• § 14. ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ МЕТОДЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА ТАСНИФИ
  • Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet25/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар
    1. Ихтирочилик ижодкорлигига оид илмий анжуман ва кўрик-танловларни ташкил qилиш?
    2. А.Бинэ ва Т.Симон шкаласи ўз даврининг машhур методикаларидан бири эди. Ушбу метод нечинчи йиллар давомида qайта ишлаб чиqилган?


    § 14. ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИ МЕТОДЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА ТАСНИФИ
    Замонавий машиналарни ишлаб чиqиш - мураккаб ва узоq муддат талаб qилувчи жараён hисобланади. У ўз таркибига муhандислик башоратлари, лойиhалаш, тайёргарлик ва ишлаб чиqаришни ўзлаштириш босqичларини qамраб олади.
    Дастлабки босqич - муhандислик башоратини qуриш икки йўналишда амалга оширилади: мавжуд базис объектидан келажак томон башорат qилиш hамда келажакда эришилиши талаб qилинадиган маqсаддан муаммонинг бугунги кундаги hолатига томон.
    Лойиhалаш буюмнинг умумий конструкциясини ишлаб чиqишни кўзда тутади. Лойиhалашнинг дастлабки босqичида эришилиши лозим бўлган маqсад, ёки qондириладиган маqсад белгилаб олинади. Сўнгра маqсадга эришиш учун аниq вазифалар шакллантирилади. Вазифаларни белгилашда мавжуд имкониятлар ва шароитдан келиб чиqилади. Лойиhалашнинг кейинги босqичи g‘ояни шакллантириш деб номланиб, у лойиhалашнинг асосини ташкил этади. Кўпчилик hолатларда уни амалга ошириш учун мавжуд методни янги шароитларда qўллаш йўналишидан фойдаланилади. Кейинги босqичда муhандислик таhлили амалга оширилади. Бунда модел кўрсаткичлари аниqлаштирилади, зарур hолатларда hаqиqий буюмга яqин кўрсаткичларга эга бўлган модел яратилади. Шу асосда буюмни ишлаб чиqишнинг техник вазифаси шакллантирилади.
    Техник вазифа конструкторнинг лойиhани ишлаб чиqишидаги дастлабки асословчи hужжат hисобланади. У qуйидаги масалаларни ёритиб бериши лозим: машинанинг яратилиш маqсади; унинг параметрлари, иш тартиби ва шароитлари; тажриба-синов ишлари тўg‘рисидаги маълумотлар; машинанинг принципиал тузилиши ва унинг hаракатланиш мезонлари; автоматлаштирилганлик ва механизациялаштирилганлик даражаси; ишлатилиш шароитлари; лойиhани бажариш муддати; ишлаб чиqаришнинг сериялилиги; уни тайёрловчи корхона тўg‘рисидаги маълумотлар; машина ва лойиhага qўйилган техник талаблар.
    Олий таълим муассасаларида ўтказиладиган техник лойиhалаш ва моделлаштириш машg‘улотлари учун кўпинча ўqув устахоналаридан фойдаланилади. Бу устахоналарда меhнат таълимининг hар хил ташкилий шакл ва методларидан фойдаланиш; техник маълумотлар бериш; тадqиqотчилик ва меhнат малакаларини шакллантириш ишларининг амалга ошириш; техник билимларни меhнат усулларини, бажарилган ишларни сифатини назорат qилиш; эстетик дид ва меhнат маданияти кўникмаларини, мустаqил ишлаш иqтидорини шакллантириш; конструкторлик-технологик характердаги ижодий масалаларни hал qилиш, юксак даражадаги меhнат интизомига ва меhнат муhофазасига талабларига риоя этиш учун яхши шароитлар мавжуд бўлиши керак.
    Юqорида айтилган вазифалардан келиб чиqиб ўqув устахоналари qуйидаги асосий санитария-гигиеник ва ташкилий-методик талабларга жавоб бериши лозим:

    1. Устахона биноси таълимий-педагогик, санитария-гигиеник ва ишлаб чиqариш-техник талабларни qаноатлантириши керак.

    2. Ўqув устахоналари техниканинг hозирги даражасига, юксак меhнат маданиятига мувофиq жиhозланиши ва улар фаqат устахона амалиёти дастуридаги барча мавзуларни эмас, балки техник ижодкорликни hам ўрганиш учун зарур шароит билан таъминланиши лозим.

    3. Турли буюртмаларни бажаришда педагогнинг ўрганувчилар билан олиб борадиган умумий группавий hамда бригада - звеноли ва потокли ишлари учун hам шароит яратилиши зарур.

    4. Hар бир талабага керакли асбоб-ускуналар ва мосламалар билан таъминланган алоhида иш ўрни ажратилиши лозим.

    5. Педагог учун тегишли жиhозлар, мосламалар билан таъминланган ва полдан 250-300 мм кўтарилган намунали иш ўрни ташкил этилиши лозим.

    6. Устахоналарда талабаларга энг qулай ва хавфсиз меhнат qилиши учун зарур шароит бўлиши шарт.

    7. Ўqув устахоналари hажмли ва текис кўрсатмали qўлланмалар, шунингдек, таълимнинг техник воситалари билан жиhозланиши зарур.

    8. Ёрдамчи бинолар (асбобхона ва склад) ўqув устахонасига яqин бўлиши керак.

    9. Ташqаридаги товушлар, талабаларнинг эътиборини ишдан чалg‘итадиган ва меhнат жараёнига hалаqит берадиган шовqин-суронлар устахонага кирмаслиги лозим.

    Иш ўрни, деганда устахона майдонининг ўqув ишлаб чиqариш ва конструкторлик-технологик ишларни бажариши учун зарур ускуналар (верстак, станок), асбоблари ва мосламалар маqсадга энг мувофиq hолда жойлаштирилган qисми тушунилади. Ишлаш ваqтида ўqувчининг гавдаси энг qулай жойлашса ва ортиqча hаракатланмаса, бундай иш ўрни рационал ташкил qилинган hисобланади. Техник конструкциялаш ва моделлаштириш учун тегишли материаллар деталларнинг hамда йиg‘иш бирликларига таъсир этадиган кучларнинг характерини назарда тутган hолда танланади. Бунда материалларнинг тегишли луg‘атлардан топиш мумкин бўлган хоссаларини hам албатта hисобга олиш керак. Техник лойиhалаш ва моделлаштиришда металлардан ташqари металмас материаллар ишлатилади. Моделлар ва техник qурилмаларни ясашда ана шундай материаллардан ёg‘оч, qоg‘оз, пластмассалар кенг qўлланилади. Моделларнинг тозалигини, занглаш, чиришига чидамлилигини ошириш, ташqи кўринишини яхшилаш учун уларга диqqат билан ишлов берилади. Бунда локлар, бўёqлар ва бошqа материаллар билан пардозлаш кенг тус олган; чунки булар металл ва ёg‘оч юзаларидан ёриqларни, чуqурчаларни яхши беркитиб, уларни чиройли, рангдор ва ялтироq qилади.
    Таълим жараёнининг энг муhим компонентлари – унинг ташкилий шакллари.
    Олий мактабда конструкциялаш - технологик масалаларни hал qилиш учун таълимнинг куйидаги шакллари энг самаралидир: техник конструкциялаш ва моделлаштириш бўйича амалий машg‘улотлар; бригада, индивидуал, звено шакллари ва уларнинг турлари бирлашмалари; hар хил ёшдаги талабалардан иборат бригада ва хоказолар. Техник конструкциялаш ва моделлаштириш бўйича амалий машg‘улотлар, деганда ўqув-меhнат фаолиятининг изчил ташкил этилиши тушунилади. Бу фаолият hам жамоа, hам индивидуал иш турларини ўз ичига олади ва бу ишлар педагог томонидан ташкил qилиниб, бунда талабаларнинг ўqув материалларини фаол, онгли ва мустаhкам ўзлаштириши кўзда тутилди.
    Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги qурилмалар, моделлар ва макетларни тайёрлаш учун таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланиш маqсадга мувофиqдир. Бунда педагог талабалар учун тегишли мураккабликдаги объектларни танлайди. У конструкциялаш бўйича таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланишда бутун группани моделлаштиришнинг фаqат битта объект билан шуg‘улланишга тайёрлайди ва бу тадбир уни тайёрлашга сарфланадиган ваqтни, техник - технологик hужжатлар hажмини, бир хил типдаги асбоб ва мосламаларни, ўхшаш меhнат усулларини кўрсатиш ва хоказоларни анча камайтиради.
    Талабалар бажараётган конструкторлик-технологик ишлар ўзининг мураккаблиги ва сермеhнатлиги билан жамоа бўлиб ишлашни таqозо qилса hам, бир-бирига яqин ва характери жиhатдан hар хил бўлса, машg‘улотни ташкил этишнинг звено шаклидан фойдаланилади. Кўпинча бундай hолларда мураккаброq битта объект билан 2-3 нафар ва бундан кўпроq талаба шуg‘улланади.
    Тайёрланадиган объектлар ўз мазмунига кўра бир хил ва характерига кўра hар хил бўлса, техник моделлаштириш конструкциялаш бўйича амалий машg‘улотни ташкил этишнинг индивидуал шаклидан фойдаланиш маqсадга мувофиqдир. Бундай hолларда деярли hар бир талаба индивидуал топшириqни бажариши педагог учун муайян qийинчилик туg‘диради. Чунки бундай машg‘улотларда кўпинча айрим талабаларга ёзма инструкциялар тайёрлашга ва улар ана шу инструкциялар бўйича янги мавзу материалини ўрганишларига тўg‘ри келади.
    Машg‘улотни ташкил этишнинг аралаш шаклидан моделлаштиришнинг hар хил объектларини бажаришда фойдаланилади. Шуларга кўра мактаб ўqув устахоналаридаги техник конструкциялаш ва моделлаштириш машg‘улотларининг ташкилий шаклларини дастурдаги ўрганилаётган мавзунинг мазмунига, объектларнинг характерига, педагогик ва ишлаб чиqариш талабларига qараб танланади. Билимларни тўg‘ри идрок этишлари, англашлари, эслаб qолишлари ва амалда ижодий qўллашлари, зарур кўникма ва малакаларни эгаллашлари учун дидактика ва принциплари ва ўрганиладиган материалнинг характерига мувофиq меhнат таълимининг энг самарали методларидан фойдаланиши керак. Маълумки таълим методининг турли классификацияси мавжуддир. Меhнат таълими, унумли меhнат ва талабаларнинг техник ижодкорлиги амалиёти учун энг маъqули ўзаро боg‘лиq иккита жараён-педагогнинг раhбарлик фаолияти ва талабаларнинг мустаqил ижодий фаолияти яqqол намоён бўладиган - педагог ва талабалар ишининг усуллари бўйича бериладиган методлар классификациясидир. Бу классификация студентларнинг меhнатга тайёрланиши ва унумли меhнатида асосий ўринни эгаллайди.
    Ижодий фаолият методларининг ана шундай классификацияси сифатида qуйидагилар qабул qилиниши мумкин:

    1. Муаммоли таълим методлари - ўqув материалини муаммоли баён этиш, изланиш суhбатлари, тадqиqот методи;

    2. Оg‘заки методлар - ижодий суhбат;

    3. Кўрсатмалилик методлари - рационализаторлик фаолиятини кузатиш, турли ижодий ишларни намойиш qилиш;

    4. Амалий иш методлари - талабаларнинг мустаqил ижодий ишлари, техник адабиётлар ва справочниклар билан ишлаш;

    5. Назорат qилиш методлари - ижодий топшириqларни текшириш, техник масалаларни hал этиш ва уларни назорат qилиш.

    Бунда педагогнинг вазифаси hар бир амалий машg‘улотда техник ижодкорликнинг турли методларини уйg‘унлаштириб, талабалар ўqув материалини чуqур ўзлаштиришини таъминлашдан иборатдир.
    Техник ижодкорликнинг турли методлари ва дидактик усуллари ўqув материалининг мазмунига ва машg‘улотда hал qилинадиган дидактик hамда тарбиявий вазифаларга qараб hар хил йўсинда qўшиб ва ўзаро боg‘лаб qўлланади.
    Ўqувчиларни ижодий фаолиятга жалб этиш бўйича асосий психологик педагогик талабларни бажариш билан бирга бундай фаолиятнинг мазмунига qўйилган маqсадга ва ўqувчиларнинг ёшига мувофиq методларни танлаш hам катта аhамиятга эга. Hозир qатор самарадор методлар аниqланган, уларга qуйидагилар киради: буюмларни конструкциялаш (моделлаштириш), манипулятив конструкциялаш, маълумотлари qисqартирилган техник хужжатларни qўллаш, ижодий масалаларни hал qилиш, ижодий топшириqларни бажариш, илгари тайёрланган конструкцияларни ўзлаштириб, ишларни qайта бажариш hаёлий эксперимент, техник воситалар (шу жумладан тренажерлар)дан фойдаланиб кам-кўстларини тузатиш кабилар. Ана шу методлардан муайян тартибда фойдаланиш ўqувчиларнинг ижодий qобилиятларини ўстириш уларда техник соhасидаги меhнатга qизиqиш уйg‘отиш имконини беради.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.