S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d




Download 1,3 Mb.
bet36/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

- ёшларда мустаqил-ижодий фикрлашни шакллантиришга оид ишлаб чиqилган назарий ишланмаларни амалиётга кенг кўламда жорий этиш йўлларининг асослаб берилмаганлиги.
Бу эса ўqувчи ва талаба ёшлар шахс сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини яратиш, уни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиqишга qаратилган тадqиqотларни амалга ошириш заруратини юзага келтиради.
Qайд этилган муаммолар ечимини топишнинг икки йўналишини таклиф этиш мумкин:
Муаммони hал этишнинг биринчи йўналиши qуйидагича мазмунга эга:
Мустаqил-ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришда бошланg‘ич таълим муhим ўрин тутади, чунки худди шу даврда шахс, унинг qизиqишлари, мойилликлари шаклланиши учун пойдевор яратила бошлайди. Жамият учун мустаqил, танqидий фикрлайдиган, hаракат qила оладиган ижодкор шахслар жуда асqотаётган hозирги кунда ўqувчилар ижодий qобилиятларини ривожлантириш педагогиканинг долзарб муаммоси бўлиб турибди.
Ўqувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибаларини ўзлаштиришлари учун талим жараёнида фаол аqлий изланишни талаб qиладиган муаммоли вазиятларни вужудга келтириш зарур. Ижодий фаолият тажрибаларини ўqитувчини тайёр ахбороти орqали hосил qилиш мумкин эмас, чунки ўqитувчи муаммоларни ўзи hал qилса, ўqувчилардаги qизиqиш, муаммоларни hал qилишга бўлган интилиш, сўнади, ўз билимларини янги кутилмаган вазиятларда qўллаш имкониятидан маhрум бўлади.
Ноанъанавий таълим ўqувчиларни фаqат билим, кўникма, малакалар билан qуроллантиришни кўзда тутмасдан, балки дарсда вужудга келтирадиган муаммоли вазиятларни ўqувчилар аввал ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларни кутилмаган вазиятларда ижодий qўллашлари орqали ижодий фаолият тажрибалари, ўqувчиларнинг мустаqиллиги, ўqув-билиш мотивларини, мантиqий фикрлашни ривожлантиришга, мустаqил изланиш йўлини ўзлаштиришга имкон берадиган мураккаб жараёндир.
Ўqувчилар мустаqил фикрлаш кўникмаларини шакллантириши ноанъанавий таълим жараёнида муваффаqият билан qўлланиб келаётган таълим принциплари: илмийлик, тушунарлилик, системалилик, ўqувчиларнинг онглиги ва фаоллиги, кўргазмалилик, ўqувчиларни пухта билим, кўникма ва малакалар билан qуроллантириш, узвийлик, кетма-кетлик, ўqувчиларнинг ижодий мустаqил ишлари принципи, ўqувчиларга индивидуал ва табаqалаштирилган ёндошув принципи, ўqув ишларини инсонпарварлаштириш принципларидан фойдаланишни таqозо этади.
Умумий ўрта таълимда юqори синф ўqувчиларининг ижтимоий hодисаларни мустаqил ва ижодий таhлил qилишга тайёрлик даражасига оид билим ва кўникмаларини ўрганишда анъанавий методлар билан биргаликда интерфаол методлар hам катта ёрдам бериши мумкин. Бир томонлама мулоqотни кўзда тутувчи савол-жавоб усулидан фарqли равишда фаол таълим методлари ёшларнинг ўзлаштириладиган билимларга муносабати тўg‘рисида hам хулоса чиqаришга имкон беради. Натижада ўqувчиларнинг турли ижтимоий-сиёсий hодисаларни qандай тушунаётганликларини hам аниqлаб олиш мумкин. Шу билан бирга уларнинг янги вазиятларни, ваqт ва hодисаларни баhолаш учун мазкур билимлардан фойдаланишга qай даражада тайёр эканликлари тўg‘рисида hам маълумот имконияти яратилади.
Ўрта махсус, касб-hунар таълимида qаралаётган муаммони hал qилиш учун ахборотнинг тарбиявий самарасини ошириш билан бирга изланиш, баhс-мунозаралари, ўзаро билим алмашиш каби фаол шакл ва услубларидан hам фойдаланиш маqсадга мувофиqдир. Улар ўqувчиларни янги билим ва тушунчаларни мустаqил топишига, ўз qарашлари ва g‘ояларини hимоя qилишга, дунёqараши ва тасавурларини ўртоqлари билан алмашинишга ўргатади. Бунда ижодий фикрлаш, тасаввурларни ривожлантириш, фикрлар тафовути ва хилма-хиллиги, кузатувчанлик, хотирани мустаhкамлаш, топqирлик, идроклилик, зукколик ва зеhнни тарбиялаш талаб этилади.
Талаба-ёшларда мустаqил-ижодий фикр юритиш, маълум масалалар бўйича муhокама юритишнинг qоида ва мезонларини билиш, ўз фикрини тўg‘ри, изчил, асосли баён эта олиш, мушоhада юритиш, ўзи баён этган фикридан хулосалар чиqара олишни таркиб топтириш мустаqил-ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишини ташкил этади.
Муаммони hал этишнинг иккинчи йўналишининг мазмуни qуйидагича:
Маълумки, дарс таълим муассасаларидаги ўqув-тарбия жараёнини ташкил qилишнинг асосий шакли hисобланади. Бироq, аксарият ўqитувчилар ўзлари раhбарлик qиладиган дарс машg‘улотининг асосий ва ягона маqсади сифатида иш режага кўра qайд этилган мавзуга доир билимларни «ўqувчиларга бериш»ни тушунадилар. Бунда, hамма ваqт hам таълим-тарбия бирлиги мезонига амал qилинмайди ва янаям кўпчилик hолатларда дарсда ўqувчиларнинг мустаqил-ижодий фикрлаши учун шароит яратилмайди. Шу сабабли дарс машg‘улотларида мавзуга оид билимларни ўqувчи мустаqил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш билан омухталашган hолда амалга ошириш методларини тадqиq qилиш алоhида долзарблик касб этади.
Дарсдан ва таълим муассасасидан ташqари машg‘улотлар асосан индивидуал, гуруh hамда оммавий шаклларда амалга оширилади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, дарсдан ташqари фаолият ўqувчиларда дунёqарашнинг нафаqат g‘оявий асосларини шакллантиради, балки уни амалий hаракатига айланишини таъминлайди. Бунда суст тингловчи ва кузатувчи ролида qолиб кетмайди; у билимларни мустаqил ва эркин эгаллашга киришади, илмий ва ижтимоий-сиёсий ахборотларни тушунишга hаракат qилади, ўзи ўзлаштирилган сифатларнинг тенгдошлари орасидаги фаол тарg‘иботчисига айланади.
Ўqувчиларнинг мустаqил-ижодий изланишларига йўналтирилган тўгаракларда, турли бирлашмаларда, мазмун ва шакли жиhатидан турлича бўлган фаолият турлари hам эстетик ижтимоий фикрлаш билан бирга ўзаро мувофиqликни келтириб чиqаради. Муаммоли масалаларни qўйиш, уларни мустаqил ижодий hал qилиш ёшларнинг qўшимча билимларга эга бўлишига, дунёqарашга оид масалаларни ривожланишига ўзларини фикрларини исботли hимоя qилиш кўникмалари ва маhорати шаклланишга ёрдам беради.
Муаммо ечимининг таклиф этилган йўналишлар асосида hал этиб борилиши ўqувчи ва талаба ёшлар тайёргарлигининг давлат таълим стандарти талабларига жавоб бериш даражасининг ортиши, юксак даражада шаклланган, фаол мустаqил-ижодкорлик сифатларига эга шахс сифатида юqори академик hаракатчанлик даражасига эришиши учун назарий-методологик асосларнинг яратилишига асос бўлади. Шунингдек, бу борадаги вазифаларни самарали hал этиш учун мустаqил фикрловчи ижодкор шахс тўg‘рисидаги тушунчаларни умумлаштириш hамда унинг ягона структурасини ишлаб чиqиш жараёнини бошqаришнинг ахборот таъминоти технологиясини ишлаб чиqиш талаб этилади.
Ўqувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси жуда кўп qиррали. Hозирги кунда болалар ва ёшлар ижодий фаолияти билан hар хил вазирликлар халq таълими ходимлари, касаба уюшмаси, “Камолат” ёшлар ижтимоий hаракати, Ватанпарвар ташкилоти ва бошqалар шуg‘улланадилар. Болалар ва ёшларнинг оммавий равишда ижодий фаолият билан шуg‘улланишида умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-hунар коллежлари, марказлар ва мактабдан ташqари муассасалар (ёш техниклар станцияси, уйлари, ўqувчилар марказлари, ёш техниклар клуби, маданият маркази, маданият ва техника маркази) шуg‘улланади.
Техник ижодкорлигининг мазмуни ўqувчиларнинг ёшларига qараб танланади. I-IV синфларда элементар билимларга, V-IX синфларда асосий чуqур техник тайёргарликка эга бўлган билимлар шакллантирилади. Эгалланган билимлар ва асосий кўникмаларига таянган hолда ўqувчиларнинг техник ижодкорлиги мазмуни кенгайиб боради. Касб-hунар коллежларида ўqувчилар танлаган касби бўйича ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятларида иштирок этадилар. Бунда улар техник, технология, ишлаб чиqаришни ташкил qилиш бўйича илмий текшириш, конструкторлик ишларни амалга оширишда хизмат qиладилар.
Бизнинг асримиз фан-техника ютуqларининг мислсиз даражада тараqqий этиши, hамда бу тараqqиёт натижаларининг оддий инсонлар hаётига жуда qисqа муддатларда кенг кириб келаётганлиги билан тавсифланади. Мана шундай тараqqиёт омилларидан бири бу шубhасиз янги ахборот технологияларидир. Бугунги кунда hаётимизнинг hеч бир соhасини, жумладан таълим тизимини hам ахборот технологиялари hамда унинг асоси бўлган компютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ахборотларни qабул qилиш, qайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан шуg‘улланувчи технологияларни компютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси янги ахборот технологияси деб юритилади. Ахборотлар даври hисобланган бугунги кунда тарихда биринчи маротаба инсоният фаолиятининг кўплаб соhалари моддий буюмлар билан эмас, балки ахборотларни qайта ишлаш билан боg‘лиq бўлмоqда. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларни ахборот даврида яшаш ва ишлашга ўргатиш, уларда ахборотларни йиg‘иш, тартиб ва таhлил qилиш, уни узатиш кўникмаларини шакллантириш муhим аhамият касб этади. Булар ўз навбатида ўqувчиларнинг кўплаб qобилиятларини, шу жумладан, ижодкорлик qобилиятларини ривожлантиришда hам муhим асос вазифасини ўтайди, чунки hар qандай янги g‘ояни таклиф qилишдан илгари qаралаётган соhани батафсил ўрганиб чиqиш, янги ахборотларни топиш ва уни тавсия этилаётган ечим билан боg‘лашни ўрганиш лозим бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун бўлса, албатта оддий инсон хотирасида саqлаб бўлмайдиган даражада катта hажмдаги ахборотларни qайта ишлаш талаб этилади. Ахборот технологиялари имкониятлари ушбу муаммони автоматлашган ўqув-ахборот тизимлари, билимлар банки ва маълумотлар банклари воситасида осон ва самарали hал qилиш имкониятларини яратади. Шу муносабат билан кейинги пайтда республикамизда бу соhага эътибор кучайиб бормоqда, кейинги беш йил мобайнида мавжуд компютерлар парки бўйича ватанимиз жаhон кўрсаткичларига яqинлашиб qолди. Бироq, таълим жараёнида замонавий ахборот техникаларини, жумладан шахсий компютерларнинг qўлланиши учун зарур назарий ва амалий, илмий-методий асосларнинг ишлаб чиqилмаганлиги айниqса ижодий qобилиятларни ривожлантириш билан боg‘лиq qатор муаммоларни келтириб чиqармоqда.
Техник ижодкорликни амалга оширишда компютерларни qўллашнинг шакл ва усулларини белгилашда, аввало улар ёрдамида ўqувчиларнинг ижод qилишни эмас, балки янги техник ечимни яратишдаги ахборотларга бўлган эhтиёжини qондириши ва уни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиqишда фойдаланишини эътиборга олиш лозим.

Download 1,3 Mb.
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



S. M. Otajonov -fardu "Hayotiy faoliyat xavfsizligi" kafedrasi professori, f m. f d

Download 1,3 Mb.