Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




Download 1,3 Mb.
bet35/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

  1. Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги qурилмалар, моделлар ва макетларни тайёрлашда таълимнинг qандай шаклидан фойдаланилади?

  2. Машg‘улотни ташкил этишнинг аралаш шакли qандай hолатларда qўлланилади ?

  3. Техникада ишлатиладиган моделлар неча типга бўлинади?

  4. Конструкторлик hужжатларга qандай шаклидаги hужжатлар киради?

  5. Ишлаб чиqариш шароитларида янги машиналарни яратиш жараёни ва ўqув устахоналарида техник моделларни ясаш жараёни qандай жиhатларни qамраб олади?



§ 19. ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАНИНИ ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ УЧУН ЎQИТИШНИНГ ИЛG‘ОР ВА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг бош маqсади баркамол шахсни шакллантиришдан иборатдир. «Баркамол инсон» деганда hам аqлий, hам ахлоqий, амалий ва жисмоний камол топган шахс тушунилади. Миллий ўзликни англашга эътибор кучайган hозирги шароитда мустаqил фикрлаш hамда ижодкорлик сифатлари баркамолликнинг аосий белгилари сифатида qарор топмоqда. Инсоннинг ўз-ўзини англашида hаётида тутган ўрнини белгилашда, hаётнинг моhиятини тушунишга нисбатан муносабат ўзгармоqда. Зеро, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таъкидланганидек: «Инсон, унинг hар томонлама уйg‘ун камол топиши ва фаровонлиги шахс манфаатларини рўёбга чиqаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулq-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоhотларнинг асосий маqсади ва hаракатлантирувчи кучидир».
Мустаqиллик шароитида шахсни ривожлантиришнинг асосий йўналиши мустаqил фикрлаш ва ижодкорлик сифатларини шакллантириш, шахсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, танqидий фикрлаш, шахсий g‘урур ва ўз интеллектуал имкониятларига ишонч hиссини тарбиялашдан иборат бўлмоqда. Ушбу жараёнларнинг барчаси бугунги кунда ривож топаётган халqаро глобаллашув шароитида алоhида долзарблик касб этмоqда.
Республикамизда шахс сифатларини шакллантириш муаммосининг ечимини топишга qаратилган аксарият тадqиqотларда мустаqил фикр юритиш шахснинг мустаqил таълим олиши билан боg‘лиq hолда qаралади, ижодкорлик фаолияти эса асосан моддий буюмлар яратишни ва такомиллаштириш билан боg‘лиq яратувчилик жараёни сифатида ўрганилган. Ушбу тадqиqотларда мустаqил-ижодий фикрлаш сифатларининг ўqувчилар хулqида, уларнинг бошqалар билан мулоqотида, амалга оширадиган касбий фаолиятида барqарор акс эттирилиш масалалари етарлича hал этиб берилмаган.
Бугун биз инсониятнинг ижтимоий-иqтисодий тараqqиётини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, халqаро глобаллашув бу жараённинг энг яqqол намоён бўлувчи хусусияти эканлигини кўрамиз. Hозирда халqаро глобаллашув иqтисод, сиёсат ва шу каби ижтимоий hаётнинг барча муhим соhалари qаторида таълим тизимини hам ўз таъсир доирасига олган. Шундай экан, жаhонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бораётган республикамиз таълим тизимига татбиqан шахс сифатларининг муhим qирралари бўлган мустаqил hамда ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини тадqиq qилиш муhим замонавий муаммо hисобланади.
Барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда hам шахсни тарбиялаш унда ахлоqий ва интеллектуал сифатларни ривожлантириш орqали амалга оширилади. Республикамизда жорий этилаётган ва жаhон миqёсида тан олинган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг бош субъекти ва объекти сифатида ўqувчи шахсининг олинганлиги бу борадаги муаммоларнинг муваффаqиятли hал этилиши учун замин яратиб берган.
Республикамизда ёшлар мустаqил – ижодий фикрлашини фаоллаштириш масалаларининг долзарблиги qуйидаги муаммоларни hал этиш зарурати билан белгиланади:
- шахс сифатларининг бугунги кундаги шаклланганлик даражаси ва уни тарбиялашга qаратилган мавжуд методлар замонавий талабларга жавоб бера олмаслиги;
- таълим тизимида анъанавий тарбия ва билим «бериш» методларининг салмоg‘и hамон юqори даражада саqланиб qолаётганлиги;
- умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-hунар таълими hамда олий таълим ўqув режаларида кўзда тутилган таълим предметларининг ёшларда мустаqил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги;

Download 1,3 Mb.
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

Download 1,3 Mb.