S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




Download 1,3 Mb.
bet29/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

1-шакл. Педагогик технологияда ўзлаштириш даражаларининг белгиланиши

Муайян педагогик технологиянинг танланиши режалаштирилган машg‘улотда qайси даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш назарда тутилганлигига боg‘лиqдир. 1-шаклда qайд qилинганидек, педагогик технология доирасида янги ўqув материалини ўзлаштиришнинг бошланg‘ич, алгоритмик, эвристик, ижодий hарактердаги даражалари мавжуд.


Бошланg‘ич ва алгоритмик hарактердаги даражалар продуктив билим ва кўникмаларни аниqлаш учун мезон вазифасини ўтайди. Ўзлаштиришнинг ушбу даражаларини аниqлашга ёрдам берувчи технологик жараённи ижрочи технология деб аташ мумкин. Ўqув материалини эсда саqлаб qолиш hамда кўникмаларни hосил qилишга йўналтирилган фаолият даражаси талабаларнинг маhсулдор ва продуктив фаолиятларини уйg‘унлаштиришни талаб qилади. Мазкур hолат ўqув фаолиятини ташкил этишга муаммоли ривожлантирувчи технологияни татбиq этилиши билан амалга ошади. Ушбу технология асосида таълим жараёнини ташкил этиш таълим олувчиларни ўqув материалини рефератлаштириш, уларнинг машg‘улотларда ўз маърузалари билан qатнашиш, мунозара hамда ишчанлик ўйинларида фаол иштирок этишга ўргатиши лозим.
Таълим жараёни эвристик ва ундан кейинги ижодий даражаларга эришганида, юqори даражадаги муаммоли, муаммоли-ривожлантирувчи таълим, вазиятларни таhлил qилувчи топшириqлар, ишчан ўйинлар каби методлар, шунингдек, мустаqил ишлар, муаммоли hарактердаги топшириqлардан фойдаланиш зарур.
Шундай qилиб, талабалар ўзлаштириш даражаларини эътиборга олган hолда таълим маqсади белгилаб олингач, унинг мазмунини лойиhалашга ўтилади. Бугунги кунда интерактив таълим методларини qўллаш педагогик технологияларни жорий qилишнинг асосий элементларидан бири сифатида qаралмоqда. Бунга кўра биз иqтисодий таълим фанларидан амалий-семинар машg‘улотларини самарали ташкил qилиш имконини берувчи тренинг машg‘улотлари асосида танqидий фикрлашни ривожлантириш тўg‘рисида сўз юритамиз.
Тренинг сўзи тренировка – машq qилиш сўзидан олинган бўлиб, янги маълумотларни амалда qўллашни ўрганиш деган маънони англатади. Тренинг машg‘улоти босqичларининг таhминий кетма-кетлигини qуйидагича тасаввур qилиш мумкин:
1. Танишув. 2. Машg‘улотдан нималар кутилаётганлиги аниqлаш. 3. Мавзуга кириш. 4. Мавзу бўйича ишлаш. 5. Натижаларни намойиш qилиш. 6. Машg‘улотни натижалаш.
Qуйида тренинг машg‘улотларини ташкил qилиш босqичлари мазмунини qараб чиqамиз.
1. Танишув
Ушбу босqич тренинг qатнашчиларининг гуруh шаклида иш олиб
боришига ёрдам берувчи муhитни юзага келтиришга хизмат qилади. Бунда qуйидаги вазифаларнинг бажарилишига эришилади.
• гуруh аъзоларининг ўзаро яqиндан танишиб олишлари;

• таълим олувчилар ишининг гуруh шаклини qарор топтириш;


• ўзгалар олдида ўз фикрини тортинмасдан, эркин, истиhоласиз баён qилишга шароит яратади.


2. Машg‘улотдан нималар кутилаётганлигини аниqлаш.

Бу босqичда таълим олувчилардаги умумий qизиqиш ва эhтиёжларни аниqлаш маqсади qўйилади ва унга эришиш учун qуйидаги вазифалар hал этилади:


• таълим олувчилардаги умумий qизиqишларни, орзу-ўйларни, qадриятларни аниqлаш йўли билан гуруh аъзоларининг ўзаро бирдамликда ишлашига;


• янги аъзоларининг гуруh ишига тезроq мослашиб, ўз ўрнини топиб олишига кўмак беради.
3. Мавзуга кириш




.
Гуруh аъзоларининг якдиллигини, hамфикрлилигини, умумий qарор qабул qилиш кўникмаларини шакллантириш билан боg‘лиq мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал qилинади:
· гуруh аъзоларининг бошqа фикрлардан озод бўлиб, гуруh ишига шўнg‘иб кетиши;

· таълим олувчиларнинг гуруhдаги ўзаро мулоqот qоидаларини ишлаб чиqиши;


· гуруh аъзоларида ўзгалар фикрини hурмат qилиш ва ўз фикрини баён qилиш маданиятини тарбиялашга хизмат qилади.


4. Мавзу бўйича ишлаш.
Гуруh аъзоларини илhомлантириш, янги билим соhаларини ўзлаштиришга йўналтириш маqсадида мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал qилинади:

• гуруh ишини раg‘батлантиради;


турли мураккаб, гуруh аъзолари ўз имкониятлари ёки ваколатларидан “юqорида” туради деб hисоблайдиган масалаларни муhокама qилиш;


• гуруh аъзоларини янги муаммолар ечимига илhомлантириш учун шароит яратади.


5. Натижаларни намойиш qилиш
.
Гуруh аъзоларини ўзгалар фикрини hурмат qилган hолда ягона qарор qабул qилишга ўргатиш билан боg‘лиq мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал этилади:

• ягона qарор qабул qилишда гуруhнинг hар бир аъзосининг фикри аhамиятли эканлигини таъкидлаш;


• ўзгалар фикрини hурмат qилган hолда баhс-мунозарага киришиш, муqобил ва танqидий фикр билдира олиш;


• конструктив фикрлаш – ўз фикрини билдирилган фикр-мулоhазалар асосида тўg‘рироq ифодалашга эришиш.
6. Машg‘улотни натижалаш.
Машg‘улотларни, ўрганилган мавзуни ёки дарс бўлагини хулосалаш qуйидаги вазифаларнинг hал этилиши

мавзу ёки машg‘улот бўлимини якунлаш, “qиссадан hисса чиqариш”, qўлланилган метод ва воситалар самарадорлигини баhолаш ва галдаги вазифаларни белгилаб олишга хизмат qилади.


Тренинг
машg‘улотларини ташкил qилишда qуйидаги малакаларнинг ривожлантирилишига алоhида эътибор qаратиш талаб этилади: лойиhалаш; эшитиш; hаракатланиш; тасаввур qилиш; нутq; hис qилиш.
Шу каби тренинг машg‘улотларида qуйидаги qоидаларга амал qилиш лозим:

• машg‘улотнинг qатнашчилар учун ёqимли бўлиши;


• гуруh барча аъзоларининг жалб qилиниши
• суhбатлашиш (маъруза qилиш эмас), муhокама qилиш (уqтириш эмас)
• ўзаро тенг муносабатда бўлиш («Сизлар» эмас, «бизлар»)
• hар бир иштирокчининг фикри qадрли ва муhим;
• камчиликлардаги ютуqни кўра олиш;
• аудитория учун энг qулай машg‘улот маромини танлаш;
• кўргазмалилик;
• qатнашчилар айта оладиган ёки биладиган маълумотларни такрорламаслик;
• таълимнинг прагматик асосга qурилиши.
Педагогик технологиялар асосида тренинг дарсларини ўтказишда талабаларда танqидий фикрлашни раg‘батлантириш учун qуйидаги масалаларнинг ечимига эришиш лозим бўлади:
• талабаларга фикр юритиш учун имконият бериш;
• турли-туман g‘оя ва фикрларни qабул qилиш;
• талабаларнинг ўqув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш;
• hар бир талабанинг танqидий фикр юритишга qодир эканлигига ишонтириш;
• танqидий фикрлашнинг юзага келишини qадрлаш.
Qайд этилган масалаларнинг муваффаqиятли hал этилиши танqидий фикрлаш билан боg‘лиq равишда qуйидагиларга эришиш имконини беради:
• талабаларга маqсадни англаб олишга ёрдам беради;
• машg‘улотларда фаолликни таъминлайди;
• самарали мунозарага чорлайди;
• hар qандай фикрларга бўлган hурмат кайфиятини яратади;
• мустаqил билим олишни раg‘батлантиради.
Бизнинг фикримизга кўра

талабаларнинг танqидий фикрлашини ривожлантиришда дарсда турли qизиqарли масалаларнинг ўринли qўлланилиши муhим аhамият касб этади. Qуйида биз шу каби масалалардан намуналар келтирмоqчимиз.


Трассиния планетасида икки тур гуманоидлар – лягоидлар ва жабоидлар яшайди. Уларнинг ташqи кўриниши бир хил, лягоидлар лекин доим ёлg‘он гапиради, жабоидлар эса доим hаqиqатни гапиради.
Планетага ундаги hаёт тарзини биладиган космонавт келиб тушди ва учта гуманоидга дуч келди. У гуманоидлар билан яqиндан танишиш маqсадида уларнинг qайси турга киришларини сўради.

Download 1,3 Mb.
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

Download 1,3 Mb.