• § 9. ТАЛАБАЛАР ИХТИРОЛАРИ ИННОВАЦИЯСИ ХУСУСИЯТЛАРИ
  • Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet16/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    1. Техник ижодкорликни амалга оширишда энг кўп фойдаланиладиган методларни тавсифланг.

    2. “Амал ва хато” методининг афзаллик ва камчиликлари.

    Аниq мисол асосида ижодкорлик масаласини hал qилиш концепциясини таклиф qилинг

    § 9. ТАЛАБАЛАР ИХТИРОЛАРИ ИННОВАЦИЯСИ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Ижодкорлик масалаларига инсонлар hар qадамда дуч келадилар, бироq уларни hар доим hам ижодий йўл билан qилишга интилмайдилар. Жумладан, таълимни ташкил qилишнинг асосий шакллари бўлган дарс ва дарсдан ташqари машg‘улотларда ўqувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил qилиш муаммоси ўзининг тўлаqонли ечимини топмай келмоqда. Мазкур муаммони дарсдан ташqари машg‘улотлар жараёнида hал этиш муаяйн ечимлари таклиф этилган бўлса-да, дарс машg‘улотларида ўqувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил qилиш муаммоси етарлича тадqиq qилинган эмас.


    Qисqа qилиб айтилганда, ижодкорликни мураккаб кўринган масалани hал этишнинг содда ечимини топиш деб таърифлаш мумкин. Одатда, уни оqилона ечим ёки ихтиро деб аташади. Ушбу фикрни кўпроq моддий шаклга эга бўлган техник ижодкорлик мисолида изоhлаш мумкин.
    Умумий ўрта таълимда физика ва меhнат таълими ДТСлари ва ўqув дастурига асосан ўqувчилар деформация тушунчасини, материалларнинг qаттиqлиги, мўртлиги, устуворлиги касби тушунчаларни назарий ўрганишлари hамда лаборатория-амалий машg‘улотларида тажрибадан ўтказишлари керак бўлади. Бироq, ушбу лаборатория ишларини бажариш учун мўлжалланган Р-20, СМ-4 каби саноат типидаги синов qурилмалари жуда катта ўлчамга эгалиги, барча ўqув юртларида ўрнатиш имкониятининг мавжуд эмаслиги, мавжуд бўлганларида hам барча ўqувчилар шуg‘улланишига имкон бермаслиги сабабли ишни ижодий ташкил qилишга тўсqинлик qилади. Ихтирочи бу масалани оддий йўл билан, металл кесувчи qайчига намунани кесиш учун сарф бўладиган кучни ўлчаш мосламасини ўрнатиб hал qилиб беради. Бу ечимнинг соддалиги унда муаммо ечими сифатида оддий qайчидан фойдаланилганлиги, ихтирони qилинган qурилмани ўqувчилар ўз кучлари билан тайёрлаш имконининг мавжудлиги, бу усулда тайёрланган qурилмадан барча ўqувчилар бирваракайига фойдаланиши мумкинлиги каби кўплаб далиллар билан асосланади. Энг муhими, ўqувчилар улкан ва мураккаб qурилмалар бажараётган «тушунарсиз операцияларни» содда qурилмаларда тушунарли qилиб бажариш мумкинлигини билиб оладилар.
    Демак, ихтиро – бу талабчанлик, нозиктаъблик ёки «аqл ўйини» эмас, балки инсон фаолиятини янги, унинг учун qулайроq бўлган вазиятга олиб чиqувчи тараqqиёт йўлидир. Инсондаги ана шу ижодкорлик, ихтирочилик сифатлари уни табиат кучлари билан раqобатни енгиб, янги – тафаккур qобилиятининг шаклланишига замин яратди.
    Инсон эhтиёжларининг ўсиб бориши жараёнида унинг томонидан qўлланиладиган меhнат qуроллари hам мураккаблашиб, такомиллашиб борган. Инсоният тараqqиёти ўз йўлида ютуqлар билан бирга кўплаб муаммоларни hам келтириб чиqарган. Яqин ўтмишга qадар эса бу муаммолар фаqат битта усул – амал ва хато методи орqали hал qилиб келинган. Бу усул минглаб хато ечимлар ичида битта тўg‘рисини топишга qаратилган бўлса-да, унинг воситасида электр двигателлари ва генераторлар, ички ёнув двигатели, мартен печлари, телефон ва самолётлар ихтиро qилинди. Бироq техник-технологик жараёнларнинг ниhоятда мураккаблашиб бориши амал ва хато методининг икки йўналишда такомиллаштирилишига асос бўлди: биринчиси, муаммо ечими сифатида таклиф этиладиган g‘оялар сонини ошириб бориш, иккинчиси таклиф этилаётган g‘ояларни саралашга бўлган талабларни орттириш.
    Дастлаб, иккала йўналиш hам ўзаро уйg‘унлигини намойиш qилган бўлса-да, кейинчалик ечим вариантларини танлашдаги субъективлик, хатолардан hимояланмаганлик билан боg‘лиq камчилиги аён бўлди. Бу методнинг «умри»ни узайтириш учун вариантларни таqqослашни тезлаштириш йўли танланди. ЭHМларнинг дастлабкилари айнан мана шу принцип асосида ишлаган. Бунда hам, охир-оqибатда, улкан hажмдаги вариантларни ўзаро таqqослаб чиqиш йўли билан ижодкорлик масалаларини hал этиб бўлмаслиги маълум бўлди.
    Билдирилган мулоhазаларга якун ясаб айтиш мумкинки, hозирги пайтда ўqитувчи ва ўqувчиларнинг асосий ижодкорлик «qуроли» бўлган амал ва хато методи ёрдамида янги сифат ўзгаришларига эришиб бўлмас экан. Бизнинг фикримизга кўра, ўqитувчи hамда ўqувчиларни ижодкорлик фаолиятини амалга оширишнинг турли-туман, замон синовидан ўтган илg‘ор методлар билан qуроллантириш вазиятни яхшилашнинг энг маqбул йўли hисобланади.
    Инсоният тараqqиётининг hозирги босqичи барча соhаларда замонавий технологиялар ривожи билан боg‘лиq экан, ижодкорлик йўлларини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни тарбиялаш республикамиз таълим тизимининг энг муhим вазифаларидан бири сифатида юзага чиqади. Бу масаланинг асосий ечими эса умумий ўрта таълим мактаблари ишини маqсадга мувофиq ташкил qилиш билан hал этилади.
    Ўqувчиларни ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш стратегияси qуйидаги асосий усулларга таянади:
    - доимо ўqувчилар эътиборини масалани hал qилишда qўлланилган усулнинг универсаллиги, hаммабоплигига qаратиш. Бунинг натижасида ўqувчилар дарсда маълум вазиятга нисбатан qўлланилган методни янги hодисаларга татбиq qилиб, янги qонуният ва ечимларни излашга одатланадилар;
    - ўqувчиларни ижодкорлик методларига ўргатишни дарс маqсади сифатида эмас, балки дарсда qўйилган вазифани янада самарали hал qилишга qаратилган янги йўл, имконият сифатида qарилиши таqозо этилади. Муаммо ечимини топишга qаратилган вазифалар ўрганилаётган тизим таркиби ва ундаги жараёнларни таhлил qилишни кўзда тутади. Шу сабабли масалани hал этишдан кутилган маqсадни ва уни амалга оширишдаги вазифаларнинг тўg‘ри белгиланиши муаммони дарhол hал этишга qаратилган интилишлардан кўра кўпроq наф келтиради;
    - ўqувчилар ўзлари мустаqил хулоса чиqариб топадиган янги g‘оялар ижодкорлик дарсларининг асосий «маhсули» hисобланади. Бироq, фаqатгина масаланинг янги ечимини топиш ижодкорлик фаолиятининг сўнгги босqичи бўлиб qолмаслиги керак. Ўqувчилар ўз g‘ояларини «охирига етказиш»ни ўрганишлари, яъни янги ечимни синаб кўриш, асослаш ва татбиq qилишга оид маълум кўникмаларни эгаллашлари ижодкорликни «хаёллар» даражасидан амалий босqичга кўтариш зарур асосни юзага келтиради. Мазкур мулоhазанинг яна бир аhамиятли жиhати шундаки, у ўqувчиларнинг кейинги таълим босqичларида юqори фаоллик даражасини таъминлашга ва пировардида турли фан соhаларида чуqур илмий тадqиqотларни амалга оширувчи бўлажак олимларни тарбиялашга замин тайёрлайди;
    - ижодкорликни йўлга qўйишнинг муhим жиhати – ахборотларни йиg‘иш, таhлил ва талqин qилиш билан боg‘лиq бўлиб, бусиз hар qандай ижодкорлик методи ўз аhамиятини йўqотади. Ўqувчиларда ахборотлар билан ишлашга оид дастлабки кўникмаларни шакллантиришда уларни ўз qизиqишларига оид расмлар ва фотосуратлар, илмий-оммабоп маqолалар, маркалар ва h.к.ларни йиg‘иш, саралаш ва тизимга келтириш ишларига жалб qилиш методларидан кенг фойдаланиш мумкин;
    - таълим муассасаларида ўтказиладиган машg‘улотларининг жуда муhим, qамрови жиhатидан дарс ва дарсдан ташqари машg‘улотлардан hам ташqарига чиqадиган масала - шахс ижодкорлик сифатларини тарбиялашдан иборатдир. Одатда буюк олим ва ихтирочилар тўg‘рисида сўз юритилганда ўqувчилар «Улуg‘ алломаларгина шу qадар юксак ютуqларни qўлга киритганлар, бизлар бўлсак оддий одамлармиз», - деб ўзларини уринтиришдан саqламоqчи бўладилар. Бу тушунчани енгишнинг муhим йўналишларидан бири турли hаёт йўлига эга бўлган таниqли ижодкор шахслар биографияси билан ўqувчиларни яqиндан таништириб боришга боg‘лиq бўлиб, бунда сўз юритилаётган шахс hаётининг барча жабhалари рўй-рост баён qилиниши лозим бўлади. Мазкур методнинг асосида илм-фандаги юксак ютуqларга унга интилган hар шахс эришиши мумкинлиги тўg‘рисидаги g‘ояни ўqувчилар онгига сингдириш талаби ётади.
    Ижодкорлик фаолиятини ташкил qилишнинг мазкур усулларини турли ёшдаги ўqувчиларга нисбатан самарали qўллаш мумкин, фаqат бунинг учун тегишли дастурлар hамда ўqув qўлланмаларининг тизимлаштирилган мажмуаси мавжуд бўлиши талаб qилинади. Демак, навбатдаги долзарб вазифа сифатида маqолада келтирилган усулларни самарали амалга оширишга хизмат qилувчи ўqув-методик мажмуани яратиш масаласи hал этилиши лозим.
    Hар qандай масалани hал qилиш учун авваламбор ундан кўзланган маqсадни аниq шакллантириш hамда мавжуд имкониятлар доирасида уни hал qилишнинг энг самарали методларини топа билиш талаб этилади. Ижодкорлик масалалари "Маqсад - маqсадга эришиш учун мавжуд имкониятлар" кўринишидаги мантиqий кетма-кетлик асосида qуйидагича hал этилиши мумкин. Бу ўринда масала, муаммо ва унинг амалдаги hолати тушунчалари умумий hолатда qўйилган маqсад ва шартлар асосида белгиланади.
    Ижодкорлик масаласи одатда qуйидаги кўринишга эга бўлади: "[А] шартлар берилган, [H] маqсадга эришиш талаб этилади". Масалани шартли равишда [A,H] мантиqий ифода шаклида ёзиб оламиз. Лекин маълум шароитларга татбиqан ушбу мантиqий кетма-кетлик турли кўринишларда бўлади, буни qуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин.
    1-мисол. Берилган: технологик жараён, ишни бажариш hажми ва муддатлари, агротехник талаблар, тупроq ва экин майдони тавсифи, механизмларнинг тупроqqа берадиган босими чегаравий qиймати. Экин майдони бирлигига сарфланадиган эксплуатацион сарф - харажатлар миqдорини минимумга келтириш имконини берувчи комбинациялашган ишлов бериш агрегати учун янги техник ечим талаб этилади.
    Масаланинг амалдаги hолати - берилган шартлар билан тавсифланади, яъни бу [ A, - ] кўринишдаги тўлиq бўлмаган масала.
    Муаммо - бу мураккаб, тўлиq бўлмаган масала, унда шартлар аниqланмаган, яъни [ -, H ]. Муаммони hал qилиш учун тадqиqот олиб бориш талаб этилади.
    2 - мисол. Масаланинг qўйилиши: Ички ёнув двигатели ёнилg‘и сарфини 10 фоизга камайтириш имконини берувчи янги техник ечимни топиш талаб этилади.
    Масаланинг амалдаги hолати - таhлил qилиниши ва олинган маълумотлар асосида хулоса чиqарилиши лозим, яъни [-,H].
    Муаммо - ёнилg‘ини тежаш имкониятини берувчи мавжуд техникавий ечимлар таhлил qилиниб, сарфни камайтириш учун олиб бориладиган тадqиqот йўналиши белгиланади.
    Биринчи техник qурилмалар ва содда механизмлар пайдо бўлиши билан инсоният ўз олдига hар хил qийинчиликда ва аhамиятга эга бўлган техник вазифаларни ечишга hаракат qилади. Инсоният ўсиб келаётган эhтиёжини qониqтириш ва меhнатини енгиллаштириш маqсадида янги техникани ва машиналарни яратишга, унинг иш унумдорлигини оширишга ва фойдали иш коэффициентини кўпайтиришга hаракат qилади. Кўп ваqтлар ижод билан фаqат qобилиятли одамларгина шуg‘улланади деб тушунишган. Илм, фан ва техниканинг ўсиб бориши шуни кўрсатадики кўп сонли махсус тайёргарликдан ўтган одамларнинг тайёргарлиги туфайлигина илмий-техник тараqqиётининг ривожланишини таъминлай олади.
    Саноат ишлаб чиqаришида юзага келган эhтиёж техника тараqqиётини жадаллаштиришга хизмат qилувчи муhим омиллардан бири hисобланади. Бу фикрни айнан техника ижодкорлигига нисбатан hам qўллаш мумкин.
    Асримизнинг 40-йилларида техник ечимларни тадqиq qилишнинг фаол методларига эhтиёж кучаяди. Бу борадаги методларнинг етишмаслиги атом энергетикаси, ракетасозлик, электрон hисоблаш машиналарини такомиллаштириш ишларининг ривожига салбий таъсир кўрсатмоqда эди. Бу даврда турли йўналишларда изланишлар олиб борилиши натижасида qуйидаги hолатлар аниqланди:
    - биринчидан, мураккаб масалаларни, hатто, даhо инсонлар hам якка ўзлари еча олмаслиги, ижод qилишнинг жамоа усулига зарурати асосланди;
    - иккинчидан, техник ечимларни ишлаб чиqишга ажратилган ваqтнинг qисqалигини эътиборга олиб илмий изланишлар узлуксиз равишда янги g‘ояларнинг ишлаб чиqилиши билан биргаликда олиб борилиши лозим;
    - учинчидан, мавжуд бўлган кўплаб g‘оялар орасидан асосли ва самарали бўлганларини ажратиб олиш йўлларини белгилаш.
    Ижод qилишни ўрганиш учун унинг qобилиятларини билиш керак. Олдинги ваqтларда яъни qуролланиш даврларида ихтирочилик билан шуg‘улланишда фаqат битта «Амал ва хато» методидан фойдаланилган. Улар ўзларининг иш жараёнларида техник масалаларни ечишда hар хил амалларни бажаришда кўп хатоликларга йўл qуйилади ва бу хатоликларни минимумга келтиришга hаракат qилинади.
    Hар хил техник масалаларни ечишда ихтирочилар «Амал ва хато» методларини qўллайдилар. Унинг моhияти шундан иборатки техник масалаларни hал этишда ихтирочи бор имконини вариантларининг hаммасини qўллаган hолда qўйилган талабга жавоб берадиган биттасини танлайди. Техник масалаларни ечишда кўпроq ихтирочининг кузатувчанлиги, интуицияси, интеллекти аhамиятга молик.
    «Амал ва хато» методининг камчилиги hам ундан фойдаланиш методикасини яратиш жуда мураккаб. Hар бир янги техник масалани ечишда ихтирочи ишни янгидан бошлашга мажбур. «Амал ва хато» методи жуда оg‘ир меhнатни талаб этади ва ундан фойдаланишда масалаларни муваффаqиятли ечишга кафолат бера олмайди. Илмий-техника тараqqиёт шароитида техниканинг жадал ривожланиб боришда улкан g‘ояли, катта эффект берадиган методлардан фойдаланишни таqозо этади. Лекин тажриба шуни кўрсатадики, техник масалаларни ечишда фойдаланиладиган барча методларда «Амал ва хато» методи элементлари маълум даражада ишлатилади.
    Олимларнинг фикрича ижодий фаолият бу аниq qонуниятга асосланган характерда бўлиб, ижодий масалаларни ечишнинг адекват методларини топишга замин яратади. Бу методлар 2 та гуруhга бўлинади. Биринчи гуруhга «Аqлий hужум», “Синектика, морфологик таhлил” методлари, булар ассоциатив фикрлари ва кутилмаган ечим характери механизмларга асосланади. Бу методлардан фойдаланиш жуда енгил, лекин qўлланилаётган объектнинг моhиятига боg‘ланмаган. Иккинчи гуруhга “Ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми” “Функционал–таннарх таhлили” методлари ва бошqалар киради. Бу методлардан фойдаланиш жуда мураккаб лекин объектнинг моhиятини очиб беришга qаратилган. Ишлаб чиqариш корхоналар илмий асосларида эhтиёж пайдо бўлар экан, у кўплаб илмий текшириш институтларига нистабан илм - фанни ривожлантиришга сабаб бўлади. 1990 йилларнинг ўрталарида атом энергетика, ракетасозлик, электрон hисоблаш, машиналарнинг жадал суръатлар билан ривожланиб кетиши ижодий меhнатни илмий асосда ташкил qилиш йўлларини qидириш бошланди. Улар hар хил йўналиш бўйича олиб борилди. Шулардан биттаси Америкалик тадбиркор ва ихтирочи А.Осборннинг таклиф этган «Аqлий hужум» методи эди. Унинг фикрича, кимлардир g‘оя бера олиш имкониятига эга бўлса, кимлардир уни танqидий таhлил qила олиш имкониятига эга. Уларни иккита гуруhга, яъни «Генераторлар» ва «Экспертлар»га ажратишни таклиф этади. «Аqлий hужум» методини qўллашда qуйидаги тартиб qоидаларни ишлаб чиqqан:

    1. «Аqлий hужум» методи ёрдамида масалаларни ечишда 12-25 гача одамлар иштирок этиши керак. Уларни ярими g‘оя берувчилар, кейингиси таhлил qилувчилар. G‘ояни генерация qилувчилар гуруhига кучли фантазияга, абстракт тафаккурга эга бўлган кишилар киритилади. Экспертлар гуруhига таhлилий ва танqидий фикрлайдиган шахслар танлаб олинади. «Аqлий hужум» сессиясига малакали, тажрибали ходим раhбарлик qилади.

    2. Генераторлар qўйилган масаланинг ечимини топиш учун максимал сондаги g‘ояларини берадилар. Берилган g‘оялар баёни магнитофонларга ёзиб олинади. Экспертлар шуларнинг ичидан маъqулини танлаб олишади.

    3. Qўйилган масаланинг ечимининг оg‘ирлигига qараб «Сессия» 30-50 даqиqагача давом этиши мумкин.

    4. «Аqлий hужум» сессиясида иштирок этилаётган ходимларнинг ўртасида бир бирига нисбатан hурмат ва эркин муносабатни ўрнатиш зарур.

    5. Агарда сессия натижасиз тугаса, унинг иштирокчиларини ўзгартириш зарур. Масаланинг qўйилиши hам qайта кўриб чиqиш маqсадга мувофиq.

    Ихтирочиларда qуйидаги шахсий хислатлар шаклланган бўлиши лозим:
    - ижтимоий хислатлар туркуми - дунёqараши, маънавий, меhнат ва эстетик фазилатлар;
    - тажриба хислатлар туркуми - англанганлиги, илмийлиги, маhорати ва hажми;
    - аqлий хислатлар туркуми - тасаввур бир бутунлиги, диqqати жамланганлиги, фикрлаш кенглиги, мустаqил ва танqидий фикрлаши, хотира мустаhкамлиги;
    - ирсий хислатлар туркуми - топqирлик, зеhнлилик, зийраклик, ихтирочилик, ишчанлик, hозиржавоблик, мантиqийлик, соg‘лом фикрлилик.
    Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар
    1. Талабалар ихтиролари инновацияси хусусиятлари хаqида тўлиq малумот беринг?
    2. Ижодкорликни йўлга qўйишнинг муhим жиhати нимада?

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.