S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




Download 1,3 Mb.
bet31/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

Республикамизда табаqалаштирилган таълимни жорий qилиш ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоqий талабларга жавоб берувчи юqори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат qилувчи миллий таълим тизимини яратишнинг муhим тадбирлардан бири сифатида эътироф этилди hамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни жорий этишнинг иккинчи босqичида муhим вазифа этиб белгиланди.


Ўз навбатида, кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти бўлган шахсга нисбатан qўйилган талабларда унинг интеллектуал ва маънавий-ахлоqий баркамол, ижодий qобилиятларини тўла намоён эта оладиган даражада тарбиялаш зарурати алоhида qайд этилган. Биз миллий таълим тизимини шакллантиришнинг ушбу талабларини асос сифатида qабул qилиб, шахс ижодкорлик фаолиятини табаqалаштирилган методлар воситасида амалга ошириш йўлларини тадqиq qилдик.
Танланган тадqиqот соhасида бугунги кундаги асосий вазифалар табаqалаштирилган таълимнинг даражалари, мазмуни, шакли, воситалари, амалга ошириш методлари, педагогик hамда психологик асосларини аниqлаш, ўqувчиларнинг ижодий qобилиятларини индивидуал ёндошув асосида ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларини ишлаб чиqишдан иборат.
Инсон жамиятда олий qадрият hисобланади. Аммо, турли кишилар турли qизиqиш, турли иqтидор, турли ўсиш суръатга эга, у турли соhалар бўйича турли даражада муваффаqиятга эришади. Ушбу омилларни шахс qобилиятларини ривожлантириш жараёнида hисобга олиш керак. Педагогика назариясида таълимни ўqувчилар qизиqишларига кўра табаqалаштиришнинг маqсадга мувофиqлиги асослаб берилган. Бироq амалиётда турли даражадаги иqтидор ва qобилиятга эга бўлган ўqувчилар ижодий сифатларини ривожлантириш муаммоси ўзининг тўлаqонли ечимини топмаган.
Табаqалаштирилган таълимни ташкил этишнинг энг qулай методи бу ўqувчиларнинг qизиqишига кўра табаqалаштиришдир. Мазкур методнинг демократик hарактерда эканлиги, ушбу асосда ўqувчилар хоhишига кўра ихтиёрий фанларни чуqурлаштириб ўqитишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиqилганлигини эътиборга олиб биз уни ўз изланишларимизда асос сифатида qабул qилдик.
Ўqувчиларни qизиqишларига кўра табаqалаштиришга оид тавсияларда ўqитувчининг индивидуал ёндашуви, синфнинг ўзига хос хусусиятига, ўqувчилар ёшининг эътиборга олиниши асосий омиллар сифатида qаралади. Таълимда табаqалаштиришни амалга оширишнинг асосий йўллари сифатида доимий гуруhларни шакллантириш таклиф qилинади. Гуруhларни таqсимлаш аввало мажбурий тайёргарлик даражаси муваффаqиятининг мезони асосида амалга оширилади.
Ўqувчиларни ижодкорлик фаолиятини табаqалаштириш асосида ташкил qилишда бундай ёндошувнинг иккита камчилиги мавжуд, яъни:
- ўqувчиларни ижодкорлик qобилиятларига кўра табаqалаштиришда мажбурий тайёргарлик даражаси муваффаqиятининг мезони асосий ва hал qилувчи омил вазифасини бажара олмайди;
- ўqувчилар ижодкорлик фаолиятини самарали ташкил этишда гуруh ўqувчиларининг сони ва таркиби hам муhим аhамият касб этади, шу сабабли гуруhга яхлит объект сифатида ёндошиш кутилган натижага эришиш имконини бермайди.
Qайд этилган камчиликларни тузатиш маqсадида биз ўqувчиларни ижодий qобилиятларига кўра табаqалаштириш мезонларини qуйидаги хислат hамда сифатлар асосида амалга оширни тавсия qиламиз:



Шахс хислатлари

Шахс сифатлар

I. Ижтимоий

Дунёqараши, маънавий, эстетик, меhнат

II. Тажриба

Англанганлиги, илмийлиги, маhорати, кўлами

III. Аqлий

Тасаввури, диqqати, фикрлаш кенглиги, хотираси

IV. Ирсий

Зеhнлилик, топqирлик, зийраклик, ихтирочилик, ишчанлик, hозиржавоблик, мантиqийлик, оg‘лом фикрлилик

Ижодкорлик фаолиятини самарали ташкил qилиш нуqтаи назаридан ўqувчиларни табаqалаштиришда келтирилган шахс хислат hамда сифатларини унинг барча соhалардаги фаолият кўрсаткичларини умумий мажмуаси сифатида qараб, талаб этилаётган хусусиятлар салмоg‘ини оширишга асосий эътиборни qаратиш лозим. Бунинг учун юqорида qайд этилган шахс сифатларни таhлил qилиб, улардан qуйидагиларини ижодий гуруhни шакллантириш учун асос сифатида таклиф этиш мумкин:



Download 1,3 Mb.
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

Download 1,3 Mb.