S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




Download 1,3 Mb.
bet37/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

. Ўqувчилар жамият учун аhамиятга эга бўлган ёки унинг учун янгилик бўлган маhсулот ярата олмайдилар. Qолаверса, бу уларнинг, мактабнинг вазифасига кирмайди. Мактаб ўqувчисининг ижоди унинг маhсулот тайёрлаши, буюм ясашида намоён бўлади. Бундай иш жараёнида улар эгаллаган билимлари, малака ва кўникмаларини qўллайдилар. Ўргатувчи ижодий фаолиятига, биринчи навбатда, ижодкор шахснинг сифатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи фаолият сифатида qараймиз. Бу фаолият давомида ўqувчиларнинг аqлий фаолликлари, билаg‘онликлари, тадбиркорликлари, аниq иш бажариш учун зарур бўлган билимларни эгаллашга интилишлари, масала танлаш ва уни ечишда мустаqилликлари, турли масалалар ичида энг асосийларини танлай билиш каби сифатлари ривожланади.
Ижодкорлик дарсларини лойиhалаштиришда дарснинг маqсад ва вазифаларини аниq белгилаб олиш муhим аhамият касб этади. Дарснинг якуний маqсадини мактаб ўqувчиларининг ижодий сифатларини ривожлантириш ва шакллантиришдан иборат этиб белгилаш мумкин. Бу маqсадга ўqувчилар qобилиятини аниqлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни белгилаш орqали эришиш мумкин. Шунинг учун аниq вазифалар qуйидагича белгиланди.
1. Болаларни турли фаолиятга жалб qилиш. Бунга махсус танланган амалий ишлар турлари орqали эришиш мумкин. Бу ишларнинг муваффаqиятли бажарилиши меhнат, расм, чизмачилик ва бошqа фанлар бўйича билимлардан фойдаланишни таqозо этади. Аниq буюм ясаш жараёнида бу асосий билимларни ўзлаштириш, ўз навбатида уларни юqори синфларда чуqур назарий асослашга ёрдам беради.
2. Ўqувчиларда меhнат фаолиятининг янги турларини тез ўзлаштиришга ёрдам берувчи малака hосил qилиш.
3. Амалий фаолият билан боg‘лиq турли янги вазифаларни бажаришда топqирликни ривожлантириш.
Ўqувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятлари, уларни ижодкорликка ўргатишнинг маqсад ва вазифаларини hисобга олган hолда техник ижодкорлик дарсларини qуйидаги тамойиллар асосида лойиhалаштириш тавсия этилади:
1. Ўqувчининг фаолияти ундаги мавжуд билимлар доирасидан ташqарига чиqиб кета олмайди. Шунинг учун уларга аввал бу асосий билимларни маълум qилиш, уларни лойиhалаштирилган, шу жумладан ижодий маhсулотларни яратиш учун зарур бўлган амалий кўникма ва малакага ўргатиш лозим. Болани маqсадга йўналтирилган hолда маqсадга интилувчан qилиб тарбиялаш, аввал эгалланган кўникмаларни мунтазам равишда, кўп карра мустаhкамлаб бориш керак.
2. Машg‘улотларни ташкиллаштиришда ўqувчи учун керакли ахборотни танлай билиш лозим. Зеро, якуний маqсадга qаратилмаган hар qандай ахборот маqсадга эришишни qийинлаштиради, таълим самарадорлигини кескин пасайтиради.
3. Меhнатнинг кўпгина турларида ўqувчилар илгариги ишларидан таниш бўлган айрим иш элементлари, усул ва qоидалари билан учрашадилар. Улар янги материални ўрганиш чоg‘ида ўзига маълум qоидаларни qўллайдилар. Айтайлик, ўqувчи фаqат кулолчиликка ўргатилса, у бу касбни катта меhнат эвазига ўзлаштиради. Лекин у бир ваqтнинг ўзида буюм ясаса, чизса, модел тайёрласа, маqсадига осон эришади.
4. Ўqувчи бир ишни 3-5 машg‘улотда катта qизиqиш билан бажариши мумкин. Демак, унда меhнатга qизиqишни ушлаб туриш учун иш турларини тез-тез ўзгартириб туриш зарур: 3-5 машg‘улотда кема нусхасини тайёрлаш, 3-5 машg‘улотда сомондан буюм ясаш ва hоказолар бажарилса, ўqувчилардаги иштиёqни узоq муддат давомида ушлаб туриш мумкин. Шу тариqа ўqувчилар qизиqишидаги бу «салбий hолат»дан машg‘улотларга qизиqишни qўллаб-qувватлаш йўлида фойдаланиш мумкин.
5. Мактаб ўqувчиси аксарият hолларда катта ёшдагиларга таqлид qилишга интилади. Боладан катталар раhбарлигисиз ижодий ва саводли ишни кутиш qийин. Болаларда хаёлот дунёси жуда бой. У бир зумда стулни паровозга, бочкани ракетага айлантириб юбориши мумкин. Лекин хаёлот билан ижодиёт битта нарса эмас. Агар болада фаqат хаёлот ривожлантирилсаю, у ишни саводли бажариш билан боg‘ланмаса, бу охир- оqибатда ўqувчини боши берк кўчага олиб кириб qўйиш демакдир. Шу тариqа биз qўлидан бир иш келмайдиган, hамма ишни оg‘зида бажарадиган хаёлпарастларни тарбиялаган, бу билан юqори малакага эришиш йўлини кесиб qўйган бўламиз.
Ўqувчи машqни кўп карра такрорлар экан, кўникмани мустаhкамлайди. Шунинг учун ишни тўg‘ри, саводли бажаришга ўргатган маъqул. Савод – бу ўринда, энг аввало, масалани hал qилиш qоидаси, принципи ва усулларидир. Болани тўg‘ри фаолият тури билан qуроллантирар эканмиз, биз уни хато qилишдан четлатган, кўникмани такомиллаштиришга имкон яратган, ижодий фаолият билан шуg‘улланиш учун ваqт ажратган бўламиз.
Ўqитувчининг ўqувчи ишини доимий назорат qилиши. Ўqувчи иш бажараётганда унинг бутун hатти-hаракати ўqитувчи назорати остида бўлиши лозим. Назорат сусайган жойда кўникма йўq, бўлиб кетиши ёки нотўg‘ри шаклланиши мумкин.
Маълумки, hар бир таълимот ўзининг назарий hамда амалий асосларига эга бўлади. Педагогик технология борасидаги илк g‘оялар илгари сурилган даврлардаёq унинг назарий асослари билан бирга уни амалиётга татбиq qилишнинг умумий асослари hам яратила бошланган. Педагогик технология назарий ва амалий асосларини унинг маqсади, мазмуни, вазифалари, тамойиллари, объектив hамда субъектив омиллари, объекти, асосий тушунчалари, мезонлари ва бошqалар ташкил этади.
Педагогик технологиянинг умумий моhияти хусусида сўз юритиш учун аввало, ушбу тушунчанинг туб маъносини англаш талаб этилади. Бугунги кунда педагогик технология тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, бу борада ягона фикрга келинмаган. Шу сабабли hар бир ўqитувчи ўрганган адабиётлар ва амалий тажрибаси асосида ўзи учун энг маqбул деб hисоблаган таърифни qабул qилиши, ёки улардан келиб чиqqан hолда ўз таърифини шакллантириши мумкин.
Бизнинг фикримизга кўра, педагог олим В.П.Беспалко томонидан берилган таъриф бошqаларига нисбатан маqбулроq hисобланади. Ушбу таърифга кўра «Педагогик технология амалиётга татбиq qилинадиган муайян педагогик тизим лойиhасидир». Муаллифнинг фикрига кўра педагогик технология тушунчаси таълимнинг hар бир босqичида жорий qилиниши лозим бўлган юqори даражадаги аниqликни кўзда тутади, шу сабабли уни «педагогик технология = таълимдаги аниqлик» кўринишида ифодалаш мумкин. Зеро, педагогик технология таълим маqсадини белгилашдан, токи унинг натижасини аниqлашгача бўлган барча жараёнларнинг аниq белгилаш hамда ўлчаш асосида ташкил qилишни талаб qилади ва бу аниqликсиз педагогик технология hам ўз моhиятини йўqотади.
Шу ўринда юqорида педагогик технология берилган таърифда сўз ютирилган педагогик тизим тушунчасини аниqлаштириб ўтиш лозим деб hисоблаймиз. В.П.Беспалконинг фикрига кўра, педагогик тизим деганда маълум сифатларга эга бўлган шахсни шакллантиришга нисбатан аниq маqсадли, ташкиллаштирилган педагогик таъсир кўрсатиш учун талаб этиладиган, бир-бири билан ўзаро боg‘ланган метод, восита ва жараёнлар мажмуаси тушунилади. Педагогик тизимни педагогик технологиянинг асоси эканлигини эътироф этган hолда унинг qуйидаги элементлардан иборат эканлигини qайд этиш лозим: талаба, таълим-тарбиянинг маqсади, мазмуни, ўqув жараёни, ўqитувчи ёки таълим воситалари ва таълим-тарбиянинг ташкилий шакллари.
Юqоридаги мулоhазалар асосида, таълим маqсадини аниq белгилаб олиш муhим аhамиятга эга эканлиги тўg‘рисидаги фикрларга таяниб ушбу масалани hам аниqлаштириб ўтмоqчимиз. Педагогик технология -таълим маqсадига эришиш жараёнининг умумий мазмуни, яъни, илгаридан лойиhалаштирилган таълим жараёнини яхлит тизим асосида, босqичма-босqич амалга ошириш, аниq маqсадга эришиш йўлида муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиqиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш hамда таълим жараёнини юqори даражада бошqаришни ифодалайди.

Муайян педагогик технологиянинг танланиши режалаштирилган машg‘улотда qайси даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш назарда тутилганлигига боg‘лиqдир. 1-шаклда qайд qилинганидек, педагогик технология доирасида янги ўqув материалини ўзлаштиришнинг бошланg‘ич, алгоритмик, эвристик, ижодий hарактердаги даражалари мавжуд.


Бошланg‘ич ва алгоритмик hарактердаги даражалар продуктив билим ва кўникмаларни аниqлаш учун мезон вазифасини ўтайди. Ўзлаштиришнинг ушбу даражаларини аниqлашга ёрдам берувчи технологик жараённи ижрочи технология деб аташ мумкин. Ўqув материалини эсда саqлаб qолиш hамда кўникмаларни hосил qилишга йўналтирилган фаолият даражаси талабаларнинг маhсулдор ва продуктив фаолиятларини уйg‘унлаштиришни талаб qилади. Мазкур hолат ўqув фаолиятини ташкил этишга муаммоли ривожлантирувчи технологияни татбиq этилиши билан амалга ошади. Ушбу технология асосида таълим жараёнини ташкил этиш таълим олувчиларни ўqув материалини рефератлаштириш, уларнинг машg‘улотларда ўз маърузалари билан qатнашиш, мунозара hамда ишчанлик ўйинларида фаол иштирок этишга ўргатиши лозим.
Таълим жараёни эвристик ва ундан кейинги ижодий даражаларга эришганида, юqори даражадаги муаммоли, муаммоли-ривожлантирувчи таълим, вазиятларни таhлил qилувчи топшириqлар, ишчан ўйинлар каби методлар, шунингдек, мустаqил ишлар, муаммоли hарактердаги топшириqлардан фойдаланиш зарур.
Шундай qилиб, талабалар ўзлаштириш даражаларини эътиборга олган hолда таълим маqсади белгилаб олингач, унинг мазмунини лойиhалашга ўтилади. Бугунги кунда интерактив таълим методларини qўллаш педагогик технологияларни жорий qилишнинг асосий элементларидан бири сифатида qаралмоqда. Бунга кўра биз иqтисодий таълим фанларидан амалий-семинар машg‘улотларини самарали ташкил qилиш имконини берувчи тренинг машg‘улотлари асосида танqидий фикрлашни ривожлантириш тўg‘рисида сўз юритамиз.
Тренинг сўзи тренировка – машq qилиш сўзидан олинган бўлиб, янги маълумотларни амалда qўллашни ўрганиш деган маънони англатади. Тренинг машg‘улоти босqичларининг таhминий кетма-кетлигини qуйидагича тасаввур qилиш мумкин:
1. Танишув. 2. Машg‘улотдан нималар кутилаётганлиги аниqлаш. 3. Мавзуга кириш. 4. Мавзу бўйича ишлаш. 5. Натижаларни намойиш qилиш. 6. Машg‘улотни натижалаш.
Qуйида тренинг машg‘улотларини ташкил qилиш босqичлари мазмунини qараб чиqамиз.
1. Танишув
Ушбу босqич тренинг qатнашчиларининг гуруh шаклида иш олиб
боришига ёрдам берувчи муhитни юзага келтиришга хизмат qилади. Бунда qуйидаги вазифаларнинг бажарилишига эришилади.
• гуруh аъзоларининг ўзаро яqиндан танишиб олишлари;

• таълим олувчилар ишининг гуруh шаклини qарор топтириш;


• ўзгалар олдида ўз фикрини тортинмасдан, эркин, истиhоласиз баён qилишга шароит яратади.


2. Машg‘улотдан нималар кутилаётганлигини аниqлаш.

Бу босqичда таълим олувчилардаги умумий qизиqиш ва эhтиёжларни аниqлаш маqсади qўйилади ва унга эришиш учун qуйидаги вазифалар hал этилади:


• таълим олувчилардаги умумий qизиqишларни, орзу-ўйларни, qадриятларни аниqлаш йўли билан гуруh аъзоларининг ўзаро бирдамликда ишлашига;


• янги аъзоларининг гуруh ишига тезроq мослашиб, ўз ўрнини топиб олишига кўмак беради.
3. Мавзуга кириш




.
Гуруh аъзоларининг якдиллигини, hамфикрлилигини, умумий qарор qабул qилиш кўникмаларини шакллантириш билан боg‘лиq мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал qилинади:

  • гуруh аъзоларининг бошqа фикрлардан озод бўлиб, гуруh ишига шўнg‘иб кетиши;




  • таълим олувчиларнинг гуруhдаги ўзаро мулоqот qоидаларини ишлаб чиqиши;




  • гуруh аъзоларида ўзгалар фикрини hурмат qилиш ва ўз фикрини баён qилиш маданиятини тарбиялашга хизмат qилади.

4. Мавзу бўйича ишлаш.
Гуруh аъзоларини илhомлантириш, янги билим соhаларини ўзлаштиришга йўналтириш маqсадида мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал qилинади:

• гуруh ишини раg‘батлантиради;


• турли мураккаб, гуруh аъзолари ўз имкониятлари ёки ваколатларидан “юqорида” туради деб hисоблайдиган масалаларни муhокама qилиш;


• гуруh аъзоларини янги муаммолар ечимига илhомлантириш учун шароит яратади.


5. Натижаларни намойиш qилиш
.
Гуруh аъзоларини ўзгалар фикрини hурмат qилган hолда ягона qарор qабул qилишга ўргатиш билан боg‘лиq мазкур босqичда qуйидаги вазифалар hал этилади:

• ягона qарор qабул qилишда гуруhнинг hар бир аъзосининг фикри аhамиятли эканлигини таъкидлаш;


• ўзгалар фикрини hурмат qилган hолда баhс-мунозарага киришиш, муqобил ва танqидий фикр билдира олиш;


• конструктив фикрлаш – ўз фикрини билдирилган фикр-мулоhазалар асосида тўg‘рироq ифодалашга эришиш.
6. Машg‘улотни натижалаш.
Машg‘улотларни, ўрганилган мавзуни ёки дарс бўлагини хулосалаш qуйидаги вазифаларнинг hал этилиши

мавзу ёки машg‘улот бўлимини якунлаш, “qиссадан hисса чиqариш”, qўлланилган метод ва воситалар самарадорлигини баhолаш ва галдаги вазифаларни белгилаб олишга хизмат qилади.


Тренинг
машg‘улотларини ташкил qилишда qуйидаги малакаларнинг ривожлантирилишига алоhида эътибор qаратиш талаб этилади: лойиhалаш; эшитиш; hаракатланиш; тасаввур qилиш; нутq; hис qилиш.
Шу каби тренинг машg‘улотларида qуйидаги qоидаларга амал qилиш лозим:

• машg‘улотнинг qатнашчилар учун ёqимли бўлиши;


• гуруh барча аъзоларининг жалб qилиниши
• суhбатлашиш (маъруза qилиш эмас), муhокама qилиш (уqтириш эмас)
• ўзаро тенг муносабатда бўлиш («Сизлар» эмас, «бизлар»)
• hар бир иштирокчининг фикри qадрли ва муhим;
• камчиликлардаги ютуqни кўра олиш;
• аудитория учун энг qулай машg‘улот маромини танлаш;
• кўргазмалилик;
• qатнашчилар айта оладиган ёки биладиган маълумотларни такрорламаслик;
• таълимнинг прагматик асосга qурилиши.
Педагогик технологиялар асосида тренинг дарсларини ўтказишда талабаларда танqидий фикрлашни раg‘батлантириш учун qуйидаги масалаларнинг ечимига эришиш лозим бўлади:
• талабаларга фикр юритиш учун имконият бериш;
• турли-туман g‘оя ва фикрларни qабул qилиш;
• талабаларнинг ўqув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш;
• hар бир талабанинг танqидий фикр юритишга qодир эканлигига ишонтириш;
• танqидий фикрлашнинг юзага келишини qадрлаш.
Qайд этилган масалаларнинг муваффаqиятли hал этилиши танqидий фикрлаш билан боg‘лиq равишда qуйидагиларга эришиш имконини беради:
• талабаларга маqсадни англаб олишга ёрдам беради;
• машg‘улотларда фаолликни таъминлайди;
• самарали мунозарага чорлайди;
• hар qандай фикрларга бўлган hурмат кайфиятини яратади;
• мустаqил билим олишни раg‘батлантиради.
Бизнинг фикримизга кўра

талабаларнинг танqидий фикрлашини ривожлантиришда дарсда турли qизиqарли масалаларнинг ўринли qўлланилиши муhим аhамият касб этади. Qуйида биз шу каби масалалардан намуналар келтирмоqчимиз.


Трассиния планетасида икки тур гуманоидлар – лягоидлар ва жабоидлар яшайди. Уларнинг ташqи кўриниши бир хил, лягоидлар лекин доим ёлg‘он гапиради, жабоидлар эса доим hаqиqатни гапиради.
Планетага ундаги hаёт тарзини биладиган космонавт келиб тушди ва учта гуманоидга дуч келди. У гуманоидлар билан яqиндан танишиш маqсадида уларнинг qайси турга киришларини сўради.

Download 1,3 Mb.
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

Download 1,3 Mb.