинг расмини чизиш, бўяш hамда энг оддий наqшлар билан безаш.
    II синф: Ясаган ўйинчоqлар расмини чизиш, бўяш ва шу ўйинчоqни янги шаклини ёки айрим qисмларини ўзгартирилган вариантларини ишлаш. Бир неча турдош ўйинчоqлар таhлилини ўтказиш. Турли касб маhсулотлари билан танишиш. Касблар учун асбоблар тасвирини чизиш. Турли буюмларни безаш учун оддий наqшлар чизиш ва бўяшга ўрганиш. Материалларнинг хусусиятини ўрганиш.
    III синф: Текис геометрик шаклларнинг бир-бирига нисбатан катта-кичиклиги ва шакли бўйича мутаносиблиги qоидаларини билиш. Шакллар бўйича ва ранглар мутаносиблиги qоидалари билан дастлабки таништириш. Наqшлардаги элементларни даврий такрорлаш ва симметрия qоидалари билан таништириш. Ўйинчоqлар ясаш ва наqш билан безаш, намунавий буюмларни шакли ва рангларини ўзгартириб ишлаш. Аппликация ва мозаика усулида оддий тасвирлар ишлаш кўникмаларини ривожлантириш. Миллий hунармандчилик буюмлари билан таништириш.
    IV синф: Турли текис ва hажмли шаклларнинг ўзаро мутаносиблиги qоидалари билан таништириш. Турли мавзуларда композиция тузиш. Шу буюмларга мос безак элементларидан фойдаланиш hаqида дастлабки тушунча hосил qилиш. Турли шаклларни сони ва ўзаро жойлашувига боg‘лиq мутаносиблик qоидалари. Турли материаллардан ўйинчоqлар лойиhалаш.

    1. Асосий дизайн таълими

    V-VII синфлар учун меhнат таълими дарсларида, синфдан ташqари ишларда дизайн таълимини бериш бўйича Давлат таълим стандартларига асосан ўqувчиларда ривожлантирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни ишлаб чиqдик (ёg‘очларга ишлов бериш технологияси йўналиши мисолида).
    V синф: Материални тежамли сарфлаш, техник расми, лойиhаси ва чизмаси hаqида тушунчалар. Ёg‘очга ишлов берувчи касблар. Ўймакорлик. Лойиhалаш, композициялаш, ишлов бериш ва иqтисодий масалаларни hисобга олиш. Буюмларнинг макетини тайёрлаш. Безак элементларини кўчириш hамда мустаqил ижодий наqшлар тузиш. Маhсулотларнинг бадиий эстетик хусусиятларини таhлил qилиш. Буюмларнинг hажмли фазовий тузилиши. Прапорция ва маром. Ўзбекистонда бадиий hунармандчиликни ривожлантиришнинг аhамияти.
    VI синф: Ёg‘очга ишлов бериш станоги ва пармалаш станогида дизайн буюмлар тайёрлаш. Цилиндрик шаклдаги буюмлар лойиhаси. Наqш турлари ва айрим хусусиятлар hаqида тушунчалар. Наqш турлари бўйича эскизлар тайёрлаш. Оддий безаш ишларини бажариш ва бунинг учун трафаретлар тайёрлаш. Буюмларни дизайнерлик ечимларини hал qилиш машqлари. Пластиклик. Ранг ва ранглар уйg‘унлиги.
    VII синф: Конструкциялаш элементлари, материалларнинг хусусиятлари, ёg‘оч буюмларнинг эскизлари ва уларни тайёрлаш, композиция тузиш. Ассимметрия hаqида тушунча, буюмларга наqш чизиш. Лойиhалар асосида буюм тайёрлаш. Турли геометрик фигуралардан ташкил топган буюмлар лойиhаси. Ёg‘очга ишлов берувчи касбларнинг умумий хусусиятлари. Бадиий безаш ишларида шакл, ранг, тасвирлар ва наqшлардан фойдаланиш. Бадиий hарфлар ёзиш, сайqал берувчи безатиш асбоблари билан ишлаш технологияси. Маhсулотларнинг сифати, эстетик кўриниши. Буюмнинг турларини таhлил qилиш. Дизайнерлик лойиhа тузиш тартибини ўрганиш. Буюмнинг техник моhияти ва гўзаллиги. Тайёр буюмлар сифатини текшириш.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

    Download 1,3 Mb.