• 21.ЯНГИ ТЕХНИК ЕЧИМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА КОМПЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
  • Техник ижодкорлик жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш




    Download 1,3 Mb.
    bet40/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Техник ижодкорлик жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш. Бизнинг асримиз фан-техника ютуqларининг мислсиз даражада тараqqий этиши, hамда бу тараqqиёт натижаларининг оддий инсонлар hаётига жуда qисqа муддатларда кенг кириб келаётганлиги билан тавсифланади. Мана шундай тараqqиёт омилларидан бири бу шубhасиз янги ахборот технологияларидир. Бугунги кунда hаётимизнинг hеч бир соhасини, жумладан таълим тизимини hам янги ахборот технологиялари hамда унинг асоси бўлган компютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
    Ахборотларни qабул qилиш, qайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан шуg‘улланувчи технологияларни компютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси ахборот технологияси деб юритилади. Ахборотлар даври hисобланган бугунги кунда тарихда биринчи маротаба инсоният фаолиятининг кўплаб соhалари моддий буюмлар билан эмас, балки ахборотларни qайта ишлаш билан боg‘лиq бўлмоqда. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларни ахборот даврида яшаш ва ишлашга ўргатиш, уларда ахборотларни йиg‘иш, тартибга солиш ва таhлил qилиш, уни узатиш кўникмаларини шакллантириш муhим аhамият касб этади. Булар ўз навбатида талабаларнинг кўплаб qобилиятларини, шу жумладан, ихтирочилик qобилиятларини ривожлантиришда hам муhим асос вазифасини ўтайди, чунки hар qандай янги g‘ояни таклиф qилишдан илгари qаралаётган соhани батафсил ўрганиб чиqиш, янги ахборотларни топиш ва уни тавсия этилаётган ечим билан боg‘лашни ўрганиш лозим бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун бўлса, албатта оддий инсон хотирасида саqлаб бўлмайдиган даражада катта hажмдаги ахборотларни qайта ишлаш талаб этилади. Янги ахборот технологияси имкониятлари ушбу муаммони автоматлашган ўqув-ахборот тизимлари, билимлар банки ва маълумотлар банклари воситасида осон ва самарали hал qилиш имкониятларини яратади. Шу муносабат билан кейинги пайтда республикамизда бу соhага эътибор кучайиб бормоqда, кейинги беш йил мобайнида мавжуд компютерлар парки бўйича ватанимиз жаhон кўрсаткичларига яqинлашиб qолди. Бироq, таълим жараёнида замонавий ахборот техникаларини, жумладан шахсий компютерларнинг qўлланиши учун зарур назарий ва амалий, илмий-методик асосларнинг ишлаб чиqилмаганлиги айниqса ижодий qобилиятларни ривожлантириш билан боg‘лиq qатор муаммоларни келтириб чиqармоqда.
    Hозирги пайтда ўqув дастурларига халq хўжалигида янги ахборот технологиялари ва компютер техникаларининг qўлланилиш соhалари билан таништирувчи кўплаб фанлар киритилган. Уларни ўзлаштириш давомида талабалар компютерларнинг таълим, иqтисод ва муhандислик ишларида qўлланилиши, математик моделлаштириш, автоматлашган ўqув-ахборот тизимлари hамда иш ўринларида фойдаланиш тартиби, меhнат тавсифи ва унумдорлигини оширишдаги аhамияти билан танишадилар. Бунда талабалар меhнат ва касб таълими ўqитувчиси фаолиятида компютерларни qўллаш тартибини маълум маънода ўзлаштирсаларда, уни бугунги кун талаби даражасида деб бўлмайди, зеро у "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун етарли эмас. Демак, талабаларни янги ахборот технологиялари билан ишлаш билим ва кўникмаларини жаhон талаблари даражасига кўтариш учун ўqув дастуридаги фанлар билан биргаликда олий ўqув юртларидаги барча таълим шакллари, жумладан, талабалар конструкторлик бюроларидан hам самарали фойдаланиш керак. Бу ўринда hал этилиши лозим бўлган асосий вазифа янги ахборот технологияларини таълим жараёнида qўллашнинг дидактик имконият ва шаклларини аниqлаб олишдан иборат.
    Ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишда компютерларни qўллашнинг шакл ва усулларини белгилашда, аввало улар ёрдамида талабанинг ихтиро qилишни эмас, балки янги техник ечимни яратишдаги ахборотларга бўлган эhтиёжини qондириши ва уни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиqишда фойдаланишини эътиборга олиш лозим. Бундан келиб чиqqан hолда ихтирочилик ижодкорлигини такомиллаштиришдаги вазифалар таhлили асосида, бу жараёнда компютерларни qўллашнинг qуйидаги асосий йўналишларга амал qилинади:
    1. Таълим жараёнининг аниq масалаларини hал qилишга ёрдам берувчи дидактик восита сифатида.
    2. Талабалар илмий-техника ижодкорлигининг ахборот билан таъминланганлик даражасини оширишга хизмат qилувчи дидактик восита сифатида.
    3. Ўqитувчиларни тайёрлашда политехник йўналишни амалга оширишни таъминловчи восита сифатида.
    Ихтирочилик ижодкорлигини шакллантиришнинг асоси сифатида компютерлар воситасида амалга ошириладиган дастурлаштирилган таълим методидан фойдаландик. Бунга кўра талабалар ихтирочилик ижодкорлигига оид билимларини компютер ахборот кадрлари орqали ўрганадилар ва операцион кадрлар воситасида синаб кўрадилар.
    Дастурлаштирилган таълимни амалга оширишда компютерлардан фойдаланишнинг яна бир афзаллиги тест саволига нотўg‘ри жавоб берилган hолда, талабада ишлаб чиqилган билимлар банкидан qўшимча маълумотлар олиб вазифани бажаришга qайта киришиш имкониятининг мавжудлигидир. Бундан ташqари, дисплейда шаклни чизишни мустаqил бажариш талабанинг чизмачилик элементлари, масштаб, ўлчам, координата тўg‘рисидаги тушунчаларни мукаммал ўзлаштиришига хизмат qилади.
    Ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишдаги асосий вазифалардан бири ахборотларни топиш ва qайта ишлаш билан боg‘лиq бўлганлиги сабабли компютерларнинг ахборот билан таъминловчи дидактик восита сифатида qўлланилиши алоhида долзарблик касб этади. Маълумки, компютерлар ахборотларни йиg‘увчи, саqловчи ва узатувчи qурилма сифатида ишлайди. Маълумотлар талаб даражасида qайта ишланиб, hажм жиhатидан qанчалик кенг, аниq, асосли ва фойдаланиш учун qулай шаклга келтирилса, илмий имкониятлардан фойдаланиш самарадорлиги ва эришиладиган ижодий ютуqлар сони hам ортиб боради. Бу борадаги компютерлар имкониятларидан тўлароq фойдаланиш маqсадида талабалар ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишнинг автоматлаштирилган ўqув-ахборот тизимини ишлаб чиqдик ва жорий qилдик..
    Меhнат ва касб таълими ўqитувчиларини тайёрлашнинг политехник йўналишини таъминлашда компютерларни qўллашнинг имкониятлари унинг таълим сифатини оширишга хизмат qилувчи дидактик восита бўлиши билан бирга, талабаларда ушбу техника имкониятлари тўg‘рисидаги тушунчаларнинг тегишли масалаларни ечиш жараёнида hосил qилиниши билан hам белгиланади.
    Ушбу qараб чиqилган йўналишлар мазмунидан келиб чиqqан hолда компютерлардан фойдаланиш тартибини ўргатувчи, кўникма hосил qилувчи ва назорат qилувчи вазифани бажаришидан иборат деб белгиладик. Ўргатувчи тартибда ишлашда компютер ўргатувчи дастур ёрдамида талабанинг эгаллаган билим даражасига мос hолда янги билимларни эгаллашига хизмат qилади. Кўникма hосил qилиш тартибида ишлашда компютер чизмаларни бажариш, ихтиро техник ечимини тавсифловчи буюмни ясашнинг технологик hужжатларни ишлаб чиqишни енгиллаштирувчи восита сифатида ишлайди. Назорат тартибида ишлашда компютер талабанинг тест саволларига берган жавобларини hисоблаб, талаба ва ўqитувчи билан тескари алоqани амалга ошириб боради. Йўл qўйилган хатони тузатиш учун талабани qўшимча ахборотлар билан таъминлайди ва qўйиладиган масалаларни мураккаблик даражасига кўра оддийдан мураккабга ўтиб борувчи кетма-кетликда амалга ошириш имконини беради.
    Компютерлар - улкан имкониятларга эга бўлиб, ундан мавжуд таълим методларини такомиллаштириш ва янги, янада самарали методларни амалга оширишда кенг фойдаланиш мумкин. Компютерлар барча турдаги таълим олувчилар билим олишини яхшилаш имкониятига эга, уларни кўплаб фанларни hамда турли таълим шаклларини амалга оширишда hам qўллаш мумкин. Бироq, компютерларни ноўрин ёки талаб даражасидаги малакаларсиз qўллаш таълим тизимидаги мавжуд хато методларни янада чуqурлаштириши ва янги муаммоларни келтириб чиqариши мумкин. Бу янги, qудратли техникадан ўз ўрнида, самарали фойдаланаш учун талаб даражасидаги компютер саводхонлигига, тегишли метод ва малакаларга эга бўлиш hамда уларни янги компютер дастурларига тўg‘ри боg‘лай олиш талаб этилди.
    Ижодкорлик фаолиятини ташкил этишда компютерлар qуйидаги афзалликларга эга:
    1. Бошqарилиши мулоqотли тартибда, тез ва qулай амалга оширилади, унинг техник воситалари: дисплей, клавиатура, манипулятор, чиqариш qурилмаларидан фойдаланиш содда тартибда амалга оширилади.
    2. Компютердан фойдаланувчи талабанинг дастур тузиши ва бу соhадаги билимларга эга бўлиши талаб qилинмайди.
    3. Ташqи хотираси ихчам ва катта сиg‘имга эга.
    4. Архитектура ва дизайн ечими унинг ташqи кўриниш ва техник ечимларининг юqори самарадорлик ва qулайлигини таъминлайди.
    5. Компютернинг иqтисодий ва техник кўрсаткичлари таълим муассасалари талаб ва имкониятларига мос келади.
    Ихтирочилик g‘ояларини бевосита компютерлар ёрдамида ишлаб чиqиш талабаларга бир qатор qулайликлар туg‘диради. Буларга мисол сифатида талаба фикрини ёзма равишда баён qилишидаги, турли манзиллардаги компютерларда мавжуд ахборотларни узатиш имкониятлари, кўргазмали qурол сифатида фойдаланишдаги qулайликларини келтириш мумкин.
    Машg‘улотларни компютерлар ёрдамида олиб бориш таълим самарадорлигини оширади, талабаларни рейтинг тизимида баhолаш хаqqонийлиги ортади ва qўйилган балларни hисоблаш ва уларнинг кўргазмалилигини таъминлаш осонлашади. Ўqитувчиларнинг талабаларга алоhида вазифаларни ечишда ёрдам бериши, янги усулларни ишлаб чиqиши, раhбарлик qилиши ва раg‘батлантиришга, ниhоят ўз устида кўпроq ишлашига qўшимча ваqт ажратиш имконияти туg‘илади. Талабанинг дарсда компютер билан ишлашдаги самарадорлигини дарслик билан ишлаш ва ўqитувчи билан шуg‘улланишнинг ўрта hолати деб hисоблаш мумкин, яъни бунда компютер зарур ўqув дастури билан таъминланганда талаба qобилияти ва савиясига тўлароq мосланиши мумкин, бу билан у дарсликдан устун туради, бироq hали ўqитувчи билан раqобатлашадиган даражага етганича йўq.
    § 21.ЯНГИ ТЕХНИК ЕЧИМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА КОМПЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
    Компютерлар беqиёс имкониятлари билан таълимда фавqулодда ўqитиш воситаси бўлсада, у ижодкорлик ва таълим соhасининг барча муаммоларини hал qилиб бера олмайди. Мисол учун, компютерлар ижодий ва айнан ихтирочилик масалаларини hал qилиш имкониятига эга эмас, улар фаqат тузилган дастурда кўзда тутилган вазифаларнигина бажара оладилар. Ижодкорлик жараёнида эса улар фаqатгина ёрдамчи восита сифатидагина qатнашиши мумкин.
    Ушбу тадqиqот давомида олиб борилган ишлар шуни кўрсатдики, ихтиро техник ечимини асослаш учун маълумотларни qайта ишламоqчи бўлган талаба hисоб-китобларни статистик йўл билан hисоблаш учун бир неча ой жадал ишлаши лозим бўлган hолда, компютер зарур натижани бир неча даqиqа ичида етказиб бера олади. Ушбу фикрлардан келиб чиqqан hолда, компютерларнинг ижодий йўналишдаги аhамиятини qуйидагича тавсифлаш мумкин: тадqиqотчи компютер воситасида тежалган ваqти ва кучларини янги g‘оялар ишлаб чиqиш, ўз хулосаларини асослаш ва исбот qилишга сарфлаши мумкин. Бу билан ижодий жараёнларнинг жадаллашувига эришилади. Ўз ишларида компютерлардан фойдаланиш тадqиqотчи талабаларга, илмий-техник ходимларга ўзларининг ижодий фаолиятларига ва янги g‘ояларга кўпроq эътибор беришга, уларни амалиётга татбиq этишнинг янги-янги усулларини qидириб топишга, яъни компютерлар амалга ошира олмайдиган вазифаларни бажариш имконини беради.
    Шундай qилиб, бугунги кунда компютерларнинг ижодий соhада эришган даражаси ва уларнинг ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишдаги ўрнини белгилашда уларнинг ўз имкониятлари мажмуи воситасида у билан ишловчи инсонга ўз qобилиятларини тўла ривожлантириш учун эркинлик ярата олишини таъкидлаш мумкин. Эндиликда, инсон бутун умр битта соhада ихтисослашиб qолмасдан турли соhаларда ўз билимини кенгайтириш, турли тадqиqотлар ўтказиш ва hаётдаги ўзининг асл ўрнини топиш учун зарур ваqтга эга бўлади. Охир-оqибатида инсон маълумотларни йиg‘иб, qайта ишловчи сифатидаги машинага тобе мавжудот эмас, балки бутун жараёнларнинг бошqарувчиси бўлиб qолади. Бу маънода янги ахборот технологиялари бутун инсониятнинг hаёт тарзини ва меhнат шаклини ўзгартириб, уни ўз билимларини чуqурлаштиришга, малакасини оширишга кенг имкониятлар яратади.
    Замонавий ишлаб чиqариш ва уни бошqариш жараёнлари талаблардан келиб чиqиб янги ахборот технологиялари икки гуруhга бўлинади. Уларнинг биринчиси матн процессорлари, электрон жадваллар, маълумотлар жамламаси, график муhаррирлар, мултимедиа ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, универсал типдаги ахборот технологиялари деб аталади. Махсус ахборот технологиялари деб номланувчи иккинчи йўналишга маълум бир ихтисослашган йўналишдаги фаолиятни амалга оширишда фойдаланилувчи компютерли технологиялар, мисол учун ўqитишнинг янги ахборот технологиялари киради. Ўqитишнинг янги ахборот технологиялари hар qандай таълим технологиясининг асосий qисми бўлган билим бериш ва уни qабул qилиш жараёнларини компютерлаштириш натижасида вужудга келган ўqитувчининг технологияси бўлиб, ўqитувчи ундан ўqитишнинг техник воситаси сифатида фойдаланади, дарсга тайёрланади ва уни ташкил qилади, ўqувчилар билимини назорат qилади hамда уларга вазифалар беради. Hозирги кундаги ва яqин келажагимиздаги таълим тизимини такомиллаштиришда компютерлаштиришнинг энг асосий вазифаси - ўqитишнинг янги ахборот технологияларининг янгиларини яратиш ва уларни таълим жараёнига олиб киришдан иборат бўлади.
    Ўqитишнинг янги ахборот технологияларидан таълим тизимида фойдаланишнинг самарадорлиги qуйидаги hолатлар билан белгиланади:
    1. Ўqитишнинг янги ахборот технологиялари талабаларга ахборотларнинг ноанъанавий манбааларига мурожаат qилиш имкониятларини очиб беради, мустаqил ишлар самарадорлигини оширади ва ижодий фаолият билан шуg‘улланиш учун кенг имкониятлар яратади.
    2. Ўqитишнинг янги ахборот технологиялари qўйилган дидактик маqсадларни амалга ошириши учун ўqитувчига ўqитишнинг турли шаклларидан ва уларнинг мажмуасидан фойданиш, яъни зарурий таълим муhитини барпо этиш имконини беради. Ўqитишнинг янги ахборот технологияларидан фойданишда ўqитувчи компютерлаштирилган ўqитиш ва назорат qилиш дастурларини шароитдан келиб чиqиб ўзгартириш имконига эга бўлади.
    3. Ўqитишнинг янги ахборот технологияларини qўллаш орqали ўqитувчилар талаба шахсини ривожлантириш, ижодий изланиш билан биргаликда ишлаш, ўqув дастурларининг энг маqбулларини танлаш ёки янгиларини яратиш учун qўшимча имкониятга эга бўладилар.
    4. Автоматлаштирилган ўqув-ахборот тизимидан фойдаланишга асосланган ўqитишнинг янги ахборот технологияларини qўллаш натижасида ўqитувчилар ўзларининг ахборот билан таъминланганлик даражаларини оширибгина qолмай, балки деярли бутун дунёдаги ахборот жамламаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
    Ўqитишнинг янги ахборот технологиялари бугунги кунда таълим тизимига кенг кириб келаётган янги педагогик технологияларнинг воситавий асоси hисобланади. Шу сабабли биз ўз тадqиqотларимизда ўqитишнинг янги ахборот технологияларини qўллашда педагогик технологиянинг qуйидаги тамойилларига амал qилдик: таълим маqсадининг аниq шакллантирилганлиги, таълимнинг маhсулдорлиги, тескари алоqанинг мавжудлиги, кафолатланган якуний натижа. Бу тамойилларга амал qилинганлиги qуйидагиларда ўз аксини топган.
    Ихтирочилик ижодкорлигини шакллантиришда таълим маhсулдорлиги ва тескари алоqанинг мавжудлиги дастурлаштирилган таълим методининг ўqитишнинг янги ахборот технологиялари воситасида жорий qилинганлиги орqали таъминланди. Кафолатланган якуний натижага эришиш учун аввало таълим маqсади ташхисли белгиланди, яъни унга эришилганлик даражасини талабалар томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни синаш орqали аниq белгилаш мумкин. Ушбу тамойилни таъминлашнинг яна бир омили сифатида талабанинг дастурлаштирилган таълим ахборот кадрлари воситасида ўзлаштирган hар бир тушунчаси шу ваqтнинг операцион кадрдаги тест саволлари орqали текшириб борилишидан фойдаланилди.
    "Таълим тўg‘рисида"ги Qонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" да qайд этилганидек таълим тизимини баркамол инсонни вояга етказувчи яхлит муhит ва ягона технологик жараён деб qараш лозим. Чунки, таълим олувчи ушбу тизимнинг бир босqичида ундан кейинги босqичда таълим олиш учун тайёрланади ва бунда бир босqичда олган билимларини кейинги босqичларга олиб ўтади ва такомиллаштиради. Агар билимни ўзлаштирилган ахборот сифатида qарасак, таълим тизими яхлит ахборот маконини ўзида акс эттиради. Ўqитишнинг янги ахборот технологиялари эса ана шу маконда билимларни ахборот шаклида hаракатлантиришнинг юqори даражада такомиллашган техникавий воситаси ролини бажаради.
    Республикамиз таълим тизимининг ягона ахборот маконини юзага келтириш маqсадида шу соhада qабул qилинган меъёрий-хуqуqий hужжатларга асосланган hолда узлуксиз таълим тизими бўg‘инларни янги ахборот технологиялари воситасида ахборотлаштиришнинг мажмуавий дастури ишлаб чиqилиши лозим:
    - мазкур дастурда таълим тизимининг hар бир бўg‘инида ахборот технологияларини qай даражада жорий qилиниши, qандай hажмда ўqитилиши ва унинг маqсадлари белгилаб берилиши;
    - таълим муассасаларини замонавий компютерлар билан таъминлашни йўлга qўйилиши ва бунда уларнинг мултимедиа воситалари билан жиhозланишига алоhида эътибор берилиши;
    - ўqитишнинг янги ахборот технологиялари ва компютер тармоqларидан фойдаланиш асосида ўqув юртларининг ўзаро ахборот алмашинувини, таълим ва тадqиqот жараёнларини масофадан ахборот билан таъминлаш амалга оширилиши;
    - hар бир таълим муссасаси учун билимлар банки, маълумотлар базаси, ўргатувчи дастурлар hамда ўqув юрти хусусиятларидан келиб чиqувчи бошqа тузилмалари бўлган ихтисослашган автоматлашган ўqув ахборот тизимини ишлаб чиqилиши;
    - мутахассислар тайёрлашнинг самарали методларидан бири бўлган ва шу даврга qадар техник воситалар имкониятлари чекланганлиги сабабли деярли qўлланилмай келаётган дастурлаштирилган таълим методини компютерлар воситасида кенг жорий qилиш лозим.
    Талабалар ихтирочилик ижодкорлигини шакллантиришда янги ахборот технологияларининг qўлланилиши тўg‘рисидаги фикрларимизни qуйидагича хулосалаймиз:
    - компютер талабани ихтиро g‘ояси ва техник ечими юзасидан qарор qабул qилишида ахборотлар билан таъминлайди ва hисоблаш ишларини бажаради, мураккаб hолатларда аqлий-иродавий сифатларни маqсадга мувофиq йўналтиришга hизмат qилади;
    - компютерлар оддий hолатларда зарур qарорларни дастур асосида qабул qилади ва уларни амалга оширади;
    - компютерлар бажарилаётган амалларни назорат qилади ва хатога йўл qўйилган hолатларда талабани огоhлантиради;
    - янги техник ечим ишлаб чиqишда мураккаб hисоб ишларини тез ва аниq бажаради.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Техник ижодкорлик жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш

    Download 1,3 Mb.