S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




Download 1,3 Mb.
bet18/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

Ф.И.

А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

Жами

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

Н

М

К

П.Б























































10

11

1,1

10

11

1,1

Д.К










7

11

1,4














































7

11

1,4

Ю.Н




























7

11

1,4




























7

11

1,4

Т.С




























6

9

1,1




























6

9

1,6

Энди бу жадвалда фаqат уч ва ундан ортиq матрицада 50 ва ундан ортиq фоиз овоз олган ўqувчилар белгиланади, холос. Агар бундай ўqувчи бор бўлса, иqтидорли деб аталиши мумкин. Демак, ўqувчини qуйидаги мезонлар асосида синф юлдузи сифатида тан олиш мумкин: 1) уч ва ундан ортиq матрицада гуруh зуккоси сифатида qайд этилган бўлиши керак; 2) саккизинчи матрицанинг охирги устунида умумлаштирилган Н кўрсаткичи юqорилиги билан оддий зукколарникидан албатта ажралиб туриши керак. Ўqувчиларга бериладиган саволлар:


1 – саволда аниq фанларга;
2 – саволда табиий фанларга;
3 – саволда гуманитар фанларга;
4 – саволда бадиий дид соhасига;
5 – саволда ижтимоий соhага;
6 – саволда тилларга;
7 – саволда бошqарув соhаси, педагогикага бўлган лаёqати сўралади.
Иqтидорли ўqувчиларни аниqлаш методикаси бўйича жуда кўплаб, психодиагностика воситалари мавжуд. Улардан яна бирини кўришимиз мумкин.
Гуруh аъзолари ўртасида hар томонлама етук, аqлли, ўткир зеhнли, фаол ва кўпчиликнинг hурматини qозонган 10 нафар ўqувчининг исм–фамилияларини ёзишлари сўралади.
Сўнгра ўqувчилар орасидан энг меhнатсевар, тиришqоq, интилувчан, ўз устида тинмай ишлайдиган, фаол 3 нафар ўqувчини танлайдилар ва А устунига тегишли исм–шарифларнинг qаршисига “+” белгисини qўядилар. Яъни А устунига жами бўлиб 3 та “+” белгиси qўйилиши керак.
Сўнг Б устунида hам рўйhатдаги 10 нафар ўqувчилар орасидан 3 нафарини ажратиш керак бўлади. Бунда ўqувчилардан ижодкор, hар qандай соhадаги муаммони qийналмасдан, енгил hал эта оладиган, hозиржавоб, ўткир зеhнли бўлган 3 ўqувчини белгилашлари сўралади. Шу ўринда ўqувчиларнинг диqqатига hавола этилиши зарур бўлган hолат шундан иборатки, улар А устунида белгилаган ўqувчиларни кейинги устунларда такроран белгилашлари ёки истаган бошqа ўqувчиларни танлашлари мумкин. Бироq hар бир устунда танлаб белгиланаётган 3 нафар ўqувчининг фазилатлари шу устунда сўралаётган мазмунга жавоб бериши керак, холос.
Учинчи, В устунида яна ўша рўйhатдаги ўqувчилар орасидан, qизиqувчанлиги, ташкилотчи, ўз аqл–фаросати билан бошqаларни ўзига эргаштира оладиган, уларга ўз таъсирини ўтказа оладиган, ташкилий фаоллиги билан ажралиб турадиган 3 кишининг исм–шарифлари qаршисига “+” белгиси ни qўйиш сўралади.
Шундай qилиб, А,Б,В устунларининг hар бирига 3 мартадан жами 9 та “+” белгиси qўйилади ва шу билан гуруh ўз вазифасини бажариб бўлган hисобланади. Шундан сўнг жавоб вараqалари тезда териб олинади.
Олинган маълумотларнинг таhлили ва уларни qайта ишлаш.
Маълумотларни олиш жараёнини мазмунан таhлил этган hолда таъкидлаш мумкинки, “А” устунидаги маълумотлар ўqувчининг иродавий хислатларини, qийинчиликлардан qўрqмаслигини, сабр–бардошлигини аниqлашга qаратилган. Hар qандай истеъдоднинг замирида ётувчи бу муhим кўрсаткични меhнатсеварлик омили деб аташимиз мумкин.
“Б” устуни ўqувчиларнинг аqлий имконият савияларини аниqлашга qаратилган. Шубhасиз, фикрлашда, фаhм–фаросатда, hозиржавобликда сезиларли даражадаги афзалликларга эга бўлмаган кишида аqлий истеъдод тўg‘рисида сўз юритиш мумкин эмас. Шу сабабли, шартли равишда Б устунини зукколик омили деб номлаш мумкин.
“В” устуни эса ўqувчиларнинг ижтимоий етуклиги, hар qандай гуруhга, жамиятга бош бўлиш qобилиятини аниqлашга qаратилган. Шу сабабли, “илg‘орлик” тушунчасини тўлиq акс эттириш маqсадида ташкилотчилик, qизиqувчанлик омили киритилган бўлиб, В устунида ўз ифодасини топган.
Кўриниб турганидек, hар учала кўрсаткич hам иqтидорлиликнинг муhим hаётий qирраларини ўзида мужассам этади ва уларнинг бир инсонда жамланиши жуда катта салоhият, аqлий ва ижтимоий етукликдан дарак беришини qайд этиш мумкин.
Юqоридаги мулоhазаларга таянган hолда олинган маълумотларни qайта ишлашнинг qуйидаги усули тавсия этилади.
Дастлаб, hар бир ўqувчининг жавоб вараqасидаги маълумотлари алоhида ишланиб, кейин олинган натижаларни умумлаштирувчи жадвалга кўчириб чиqиш маqсадга мувофиqдир. Бу qуйидаги тартибда амалга оширилади. Жавоб вараqасидаги “+” белгилари сони сатрлар бўйлаб горизонтал йўналишда санаб чиqилади. Равшанки, жавоб вараqасида келтирилган 10 нафар ўqувчининг qаршисидаги “+” белгилари сони 0 дан 3 гача бўлиши мумкин. Агар бирор ўqувчи учала устунда hам танлаган бўлса, унга 3 балл qиймат берилади. Агар ўqувчи исм–шарифининг qаршисиги 2 та “+” белгиси qўйилган бўлса, бу талабага 2 балл берилади ва агар учта устундан фаqат биттасида “+” белгиси мавжуд бўлса, бу ўqувчи 1 баллга эга бўлади. А,Б,В устунларининг бирортасида hам белгиланмаган ўqувчиларга балл qўйилмайди ва умумлаштирувчи жадвалга уларнинг исм–шарифлари кўчирилмайди.
Демак, hар бир ўqувчи топширган жавоб вараqаларида фаqат 1,2 ёки 3 баллга эга бўлган шарифларгина махсус умумлаштирувчи жадвалга кўчирилади. Бунда матрица ( жадвал) тузилади, унга жавоб вараqаларидаги балл олган ўqувчиларнинг шарифлари тегишли баллари билан навбатма–навбат кўчирилаверади. Агар бирон бир ўqувчининг шарифи жадвалда аввал qайд qилинган бўлса, шарифи яна qайтадан ёзилмай, аввал ёзилган шарифи qаршисида унинг жавоб вараqасидаги балли qўйилади. Шундай qилиб, барча жавоблар матрицага кўчирилгач матрицада энг кўп овоз олган ўqувчиларни бевосита балларининг кўп–камлигидан билса бўлади. Бу ерда Н кўрсаткичи – овозлар сони, М эса – уларнинг йиg‘индиси. Ушбу маълумотлардан фойдаланиб, тадqиqот натижаларини qайта ишлашнинг qуйидаги (3 - жадвал) усулини бажариш мумкин.
Тадqиqотда, масалан 15 киши ( n=15) иштирок этаётган бўлса, бир ўqувчига кўпи билан 15 киши овоз берган бўлиши мумкин. Равшанки, агар 3 баллдан баhоланганда у ёки бу ўqувчининг баллар йиg‘индиси (М) кўпи билан 45 га тенг бўлиши мумкин (3·15=45). Бироq реал hолда М 45 дан (3·n дан) кичикдир. Йиg‘инди М нинг фоизи камайган сари тилга олинган ўqувчининг “рейтинги” тушиб боради. Хуллас, миqдорининг фоизлардаги qиймати – К кўрсаткичи жуда муhим ўлчов бирлиги бўлиб, уни qуйидаги математик формула орqали тасаввур qилиш ва hисоблаб топиш мумкин:

Бу ерда М – ўqувчилар берилган барча балларнинг (+) жамламаси, n – тадqиqот ўтказилаётган пайтда унда иштирок этаётган гуруh аъзоларининг жами сони. Олинадиган натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш маъносида n жами гуруh аъзоларининг 75–80 фоизидан кам бўлмаслиги керак. n нинг 3 га кўпайтмаси эса hар бир ўqувчи олиши мумкин бўлган максимал овозлар сонини акс эттиради.
К кўрсаткичи камида 50 фоизга тенг бўлган ўqувчилар алоhида диqqатга сазовордирлар.
3 – жадвал
Гуруhнинг энг илg‘ор ўqувчилари

т/р

Гуруhнинг энг илg‘ор ўqувчилари

Меhнатсеварлик

Зукколик

Ташкилотчилик

1

Пўлатова Барно

+

+




2

Касимова Дилноза




+

+

3

Юнусова Наргиза







+

4

Таджиева Сайёра

+

+




4 – жадвал
Олинган натижани qайта ишлаш

Т/р

Исми ва фамилияси

Баллар

Н

М



1.

Пўлатова Б.

3, 2, 3, 3, 1, 2, 2, 3, 1, 2, 2, 2, 1, 2, 3, 2, 3, 3, 3, 2, 2, 1, 2, 2, 2

26

54

69,23 %

2.

Касимова Д.

3,2,1,2,3,2,2,3,2,2,1,2,1,3,2,2,1,2,2,2

20

40

51,28 %

3.

Юнусова Н.

3,2,2,1,1,3,2,2,3,2,2,3,2,2,3,2,3,3,2,2

20

45

57,69 %

4.

Таджиева С.

2,2,3,3,1,2,2,3,1,2,2,2,1,2,3,2,3,3,3,2,1

21

45

57,69 %

Умуман олганда, юqоридаги барча методикалар иqтидорли ва ижодкор ёшларни аниqлаб топишга qаратилгандир.



Download 1,3 Mb.
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

Download 1,3 Mb.