• § 11. ИЖОДКОРЛИКНИНГ ПРОДУКТИВ ВА РЕПРОДУКТИВ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИШ ДАВРЛАРИ
  • Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet19/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар
    1. Ижодкорлик g‘ояларининг инсон онгидаги эволютцияси хаqида тушунча беринг?.
    2. Ихтиролар яратилишидаги психологик босqичлар неча турга бўлинади?

    § 11. ИЖОДКОРЛИКНИНГ ПРОДУКТИВ ВА РЕПРОДУКТИВ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛИШ ДАВРЛАРИ


    Умумий ўрта таълим муассасаларида дарсдан ташqари машg‘улотларнинг барча шаклларини шартли равишда уч гуруhга ажратиш мумкин.
    Биринчи гуруhга тўгараклар киради. Тўгарак дарсдан ташqари машg‘улотларни ташкил qилишнинг кенг тарqалган ва чуqур тадqиq этилган шакли hисобланиб, ихтисослашувидан qатъий назар уларнинг кўплаб умумий томонлари мавжуд. Шунинг учун турли типдаги тўгаракларнинг раhбарлари бошqа ихтисосдаги тўгараклар ишидаги касбга йўналтиришга оид илg‘ор тажрибаларини чуqур ўрганиб, энг яхши томонларини ўз ишида qўллашлари юqори натижаларга эришиш имконини беради. Албатта, тўгарак ишини касб танлашга йўллаш асосида олиб бориш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг метод ва шаклларига маълум даражада таъсир кўрсатади.
    Мактабларнинг иш тажрибасида турли–туман тўгараклар учрайди. Ўqув предметлари билан боg‘лиqлик нуqтаи назаридан тўгаракларни уч гуруhга: предметга доир, предметлараро ва предметдан ташqари тўгаракларга ажратиш мумкин.
    Предметга доир тўгараклар деб, бевосита меhнат тарбияси билан боg‘лиq бўлган тўгаракларга айтилади. Ўз мазмунига кўра бу тўгараклар меhнат дарсида ўqувчилар бажарган ишнинг давоми бўлиб, бунда ўqувчиларнинг фаолияти янада мураккаброq, кенгроq йўлга qўйилади. Предметга доир тўгараклар жумласига дурадгорлик, чилангарлик, токарлик тўгараклари, аралаш тўгараклар (ёg‘очга ва металлга ишлов бериш тўгараклари, qўлда ва дастгоhларда амалга ошириладиган операцияларни бажаришга оид тўгараклар) киради.
    Предметга доир тўгараклар дарсдан ташqари машg‘улотлар hозирча касбга йўналтириш ишида тегишли ўринни эгаллаганича йўq. Амалга оширган кузатишлар hамда тажриба-синов ишларимиз натижасида аниq бўлдики, бу турдаги тўгарак раhбарлари одатда фанлараро алоqадорлик hамда эгалланган назарий билимларнинг амалдаги татбиqи доираси билан ўqувчиларни таништиришга етарлича эътибор бермайдилар. Натижада, предметга доир тўгараклар ташкил qилингандан сўнг бир икки ой ўтгач ўз ишини тўхтатади, чунки ўqувчилар машg‘улотларга бўлган qизиqиш йўqолади. Бу муаммони hал qилишнинг энг маqбул ечимига бизнинг фикримизга кўра фанларга оид hар бир тушунчанинг амалий татбиqига кўпроq эътибор qаратиш, уларни амалда намойиш qилиш, машg‘улотларда амалий йўналтирилганликни оширишга эътибор qаратиш орqали эришилади. Бу вазифалар hал этилганида ижодий изланишга чанqоq, ўз кучларини синаб кўришни истаган ўqувчилар ўз имкониятларини ишга солиш учун шароит яратилади.
    Предметлараро тўгараклар ичида физик-техник тўгараклар энг кенг тарqалган машg‘улот тури hисобланади. Бу турдаги тўгаракларда ўqувчиларни касбга йўналтириш ишларининг мазмуни тўгаракнинг номидан келиб чиqади. Бунда ўqувчилар физика курсида ўрганиладиган муайян qонуниятларнинг амалдаги татбиqи билан танишадилар, бу эса уларнинг турли касб-корликда qўлланилиш асосларини hам билиб олишга имкон яратади. Шунингдек, ўqувчилар модел конструкцияси, унинг деталларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиqар эканлар, технологик билим ва ўqувларни ўзлаштирадилар, модел деталларини ясаганда эса уларнинг амалий кўникмалари такомиллашади.
    Предметдан ташqари тўгараклар hозирги ваqтда дарсдан ташqари машg‘улот сифатида кенг тарqалган. Ўqувчилар фаолиятининг мазмунига кўра бу тўгараклар турли туман бўлиши мумкин. Мазкур hолда гап шундай предметдан ташqари тўгараклар hаqидагина борадики, уларнинг ишлари учун мактаб устахоналаридан моддий база сифатида фойдаланилади, ёки ўqувчилар фаолияти меhнат дарсларида олинган билим ва малакаларга таянади.
    Hозирги кунда мактаблар ва мактабдан ташqари муассасалар фаолиятида ўqувчилар техник ижодкорлиги тўгаракларининг qуйидаги типларни вужудга келган:
    Тайёрлов техника тўгараклари (кичик мактаб ёшидаги ўqувчилар учун). Уларда ўqувчилар жонли ва осон шаклда техника элементлари hамда энг оддий технологик жараёнлар билан танишадилар, qоg‘оз, пластмасса, металл ва бошqа материалларга ишлов бериш бўйича олган бошланg‘ич кўникмаларини ривожлантирадилар. Ўqувчилар техник ўйинчоqлар, машина ва механизмларнинг содда моделларини, энг оддий автоматик qурилмалар, ўqув кўрсатмали qўлланмалар, мактаб hамда уй-рўзg‘ор буюмлари ва hоказоларни тайёрлайдилар. Бу типдаги тўгараклар фаолиятида ясалган ўйинчоqлар ва моделлар билан ўйинлар hамда мусобаqалар ўтказиш муhим ўрин тутади. Тажриба-синов ишлари натижаларига кўра айтиш мумкинки, тайёрлов техника тўгаракларидаги машg‘улотлар кейинчалик мактаб ёшидаги ўqувчиларни касбга йўналтириш ишида барча шаклдаги машg‘улотлар учун пропедевтик вазифани ўтайди.
    Фан-техника (физика, физика-техника, химия, химия-технология, агрохимия, астрономия ва бошqа) тўгараклар ўqувчиларнинг мактаб ўqув режасидаги турли фанлар бўйича олган билимларини чуqурлаштириш ва амалий кўникмаларини мустаhкамлаш, таълим кабинетларини жиhозлаш учун асбоб-ускуналар яратиш ва шу асосида ўqувчиларни касбга йўналтириш маqсадларида ташкил qилинади.
    Спорт-техника тўгараклари мактаблар ва мактабдан ташqари муассасаларда ишлайди. Булар авиамодел, ракета-космик моделлаштириш, автомобил моделчилари, кема моделчилари, картингчилар, темир йўл моделчилиги, радиобошqариш, сув-мотор ва бошqа тўгаракларидан иборатдир.
    Мазкур тўгаракларда ўqувчилар моделларни ва ишлайдиган техникани конструкциялаш ва тайёрлаш билан шуg‘улланадилар, кейин эса ана шу моделлар билан спортнинг техник турлари бўйича моделчи-спортчиларнинг мусобаqаларида qатнашадилар.
    Ўqувчилар спорт-техника тўгаракларида тегишли техника тармоg‘ининг тарихи, унинг халq хўжалигида ва мамлакатимиз мудофаасида qўлланиши билан, самолётлар, автомобиллар, кемалар, радио аппаратлари ва бошqа техникалар бўйича конструкторлар техник тафаккурининг хусусиятлари билан танишадилар.
    Ўqувчилар бу тўгаракларда ишлар эканлар, материалларга ишлов беришга ва уларнинг хоссаларига бевосита алоqадор бўлмаган, лекин буюмларни тайёрлаш жараёни ўqувчилар техник меhнат дарсларида эгаллаган меhнат операцияларига кўп жиhатдан таянадиган кўплаб янги билим hамда ўqувларни ўзлаштириб олишади. Тўгаракларнинг бу гуруhига ўqувчилар улар учун янги бўлган меhнат фаолияти турлари билан таништирадиган, ижтимоий жиhатдан фойдали, улар учун qизиqарли тўгаракларни hам киритиш мумкин. Масалан, кейинги йилларда зарб qилиш, муqовачилик, заргарлик тўгараклари ва бошqа тўгараклар кенг тарqалди.
    Ишлаб чиqариш-техника тўгараклари мактаблардаги ва мактаблараро устахоналар базасида, ўqув-ишлаб чиqариш ва саноат корхоналарида базасидаги ёш техниклар марказларида ва бошqа мактабдан ташqари муассасаларда ташкил qилинади. Одатда бундай тўгараклар рўйхати маhаллий шароитларга кўра, аввало ўqувчи тўгаракда олган билимларини, ўрта махсус, касб-hунар таълими муассасаларида ўзлаштирган амалий малакаларини кейинчалик qай даражада такомиллаштира олишга кўра белгиланади. Бундай тўгараклар маhаллий корхоналарда, qишлоq хўжалиги тармоqларида кенг тарqалган бирор касбга qизиqадиган мактаб ёшидаги ўqувчиларни бирлаштиради.
    Бадиий амалий тўгараклар республикамиз мустаqилликка эришган йилларда кенг эътибор бериб келинаётган миллий qадриятларимиз билан боg‘лиq hалq hунармандчилиги билан узвий боg‘лиq hолатда ташкил этилади. Бу турдаги машg‘улотлар амалда qўлланадиган асбоб-ускуна, жиhоз ва мосламалар, механизациялаштирилган ва электрлаштирилган техника воситалари билан ишлашнинг амалий билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш асосий маqсад сифатида белгиланади. Машg‘улотлар мазмуни qуйидаги вазифаларнинг ечимини топишга qаратилади:

    • халq hунармандчилиги соhаларидаги ишлаб чиqариш мазмунига эга вазифаларни ечиш, тажрибалар ўтказиши, ўлчов-текширув, асбоб-ускуналаридан тўg‘ри фойдаланиши;

    • бозор иqтисодиёти qонуниятлари, талаблари асосида сифатли, харидоргир, истеъмол моллари ва меhнат маhсулотларини тайёрлашга одатланиши;

    • ўзлари тайёрланган маhсулотларни, ўзлари истеъмолчига етказишни ўрганиши.

    Дарсдан ташqари машg‘улотларнинг иккинчи гуруhига экскурсиялар, фан олимпиадалари, кўргазмалар, ўqувчилар конференциялари, касбнинг энг яхши ишчисини аниqлаш учун ўтказиладиган танловлар, ишлаб чиqариш илg‘орлари билан бўладиган учрашувлар каби тадбирлар киради. Бу турдаги машg‘улотларга моhияти ва афзаллигини белгилаб берувчи жиhати кўплаб ўqувчиларни жалб qилиш имкониятининг мавжудлиги бўлиб, шу сабабли улар тадбирларнинг оммавий шакллари деб юритилади. Амалга оширган тажриба-синов ишларимиз санаб ўтилган барча шаклдаги машg‘улотларнинг юксак даражада самарали эканлиги тасдиqлади. Улар ўqувчиларнинг hозирги замон ишлаб чиqариши асослари тўg‘рисидаги тасаввурини кенгайтириш, уларни турли касблар билан таништириш имконини беради.
    Бу машg‘улотларнинг камчилиги ўqувчиларни фойдали меhнатга, бевосита ижодий фаолиятга жалб qила олмаслиги билан белгиланади. Шунинг учун ўqувчилар, дарсдан ташqари машg‘улотнинг мазкур шакли билан бирга бошqа тўгарак ишида hам qатнашсалар, маqсадга мувофиq бўлади. Кўпчилик вазиятларда бу тавсиямиз ўз тасдиg‘ини топмоqда, жумладан, ташкил этиладиган кўргазмаларда тўгарак аъзолари ўз ишларини намойиш qиладилар, яъни икки типдаги машg‘улотларни уйg‘унлаштирадилар.
    Кўргазмага кўплаб таълим муассасаларида катта аhамият билан qаралади, ўqувчилар бундай тадбирларга йил давомида тайёргарлик кўриб борадилар. Биз тажриба-синов этиб белгиланган умумий ўрта таълим мактабларида ўqувчиларнинг ўзи hаqида бирор эсдалик qолдириши hатто анъанага айланган. Бундай эсдалик фаqат техник меhнатгагина эмас, балки qишлоq хўжалигига ва маиший хизматга оид бўлиши hам мумкин. Кўпинча, яхши кўргазмалар бутун мактабнинг ифтихори бўлади.
    Ишлаб чиqариш илg‘орлари билан учрашувлар яхши самара беради. Лекин бунинг учун тегишли ташкилий-тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Бу иш ташаббускорлар, яъни ана шу учрашувларни уюштирувчилар гуруhини ташкил этишдан бошланади. Ташаббускорлар гуруhи учрашувда муhокама этиладиган саволлар ва масалалар доирасини белгилаб беради. Шундан кейин ана шу саволларга жавоб бера оладиган мутахассислар танланади. Учрашувнинг ўqувчиларни касбга йўналтириш ишига тўлароq жавоб бера олиши учун кўриладлиган масалаларнинг тегишли qирраларига кўпроq эътибор qаратилади.
    Дарсдан ташqари машg‘улотларнинг учинчи гуруhига ўqувчиларнинг меhнат бирлашмалари киради. Меhнат бирлашмалари нисбатан анча илгари пайдо бўлганига qарамасдан, кейинги йилларда айниqса кенг qўлланила бошланди. Ўqувчиларниг меhнат бирлашмалари таълимни унумли меhнат билан qўшиб олиб боришнинг самарали шакли сифатида меhнатда тарбиялаш, касб танлашга йўллаш, ишлаб чиqариш асослари билан таништириш ва меhнатга ижодий муносабатни шакллантириш воситаси сифатида намоён бўлади.
    Меhнат бирлашмаларини ташкил этиш, фаqатгина, ўqувчиларнинг моддий, хом ашё таъминотини мустаhкамлабгина qолмасдан, балки, миллий qадриятларимизни тиклаш, касбий таълим-тарбия бериш, касбга йўналтириш, тайёрлаш, танлаш, мослаштириш каби долзарб муаммоларни ижобий hал этишда hам муhим омил бўлиб хизмат qилади. Шундай экан, hар бир мактабда бугунги бозор иqтисодиёти шароитини hисобга олган hолда, ўqувчиларнинг талаб, эhтиёж ва qизиqишларини qондириш учун меhнат бирлашмаларининг ташкил этилиши бозор муносабатлари шароитининг зарурий эhтиёжидир.
    Бирлашмага жалб этилган ўqувчилар ўз меhнатлари натижаларини кўриб, чуqур руhий qониqиш hосил qиладилар. Меhнат фаолияти уларда мустаqиллик, меhнатсеварлик, эркинлик, ижодкорлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик, ташкилотчилик каби сифатларни шакллантиради. Меhнат бирлашмалари ўqувчиларда интизомлилик, дўстлик, бирдамлик, тежамкорлик, меhнат кишиларига hурмат руhида тарбиялаб, уларни келгусидаги касбий фаолиятига тайёрлайди.
    Меhнат бирлашмаларида qатнашувчи ўqувчилар шу жамоанинг qизиqиш ва интилишлари руhида тарбияланиб, аниq бир маqсадни амалга ошириш учун hаракат qилади, унинг ютуq ва камчиликларини дилдан hис qиладилар. Меhнат топшириqларини ўз ваqтида сифатли бажаришга, ижодий изланиб, ёндашган hолда hамда хом ашё материалларидан имкон qадар унумли фойдаланишга жавобгарлик hиссини сезиш руhида тарбияланиб борилади. Бирлашмада ташкил этиладиган меhнат жамоа аъзоларининг эhтиёжларини тўлароq qондиришга, жамият ва табиат бойликларини асраш ва кўпайтиришга hамда ўqувчиларни баркамол шахс сифатида тарбиялашга qаратилган бўлиши талаб этилади. Бирлашмада касбга йўналтириш меhнати ўqув, хизмат кўрсатиш, хом ашё ва маhсулотларини тайёрлаш меhнати асосида амалга оширилади.
    Ўqувчиларни мактабдан ва синфдан ташqари ишларни hар хил формаларда ташкил qилишнинг асосий вазифаси, уларни ижтимоий фойдали фаолиятда фаол иштирок этишни, шахсий qизиqишларини, мойиллиги ва имкониятларини тўлиq ишга солишдан иборатдир. Мактабдан ва синфдан ташqари ишларга педагогик раhбарлик qилишдан маqсад ўqувчиларни мустаqил hаётга тайёрлаш фаqат мактабдагина эмас балки ижтимоий ташкилотлар орqали техник ижодкорлик сифатларини тарбиялашдан иборатдир. Мактабдан ва синфдан ташqари ишларни ташкил qилишнинг асосий маqсади умумий ўрта мактабларида фанлардан олган билимларини техник масалаларни ечишга тўлиq сафарбар этишдир. Синфдан ва мактабдан ташqари ишларни ташкил qилиш ва олиб бориш таълим ва тарбиянинг умумий принциплари асосида амалга оширилади. Ўqувчиларнинг меhнат ва техника турлари бўйича синфдан ва мактабдан ташqари ишларини qуйидаги 3 та гуруhга бирлаштириш мумкин:

    1. Ўqувчиларнинг индивидуал ишлари.

    2. Ўqувчиларнинг qизиqишига qараб тўгараклар, клублар, ижодий бирлашмаларига группавий машg‘улотлар.

    3. Жуда кўп сонли ўqувчилар иштирокидаги оммавий тадбирлар

    Ўqувчиларнинг индивидуал ишлар билан шуg‘улланиши бу ижодий жамоада ишлашига замин яратадиган ижодга qизиqишнинг бошланg‘ич босqичи hисобланади. Бунда ўqувчилар ўзидан катта ёшдаги ўqувчилар, ўqитувчи ёки бошqа мутахассиснинг раhбарлигида hар хил техника ва технологияларни моделлаштириш ва лойиhалаштириш билан шуg‘улланишида техниканинг бирор турига qизиqадиган ўqувчилар бир-бири билан хабарлашиб гуруhларни ташкил qилади, натижада техник тўгараклар пайдо бўлади. Тўгараклардан етишиб чиqqан ўqувчиларни таълим йўналиши бўйича чуqур шуg‘улланишга раhбарлик qилиш hам индивидуал иш турига киради.
    Гуруh шаклида техник ечимларни ишлаб чиqиш юзасидан уюштириладиган бахслар qуйидаги вазифаларни hал qилиш имконини беради:

    1. Баhс qатнашчилари муаммонинг hаqиqий hолатини тўg‘ри баhолаш, муhим hолатларни иккинчи даражали масалалардан ажратиш hамда муаммони hал этишдан кўзланган маqсад ва вазифаларни тўg‘ри белгилаб оладилар.

    2. Гуруh аъзоси бўлган бошqа ўqувчилар фикрини эшитиш, ўз фикр-мулоhазаларини улар билан умумлаштириш ва уйg‘унлаштириш.

    3. Hеч бир соhадаги алоhида мутахассис qаралаётган муаммони атрофлича qамраб ололмаслиги ва айнан муаммоларни hал qилишнинг жамоа шакли самарадорлигининг амалий тасдиg‘ини топиши.

    4. Кўплаб муаммоларнинг ечимлари бир нечта йўналишда hал этилиши мумкин бўлган ечимларга эга эканлигини аниqлаш.

    Ўqувчиларнинг дарсдан бўш пайтларида техниканинг бирорта йўналиши бўйича техник ижодкорлиги билан шуg‘улланишнинг асосий формаларидан бири техник тўгараклар hисобаланади. Бунда ўqувчилар ўзларининг qизиqишларига qараб ихтиёрий равишда амалий фаолият билан шуg‘улланадилар. Бундай бирлашмаларда ўqувчилар техникани ўрганиши, техник объектларни ва технологияни такомиллаштириш, моделлаштириш лойиhалаштириш рационализаторлик фаолияти, тажриба ўтказиш илмий-техник qидирувлар олиб борадилар. Техник тўгараклар-бу ўqувчиларнинг техник тафаккурини ривожлантириш ёки бирорта фаолиятда фаqат ўзини синаб кўриш билан чегараланмай балки, жамоада ишлашга, рационализаторлик ва ихтирочилик фаолиятида иштирок этишга тайёрланади. Hар бир техник тўгаракларнинг муддати ва ваqт кўрсатилиши зарур. Тўгараклар qуйидагича типларга ажралади:
    - тайёрлов техник тўгараги;
    - фан (илмий-техник) тўгараги;
    - спорт-техник тўгараги;
    - ишлаб-чиqариш техник тўгараги;
    - бадиий-амалий тўгараклар.
    Hар хил турдаги ижодий бирлашмалари, тўгараклар ўqувчиларнинг маълум qисминигина ўз ичига олади. Hамма ўqувчиларнинг ижодий фаолиятдан бўлган ижобий муносабатларини ривожлантириш маqсадида hар хил оммавий ишлар олиб борилади. Бундай формадаги ишларни ташкил qилишдан асосий маqсад ижобий техник бирлашмаларга кўп ўqувчиларни жалб этишга замин яратади. Улар qуйидаги тартибдаги тадбирлар:
    - илмий техник кечалар, рационализаторлар, ихтирочилар ва ишлаб чиqариш ходимлари билан учрашув, мусобаqалар (техник, спорт) олимпиадалар ўтказиш. Ишчи касби меhнат маhорати бўйича танловлар ўтказиш, ёш рационализаторлар фаолияти ва техник конференциялар ўтказиш. Ўqувчилар техник ижодкорлиги кўргазмасини ташкил qилиш, меhнат байрами ва бошqалар.
    Hозирги кунда Республикамизда жуда кўп ихтисосликлар мавжуд. Бу ихтисосликларда hар хил турдаги техник объектлар ва мосламалар ишлатилади. Шунинг учун техника бўйича мактабдан ташqари тадбирларни ташкил qилишда ўqувчиларнинг ўз хоhиши мойиллигига ва qизиqишига qараб танлаш принципига асосан шароит туg‘дириб бериш зарур. Кичкина мактабларда битта меhнат таълими ўqитувчиси ўqувчиларнинг техниканинг барча йўналишлари бўйича qизиqишлари qондира олмайди. Агарда катта мактаб бўлса унда 2-3 меhнат таълими ўqитувчилари ишласа унда ўqувчиларнинг техник тўгараклар бўйича ихтисос ва qизиqишларини qондира олишлари мумкин. Тўгарак ишларининг йўналишлари мактаб маъмурияти эhтиёжидан келиб чиqиб ўзи белгилайди. Бунда мактаб атрофида жойлашган ишлаб чиqариш корхонасини hарактер и, педагогик кадрларнинг салоhияти, мактаб моддий техник базаси ва уни ривожлантириш имкониятлари инобатга олиши зарур.
    Агарда мактаб миqёсида ташкил этилаётган тўгараклар ўqувчиларнинг эhтиёжига мос келмаса у hолда район ва шаhар миqёсидаги тўгаракларда иштирок этишлари мумкин. Hар бир йўналиш бўйича очилган тўгарак фаолиятида ўqувчилар умумий ва хусусий вазифаларни амалга оширадилар. Хусусий масалаларни hал этиш учун техник тўгараклар типавий дастури, меъёрий hужжатлари бўйича тўгарак ташкилотлари ва раhбарлари ўqувчилар билан олиб бориладиган ишларни мазмуни, формаси ва методларини ишлаб чиqадилар.
    Техник тўгараклар Республика таълим маркази томонидан тасдиqланган дастур асосида олиб борилади. Тўгарак ишлари мактабдан ташqари машg‘улотларнинг дастурига асосан мавзулар hар хил бўлиш мумкин. Улар шуg‘улланиши йилига qараб бошланg‘ич, асосий ва юqори даражадаги гуруhларга бўлинади. Тўгаракларни ташкил qилиш жараёнида раhбар ўзининг тайёргарлик даражаси, мактабнинг моддий-техник базасининг имконияти ва ўqувчиларнинг qизиqишига qараб дастурга маълум ўзгартиришлар киритиш мумкин. Hар томонлама фикрлаб тузилмаган режаси qуйилган маqсадга эришиш qийин. Шунинг учун тугарак ишларини режаси, структурасида qуйидаги бўлимлар бўлишини тавсия этади:
    1. Умумий qисм; 2. Таълим тарбия ишлари; 3. Методик ишланмалар; 4. Оммавий тадбирлар; 5. Хўжалик ишлари.
    Тўгаракларни тузилган йиллик режаси мактаб директори ёки мактабдан ташqари ўqув муассасининг директори томонидан тасдиqланади.
    Тўгарак ишлари бошлангунга qадар унинг режаси тасдиqдан ўтади. Тўгарак раhбари тўгарак иштирокчиларининг билим ва оммавий кўникма даражаси бўлмаганлиги учун унинг режасини амалга оширишда раhбарга qийинчилик туg‘диради.Биринчи дарсдан кейин ўqувчилар ўзларини qизиqиш ва мойиллигига qараб техник объектларни танлайдилар, режа лойиhасини муhокама qилишда унинг аъзоларини фикр ва мулоhазаларини эътиборга олиш зарур. Hар бир машg‘улотга тўгарак раhбарлари зарур бўлган асбоб - ускуна, материал ва зарурий адабиётларни тайёрлаб qўяди.
    Ўqувчиларни техник тўгаракларга qабул qилиш маълум бир мезонлар асосида qабул qилинади. Техник ижодкорлик фаолиятини муваффаqиятли амалга ошириш учун ўqувчилар мактаб устахонасида меhнат дарсларида маълум даражали тайёргарликдан ўтган бўлиши лозим. Агар ўqувчи мустаhкам билим ва амалий кўникмага эга бўлсагина техник ижодкорлиги фаолиятида улкан муваффаqиятларига эришиш мумкин. Ўqувчиларни ёши ва индивидуал хусусиятлари маълум техник тўгараклар qабул qилиш бўйича мезон hисобланади. Имкон даражасида тўгарак аъзоларининг ёшлари бир хил бўлса 1-2 ёш фарqи билан тўгаракни комплектлаш мумкин. Ундан ташqари тўгарак гуруhларини комплектлашда асосий мезонлардан бири мактаб ўqувчиларининг qайси техника турига qизиqишларидадир. Hар доим тўгаракларга ўqувчилар режасидагидан кўпроq qабул qилинади, сабаби билиб - билмай тўгаракка кириб qолган ўqувчиларни ташлаб кетишади.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.