• § 17. НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ТАДQИQ QИЛИШ.
  • Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet27/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар
    1. Ихтирочилик масалаларини ечиш методлари кимлар томонидан ўрганилган?
    2. Qайси метод воситасида ижодкорлик масалаларини ечишга анъанавий ёндашиш qуйидаги тартибда амалга оширилади?


    § 17. НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ТАДQИQ QИЛИШ.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг бош маqсади баркамол шахсни шакллантиришдан иборатдир. «Баркамол инсон» деганда hам аqлий, hам ахлоqий, амалий ва жисмоний камол топган шахс тушунилади. Миллий ўзликни англашга эътибор кучайган hозирги шароитда мустаqил фикрлаш hамда ижодкорлик сифатлари баркамолликнинг аосий белгилари сифатида qарор топмоqда. Инсоннинг ўз-ўзини англашида hаётида тутган ўрнини белгилашда, hаётнинг моhиятини тушунишга нисбатан муносабат ўзгармоqда. Зеро, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таъкидланганидек: «Инсон, унинг hар томонлама уйg‘ун камол топиши ва фаровонлиги шахс манфаатларини рўёбга чиqаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулq-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоhотларнинг асосий маqсади ва hаракатлантирувчи кучидир».


    Мустаqиллик шароитида шахсни ривожлантиришнинг асосий йўналиши мустаqил фикрлаш ва ижодкорлик сифатларини шакллантириш, шахсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, танqидий фикрлаш, шахсий g‘урур ва ўз интеллектуал имкониятларига ишонч hиссини тарбиялашдан иборат бўлмоqда. Ушбу жараёнларнинг барчаси бугунги кунда ривож топаётган халqаро глобаллашув шароитида алоhида долзарблик касб этмоqда.
    Республикамизда шахс сифатларини шакллантириш муаммосининг ечимини топишга qаратилган аксарият тадqиqотларда мустаqил фикр юритиш шахснинг мустаqил таълим олиши билан боg‘лиq hолда qаралади, ижодкорлик фаолияти эса асосан моддий буюмлар яратишни ва такомиллаштириш билан боg‘лиq яратувчилик жараёни сифатида ўрганилган. Ушбу тадqиqотларда мустаqил-ижодий фикрлаш сифатларининг ўqувчилар хулqида, уларнинг бошqалар билан мулоqотида, амалга оширадиган касбий фаолиятида барqарор акс эттирилиш масалалари етарлича hал этиб берилмаган.
    Бугун биз инсониятнинг ижтимоий-иqтисодий тараqqиётини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, халqаро глобаллашув бу жараённинг энг яqqол намоён бўлувчи хусусияти эканлигини кўрамиз. Hозирда халqаро глобаллашув иqтисод, сиёсат ва шу каби ижтимоий hаётнинг барча муhим соhалари qаторида таълим тизимини hам ўз таъсир доирасига олган. Шундай экан, жаhонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бораётган республикамиз таълим тизимига татбиqан шахс сифатларининг муhим qирралари бўлган мустаqил hамда ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини тадqиq qилиш муhим замонавий муаммо hисобланади.
    Барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда hам шахсни тарбиялаш унда ахлоqий ва интеллектуал сифатларни ривожлантириш орqали амалга оширилади. Республикамизда жорий этилаётган ва жаhон миqёсида тан олинган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг бош субъекти ва объекти сифатида ўqувчи шахсининг олинганлиги бу борадаги муаммоларнинг муваффаqиятли hал этилиши учун замин яратиб берган.
    Республикамизда ёшлар мустаqил – ижодий фикрлашини фаоллаштириш масалаларининг долзарблиги qуйидаги муаммоларни hал этиш зарурати билан белгиланади:
    - шахс сифатларининг бугунги кундаги шаклланганлик даражаси ва уни тарбиялашга qаратилган мавжуд методлар замонавий талабларга жавоб бера олмаслиги;
    - таълим тизимида анъанавий тарбия ва билим «бериш» методларининг салмоg‘и hамон юqори даражада саqланиб qолаётганлиги;
    - умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-hунар таълими hамда олий таълим ўqув режаларида кўзда тутилган таълим предметларининг ёшларда мустаqил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги;
    - ёшларда мустаqил-ижодий фикрлашни шакллантиришга оид ишлаб чиqилган назарий ишланмаларни амалиётга кенг кўламда жорий этиш йўлларининг асослаб берилмаганлиги.
    Бу эса ўqувчи ва талаба ёшлар шахс сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини яратиш, уни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиqишга qаратилган тадqиqотларни амалга ошириш заруратини юзага келтиради.
    Qайд этилган муаммолар ечимини топишнинг икки йўналишини таклиф этиш мумкин:

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.