• § 18. ТЕХНИК МАСАЛАЛАРНИ ХАЛ QИЛИШДА НОАНАНАВИЙ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
  • Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet34/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    1. Ўqувчи ва ёшлар техник ижодкорлик фаолиятини qандай босqичларга ажратиш мумкин?

    2. Техник ижодкорлигининг мазмуни qандай омилларга кўра танланади?

    3. Техник ижодкорлик муаммоларини hал этишда янги ахборот технологияларининг qандай имкониятларидан фойдаланиш мумкин ?

    § 18. ТЕХНИК МАСАЛАЛАРНИ ХАЛ QИЛИШДА НОАНАНАВИЙ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


    Замонавий машиналарни ишлаб чиqиш - мураккаб ва узоq муддат талаб qилувчи жараён hисобланади. У ўз таркибига муhандислик башоратлари, лойиhалаш, тайёргарлик ва ишлаб чиqаришни ўзлаштириш босqичларини qамраб олади.


    Дастлабки босqич - муhандислик башоратини qуриш икки йўналишда амалга оширилади: мавжуд базис объектидан келажак томон башорат qилиш hамда келажакда эришилиши талаб qилинадиган маqсаддан муаммонинг бугунги кундаги hолатига томон.
    Лойиhалаш буюмнинг умумий конструкциясини ишлаб чиqишни кўзда тутади. Лойиhалашнинг дастлабки босqичида эришилиши лозим бўлган маqсад, ёки qондириладиган маqсад белгилаб олинади. Сўнгра маqсадга эришиш учун аниq вазифалар шакллантирилади. Вазифаларни белгилашда мавжуд имкониятлар ва шароитдан келиб чиqилади. Лойиhалашнинг кейинги босqичи g‘ояни шакллантириш деб номланиб, у лойиhалашнинг асосини ташкил этади. Кўпчилик hолатларда уни амалга ошириш учун мавжуд методни янги шароитларда qўллаш йўналишидан фойдаланилади. Кейинги босqичда муhандислик таhлили амалга оширилади. Бунда модел кўрсаткичлари аниqлаштирилади, зарур hолатларда hаqиqий буюмга яqин кўрсаткичларга эга бўлган модел яратилади. Шу асосда буюмни ишлаб чиqишнинг техник вазифаси шакллантирилади.
    Техник вазифа конструкторнинг лойиhани ишлаб чиqишидаги дастлабки асословчи hужжат hисобланади. У qуйидаги масалаларни ёритиб бериши лозим: машинанинг яратилиш маqсади; унинг параметрлари, иш тартиби ва шароитлари; тажриба-синов ишлари тўg‘рисидаги маълумотлар; машинанинг принципиал тузилиши ва унинг hаракатланиш мезонлари; автоматлаштирилганлик ва механизациялаштирилганлик даражаси; ишлатилиш шароитлари; лойиhани бажариш муддати; ишлаб чиqаришнинг сериялилиги; уни тайёрловчи корхона тўg‘рисидаги маълумотлар; машина ва лойиhага qўйилган техник талаблар.
    Олий таълим муассасаларида ўтказиладиган техник лойиhалаш ва моделлаштириш машg‘улотлари учун кўпинча ўqув устахоналаридан фойдаланилади. Бу устахоналарда меhнат таълимининг hар хил ташкилий шакл ва методларидан фойдаланиш; техник маълумотлар бериш; тадqиqотчилик ва меhнат малакаларини шакллантириш ишларининг амалга ошириш; техник билимларни меhнат усулларини, бажарилган ишларни сифатини назорат qилиш; эстетик дид ва меhнат маданияти кўникмаларини, мустаqил ишлаш иqтидорини шакллантириш; конструкторлик-технологик характердаги ижодий масалаларни hал qилиш, юксак даражадаги меhнат интизомига ва меhнат муhофазасига талабларига риоя этиш учун яхши шароитлар мавжуд бўлиши керак.
    Юqорида айтилган вазифалардан келиб чиqиб ўqув устахоналари qуйидаги асосий санитария-гигиеник ва ташкилий-методик талабларга жавоб бериши лозим:

    1. Устахона биноси таълимий-педагогик, санитария-гигиеник ва ишлаб чиqариш-техник талабларни qаноатлантириши керак.

    2. Ўqув устахоналари техниканинг hозирги даражасига, юксак меhнат маданиятига мувофиq жиhозланиши ва улар фаqат устахона амалиёти дастуридаги барча мавзуларни эмас, балки техник ижодкорликни hам ўрганиш учун зарур шароит билан таъминланиши лозим.

    3. Турли буюртмаларни бажаришда педагогнинг ўрганувчилар билан олиб борадиган умумий группавий hамда бригада - звеноли ва потокли ишлари учун hам шароит яратилиши зарур.

    4. Hар бир талабага керакли асбоб-ускуналар ва мосламалар билан таъминланган алоhида иш ўрни ажратилиши лозим.

    5. Педагог учун тегишли жиhозлар, мосламалар билан таъминланган ва полдан 250-300 мм кўтарилган намунали иш ўрни ташкил этилиши лозим.

    6. Устахоналарда талабаларга энг qулай ва хавфсиз меhнат qилиши учун зарур шароит бўлиши шарт.

    7. Ўqув устахоналари hажмли ва текис кўрсатмали qўлланмалар, шунингдек, таълимнинг техник воситалари билан жиhозланиши зарур.

    8. Ёрдамчи бинолар (асбобхона ва склад) ўqув устахонасига яqин бўлиши керак.

    9. Ташqаридаги товушлар, талабаларнинг эътиборини ишдан чалg‘итадиган ва меhнат жараёнига hалаqит берадиган шовqин-суронлар устахонага кирмаслиги лозим.

    Иш ўрни, деганда устахона майдонининг ўqув ишлаб чиqариш ва конструкторлик-технологик ишларни бажариши учун зарур ускуналар (верстак, станок), асбоблари ва мосламалар маqсадга энг мувофиq hолда жойлаштирилган qисми тушунилади. Ишлаш ваqтида ўqувчининг гавдаси энг qулай жойлашса ва ортиqча hаракатланмаса, бундай иш ўрни рационал ташкил qилинган hисобланади. Техник конструкциялаш ва моделлаштириш учун тегишли материаллар деталларнинг hамда йиg‘иш бирликларига таъсир этадиган кучларнинг характерини назарда тутган hолда танланади. Бунда материалларнинг тегишли луg‘атлардан топиш мумкин бўлган хоссаларини hам албатта hисобга олиш керак. Техник лойиhалаш ва моделлаштиришда металлардан ташqари металмас материаллар ишлатилади. Моделлар ва техник qурилмаларни ясашда ана шундай материаллардан ёg‘оч, qоg‘оз, пластмассалар кенг qўлланилади. Моделларнинг тозалигини, занглаш, чиришига чидамлилигини ошириш, ташqи кўринишини яхшилаш учун уларга диqqат билан ишлов берилади. Бунда локлар, бўёqлар ва бошqа материаллар билан пардозлаш кенг тус олган; чунки булар металл ва ёg‘оч юзаларидан ёриqларни, чуqурчаларни яхши беркитиб, уларни чиройли, рангдор ва ялтироq qилади.
    Таълим жараёнининг энг муhим компонентлари – унинг ташкилий шакллари.
    Олий мактабда конструкциялаш - технологик масалаларни hал qилиш учун таълимнинг куйидаги шакллари энг самаралидир: техник конструкциялаш ва моделлаштириш бўйича амалий машg‘улотлар; бригада, индивидуал, звено шакллари ва уларнинг турлари бирлашмалари; hар хил ёшдаги талабалардан иборат бригада ва хоказолар.
    Техник конструкциялаш ва моделлаштириш бўйича амалий машg‘улотлар, деганда ўqув-меhнат фаолиятининг изчил ташкил этилиши тушунилади. Бу фаолият hам жамоа, hам индивидуал иш турларини ўз ичига олади ва бу ишлар педагог томонидан ташкил qилиниб, бунда талабаларнинг ўqув материалларини фаол, онгли ва мустаhкам ўзлаштириши кўзда тутилди.
    Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги qурилмалар, моделлар ва макетларни тайёрлаш учун таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланиш маqсадга мувофиqдир. Бунда педагог талабалар учун тегишли мураккабликдаги объектларни танлайди. У конструкциялаш бўйича таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланишда бутун группани моделлаштиришнинг фаqат битта объект билан шуg‘улланишга тайёрлайди ва бу тадбир уни тайёрлашга сарфланадиган ваqтни, техник - технологик hужжатлар hажмини, бир хил типдаги асбоб ва мосламаларни, ўхшаш меhнат усулларини кўрсатиш ва хоказоларни анча камайтиради.
    Талабалар бажараётган конструкторлик-технологик ишлар ўзининг мураккаблиги ва сермеhнатлиги билан жамоа бўлиб ишлашни таqозо qилса hам, бир-бирига яqин ва характери жиhатдан hар хил бўлса, машg‘улотни ташкил этишнинг звено шаклидан фойдаланилади. Кўпинча бундай hолларда мураккаброq битта объект билан 2-3 нафар ва бундан кўпроq талаба шуg‘улланади.
    Тайёрланадиган объектлар ўз мазмунига кўра бир хил ва характерига кўра hар хил бўлса, техник моделлаштириш конструкциялаш бўйича амалий машg‘улотни ташкил этишнинг индивидуал шаклидан фойдаланиш маqсадга мувофиqдир. Бундай hолларда деярли hар бир талаба индивидуал топшириqни бажариши педагог учун муайян qийинчилик туg‘диради. Чунки бундай машg‘улотларда кўпинча айрим талабаларга ёзма инструкциялар тайёрлашга ва улар ана шу инструкциялар бўйича янги мавзу материалини ўрганишларига тўg‘ри келади.
    Машg‘улотни ташкил этишнинг аралаш шаклидан моделлаштиришнинг hар хил объектларини бажаришда фойдаланилади. Шуларга кўра мактаб ўqув устахоналаридаги техник конструкциялаш ва моделлаштириш машg‘улотларининг ташкилий шаклларини дастурдаги ўрганилаётган мавзунинг мазмунига, объектларнинг характерига, педагогик ва ишлаб чиqариш талабларига qараб танланади.
    Билимларни тўg‘ри идрок этишлари, англашлари, эслаб qолишлари ва амалда ижодий qўллашлари, зарур кўникма ва малакаларни эгаллашлари учун дидактика ва принциплари ва ўрганиладиган материалнинг характерига мувофиq меhнат таълимининг энг самарали методларидан фойдаланиши керак. Маълумки таълим методининг турли классификацияси мавжуддир. Меhнат таълими, унумли меhнат ва талабаларнинг техник ижодкорлиги амалиёти учун энг маъqули ўзаро боg‘лиq иккита жараён-педагогнинг раhбарлик фаолияти ва талабаларнинг мустаqил ижодий фаолияти яqqол намоён бўладиган - педагог ва талабалар ишининг усуллари бўйича бериладиган методлар классификациясидир. Бу классификация студентларнинг меhнатга тайёрланиши ва унумли меhнатида асосий ўринни эгаллайди.
    Ижодий фаолият методларининг ана шундай классификацияси сифатида qуйидагилар qабул qилиниши мумкин:

    1. Муаммоли таълим методлари - ўqув материалини муаммоли баён этиш, изланиш суhбатлари, тадqиqот методи;

    2. Оg‘заки методлар - ижодий суhбат;

    3. Кўрсатмалилик методлари - рационализаторлик фаолиятини кузатиш, турли ижодий ишларни намойиш qилиш;

    4. Амалий иш методлари - талабаларнинг мустаqил ижодий ишлари, техник адабиётлар ва справочниклар билан ишлаш;

    5. Назорат qилиш методлари - ижодий топшириqларни текшириш, техник масалаларни hал этиш ва уларни назорат qилиш.

    Бунда педагогнинг вазифаси hар бир амалий машg‘улотда техник ижодкорликнинг турли методларини уйg‘унлаштириб, талабалар ўqув материалини чуqур ўзлаштиришини таъминлашдан иборатдир.
    Техник ижодкорликнинг турли методлари ва дидактик усуллари ўqув материалининг мазмунига ва машg‘улотда hал qилинадиган дидактик hамда тарбиявий вазифаларга qараб hар хил йўсинда qўшиб ва ўзаро боg‘лаб qўлланади.
    Ўqувчиларни ижодий фаолиятга жалб этиш бўйича асосий психологик педагогик талабларни бажариш билан бирга бундай фаолиятнинг мазмунига qўйилган маqсадга ва ўqувчиларнинг ёшига мувофиq методларни танлаш hам катта аhамиятга эга.
    Hозир qатор самарадор методлар аниqланган, уларга qуйидагилар киради: буюмларни конструкциялаш (моделлаштириш), манипулятив конструкциялаш, маълумотлари qисqартирилган техник хужжатларни qўллаш, ижодий масалаларни hал qилиш, ижодий топшириqларни бажариш, илгари тайёрланган конструкцияларни ўзлаштириб, ишларни qайта бажариш hаёлий эксперимент, техник воситалар (шу жумладан тренажерлар)дан фойдаланиб кам-кўстларини тузатиш кабилар. Ана шу методлардан муайян тартибда фойдаланиш ўqувчиларнинг ижодий qобилиятларини ўстириш уларда техник соhасидаги меhнатга qизиqиш уйg‘отиш имконини беради.
    Интуитив фикрлашга асосланган ижодкорлик масалаларини тадqиq qилиш методи эвристик методлар гуруhи деб аталади. Ихтирочилик масалаларини ечиш методлари Г.С.Алтшуллер, Л.В.Александров ва бошqалар томонидан ўрганилган бўлиб, улар ўз тадqиqотларида эвристик hамда таhлилий методлар гуруhини ажратиб кўрсатадилар. Эвристик метод воситасида ижодкорлик масалаларини ечишга анъанавий ёндашиш qуйидаги тартибда амалга оширилади: муаммодан келиб чиqувчи масала шартларини аниqлаш; хусусий hол учун муаммони таhлил qилиш ва маqсадни шакллантириш; масалани hал qилиш режасини тузиш; режани амалга ошириш ва масалани qисман hал qилиш; топилган ечимларни маqсадга мувофиqлигини тадqиq qилиш ва маqбулини танлаш. Ижодкорлик масалаларини ечишнинг таhлилий методида муаммо ечимини топиш учун унинг математик моделини qуриш кўзда тутилади. Бу методда ечим аниqлиги объект ёки жараён кўрсаткичларининг ўрганиш учун ишлаб чиqилган модел кўрсаткичларига мутаносиблик даражаси билан белгиланади, ижодкорлик масалаларини тадqиq qилишнинг келтирилган методларини талабалар фаолиятига мослаш учун уларни амалга ошириш qадамларини бирмунча соддалаштириш hамда субъектив ихтиролардан фойдаланиш учун qўллашда иккала гуруhга тегишли методлардан иборат умумий мажмуа ишлаб чиqиш талаб этилади.
    Hар бир машинасозлик заводида бош конструктор бўлими бўлади. Ишлаб чиqариладиган буюмларнинг турига кўра асосий ва ихтисослаштирилган конструкторлик буюмлардан ташкил топади. Конструкторлик ташкилотлари шуg‘улланадиган лойиhалаш объектига лойиhа топширишини тузишда объектни ясаш учун ишчи чизмаларни тайёрлашгача бўлган ишлар мажмуидан иборат бўлиб, жуда мураккаб ва узоq давом этадиган жараён hисобланади. Конструкторлик hужжатларга графика ва текст шаклидаги hужжатлар киради. Улар алоhида hолда ёки биргаликда буюмнинг таркиби ва тузилишини белгилайди. Уни ишлаб чиqиш ёки тайёрлаш, назорат, qабул эксплуатация ва ремонт qилиш учун зарур маълумотларга эга бўлади.
    Техник моделлаштиришга киришишдан олдин «модел» ва «макет» тушунчаларининг аниqлаб билиб олиш зарур. Модел hаqиqатдан объектнинг ёки ундаги асосий узелларнинг нусхасидир. Шунингдек у харакатланадиган ва ўз намунаси (hаqиqий объект)нинг функциялари ихчам hолда бажарадиган hам бўлиши керак. Макет - объектнинг констуркциясини яqqолроq тасаввур этиш имконини берадиган умумий hажми тасаввурдир. Ишлаб чиqариш шароитларида янги машиналарни яратиш жараёнини hам, ўqув устахоналарида техник моделларни ясаш жараёни hам qуйидаги жиhатларини ташкил qилади: техник маqсаднинг (машиналар) механизмлар конструкциясини, моделлар ясаш фикрининг вужудга келиши: ўйланган техник маqсадга, техник талаблар qўйиш: конструкция эскизларини тузиш ва уни муhокама qилиш, технологик жараённи ишлаб чиqариш hамда керакли материаллар ва асбобларни танлаш; мўлжалланган буюм деталларини тайёрлаш ва уларни узелларга, узелларни буюмларга йиg‘иш, буюмни ишлатиб синаш ва ростлаш.
    Техникада ишлатиладиган моделлар 3 типга бўлинади.
    1-тип - геометрик ўлчамлари ўхшаш. Кўргазмали qурол маqсадида ишлатиладиган объектнинг ташqи qиёфасини англатадиган. Геометрик моделлар таълимда кенг qўлланилади. Жумладан бундай моделлар ўqувчиларни техника объектларининг ишлаш мезонлари ва умумий тузилиши билан таништиришда муhим аhамият касб этади. Одатда, ишлаб чиqаришнинг энг замонавий йўналишлари билан фаqатгина китоб ва журналларда келтирилган чизмалар ва расмлар орqали танишадилар, яъни образли-белгили идеал моделлардан фойдаланадилар. Бироq улар объект тўg‘рисида тўла тушунча hосил qилиш имконини бермайди. Шу сабабли кейинги йилларда модел ва макетлардан кенг фойдаланилмоqда.
    2-тип - физикавий ўхшашлиги. Бу фаqат ташки qиёфасини англатмасдан балки ўрганилаётган объектнинг hаракат динамикаси, ўзаро боg‘лиqлиги qонуниятлари, хусусиятлари ва ўхшашликларини кўрсатади. Бундай моделларни яратишда нафаqат объектларнинг тузилишини ўрганиш, балки улардаги жараёнлар динамикасини ўрганиш hам кўзда тутилади. Физик моделлаштиришда модел ва унинг прототипи бир хил турдаги физик табиатга эга материалдан тузилган деб qаралади, яъни, суюqлик hаракати суюqлик hаракати билан, электр токи электр токи билан, самолёт моделининг учиши унинг модели учиши билан алмаштирилади. Бироq, бир физик hодисани иккинчи бир мос hолат билан hам алмаштиришга рухсат этилади, мисол учун суюqликнинг оqишини электр токи, сувнинг qумлардаги hаракатини иссиклик узатилиши билан ва б.
    3-тип – функционал ўхшашлиги – тирик мавжудотларнинг hаракатларини моделлаштириш тушунилади. Бу турдаги моделларнинг аслига яqин бўлишини таъминлаш маqсадида кўп hолатларда улар тирик мавжудотлар, инсонларга ўхшаш qилиб яратилади. Уларга мисол сифатида электромеханик ва электрон «тошбаqа», «чувалчанг», «айиqча» ва бошqаларни келтириш мумкин. Бу qаторга инсонга qиёсан ишланган роботларни hам киритиш мумкин. Бундай моделлар устида ишлаш ўqувчилар учун жуда qизиqарли бўлиб, бунда моделни автоматлаштириш ва механизациялаштириш учун чексиз истиqболлар очилади.
    Моделлар динамик ва статик бўлиши мумкин. Техник моделлаш жараёнида конструкциялаш элементларини ўргатиш тажрибали qатор мураккаб вазифаларни qуйидаги тартибда бажариш айни маqсадга мувофиqлиги кўрсатади: чизмалар эскизларини ўqиш ва тайёрланадиган деталлар конструкциясини тушунтириш, hисоблаш асосида айрим деталларнинг конструкцияларини ўзгартириш, ана шу ўзгартиришларни чизмага киритиш ва кинематик схемасини тузиш: деталларни бириктириш ва мустахкамлаш йўлларини белгилаш; деталларни йиg‘иш жараёнида уларни ўрнатиш жойларга кўра конструкциялаш; конструкцияда етишмайдиган деталлар ва узелларни конструкциялаш; техник талаблар, шунингдек топшириq бўйича ёки ихтиёрий равишда деталлар тайёрлаш, деталларни узелларга, узелларни деталларга йиg‘иш ва моделни ишда синаб кўриш аниqланган камчиликларни тузатиш, моделни такроран ишда синаб кўриш ва пардозлаш.
    Ўqувчиларнинг техник ижодкорлиги интеграл характерга эга, яъни у билиш - qайта qуриш фаолиятини ўзаро бир-бирига боg‘лиq бўлган назарий текшириш, тажриба, техник масалалар ечиш, модел ва qурилмаларни реал hолатда ишлатилиши, уни синаш комплекси билан белгиланади. Шу фаолият орqали ўqувчилар объектив борлиq hаqида билимга эга бўлади, олдинга сурилган назарий g‘ояни тўg‘ри ёки нотўg‘ри эканлиги hаqида амалиётда текшириб хулоса чиqариш бўйича кўникма ва малака hосил qиладилар. Ўqувчилар hар qандай янги техник объектни яратиш жараёнида мустаqил органик жиhатдан ўзаро бир-бирига боg‘лиq бўлган босqичлардан иборат. Бу техник ижодкорлигидаи мантиqий структурали босqич hисобланади.
    1-босqич, мактаб ўqувчилари фаол равишда мавжуд бўлган техник объектнинг моhиятини тушунишга hаракат qилади;
    2-босqич, бу ўqувчиларни маълум техник объект тузилишининг техник g‘ояси содир бўлиши билан бошланади;
    3-босqич, янги бўлажак техник тузилишнинг (идеал hолатда) модели ишлаб чиqилади;
    4-босqич, лойиhалаш, ёш техник фикрга келган объектнинг мазмуни ва шаклини келтиради;
    5-босqич, hаракатдаги моделни qуриш ва синаш;
    6-босqич, qурилманинг реал намунасини яратиш ва аслини тажрибадан ўтказиш;
    7-босqич, техник hужжатларни яратиш.
    Hар хил турдаги техник объектларнинг модели тажриба текширувчи ўqувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиради.
    Маълум бир техник объектни тажрибадан ўтказишда qонунлар асосида чиqарилган хулоса ва умумлаштириш натижасида бошqа соhада ишлатиладиган машина ва qурилмаларга qўллай олиш бўйича билимларини шакллантиришга воситаси бўлиб хизмат qилади.
    Qишлоq хўжалиги ёки корхонада ўтказилаётган ўqувчиларнинг техник ижодкорлиги амалий фаолиятнинг махсус шакли hисобланади.
    Характери бўйича – бу тажриба, йўналиши бўйича ишлаб чиqариш фаолияти, вазифаси бўйича таълим ва тарбия. Бундай турдаги техник ижодкорлиги фаолиятини ўqув-ишлаб чиqариш техник тажрибаси синфига ажратиш мумкин. Бу масалага икки томонлама qараш маqсадга мувофиq: Биринчи томондан - бу метод яъни ўqувчилар ишлаб чиqаришда qўлланиладиган янги техник объектни яратиш ёки тузилишини ўзгартириш ишларида иштирок этадилар. Бундай тажриба ўqув характерига эга бўлишига qарамай ишлаб чиqаришнинг асосий вазифалари яъни унинг таркибига киради. Асосийси бунда ўqувчилар билим тажриба ўтказиш кўникмасини hосил qиладилар.
    Иккинчи томондан бундай турдаги тажрибалар ўqувчиларнинг эгаллаган назарий билимларини ишлаб чиqаришга жорий qилиш, яъни табиий билиш qонунларни ўзининг hаракатлари орqали билиш фаолиятини hаqиqий ишлаб чиqариш шароитида техникага qўллаш йўлларини очиб беради.
    Ўqув-ишлаб чиqариш техник тажрибалари ўqувчилар политехник таълимининг назария ва амалиёт бирлиги натижаси hисобланади.



    Download 1,3 Mb.
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.