• § 13. ИХТИРОЧИЛИК ИЖОДКОРЛИГИГА ОИД ИЛМИЙ АНЖУМАН ВА КЎРИК-ТАНЛОВЛАРНИ ТАШКИЛ QИЛИШ
  • Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet23/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    1. Ўqувчи ва ёшлар техник ижодкорлик фаолиятини qандай босqичларга ажратиш мумкин?

    2. Техник ижодкорлигининг мазмуни qандай омилларга кўра танланади?

    3. Техник ижодкорлик муаммоларини hал этишда янги ахборот технологияларининг qандай имкониятларидан фойдаланиш мумкин ?

    § 13. ИХТИРОЧИЛИК ИЖОДКОРЛИГИГА ОИД ИЛМИЙ АНЖУМАН ВА КЎРИК-ТАНЛОВЛАРНИ ТАШКИЛ QИЛИШ

    Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижодий ва ижтимоий фаолликка, сиёсий hамда ижтимоий hаётда тўg‘ри йўл топа билиш маhоратига эга бўлган, истиqбол вазифаларини илгари суриш ва hал этишга qодир кадрларнинг янги авлодни шакллантириш, hар томонлама камол топган, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини hис этадиган фуqароларни тарбиялашни назарда тутган педагогик g‘ояни илгари суради. Инсоннинг ижтимоийлашганлик даражасини унинг шахсий сифатлари ифодалайди. Инсоннинг шахсий сифатидаги хусусиятлари индивидуаллик таркибининг ажралмас qисми бўлиб, индивидуалликнинг ўзи инсоннинг алоhида шахс сифатида камол топиши ижтимоий тараqqиёт жараёнида намоён бўлади.


    Ўqувчиларнинг иqтидорини ривожлантиришда таълим методлари ва педагогик технологияларни qўллашнинг назарий асосларини тадqиqот маqсадига мувофиq hолда ишлаб чиqиш учун биз “Таълим тўg‘рисида”ги Qонун hамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгилаб берилган ўqувчиларнинг савиясини жаhон талаблари даражасига кўтариш, уларни фаол ижодий меhнатга тайёрлаш hамда уларнинг иqтидорини аниqлаб, таълим жараёнида уларни ривожлантириб бориш мезонларига амал qилдик.
    Илмий ишларини олиб боришда qуйидаги тадqиqот методлар фойдаланилса, шахс hаqида тўлиq тасаввур hосил qилишимиз мумкин бўлади.
    Эмпирик методлари туркумидан муhим ўрин эгаллаган диагностик хусусиятли методларидан бири – кузатиш методидир. Кузатиш методининг технологияси qуйидагилардан ташкил топади:

    • воqелик (атроф–муhит, инсон шахси)ни кузатиш оqимини муайян qисмларга, йўналишларга ажратиш (немисча < лотинча “квантификациялаш”, яъни энг зарур, биринчи даражали жиhатларини саралаш);

    • кузатишнинг кўлами (hажми), хусусияти ва ўзига мослигини аниqлаш, яъни унинг нималарга qаратилганини белгилаб олиш;

    • кузатиш жараёнида барча hолат, hодиса, аломат ва ташqи qиёфа, кўринишнинг ўзига хослигини qайд qилиш (уларни ёзма нутqда ифодалаш, яъни французча < лотинча “фиксациялаш”);

    • кузатиш давомида тўпланган омиллар, маълумотлар, натижаларни математик статистик методлар ёрдами билан hисоблаб чиqиш ва миqдорий таhлил якунлари бўйича психологик сифат талqинини амалга ошириш.

    Психологик кузатиш олиб боришдан кўзланган маqсад qуйидагилардан иборат:

    • кузатилувчи вазият, hолат ва объектни маqсадга мувофиq танлаш, унинг оqилона эканлигига ишонч hосил qилиш;

    • кузатишнинг дастурини ишлаб чиqиш, уни амалиётга татбиq qилиш, схематик ифодалашни яратиш, йиg‘илган натижаларни чизма асосида акс эттириш.

    Кузатишнинг босqичма-босqичлилиги тадрижийлиги (иерархияси) таркиблари qуйидагилардан ташкил топади:

    • кузатишнинг маqсади, вазифалари, дастури, qайдномаси: бунда умумий талабларга риоя qилиш, яхлит qайд qилиш, кундалик, техника воситалари (фактик hолатлар), натижаларнинг таhлили, талqини ва g‘ояларини илгари суриш.

    Психология фанида кузатишнинг qуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: изчил, эпизодли, дала шароитли, лабаратория-сунъий, табиий, хронологияли, даврий, бир мартали кабилар.
    Инсоннинг меhнат фаолиятини кузатишда qуйидаги воситаларни qўллаш маqсадга мувофиq :
    Кузатиш методининг бир неча хил шакллари мавжуд бўлиб, вазифаларига qараб уларнинг hар биридан фойдаланиш мумкин: аралашиб яширин кузатиш, кузатилувчининг психологик портретини яратиш, аралашиб ошкора кузатиш (ўсмирларда юqори натижа беради), хулq - атвор портретини таhлил qилиш ва hакозо.
    Кузатиш якунлари бўйича умумпсихологик хулосалар чиqариш, миллий, этнопсихологик, hудудий хусусиятларни qатъий равишда шарhлаш, ёш даврлари, жинсий хусусиятларига тааллуqли мулоhазалар билдириш – психологик билимларнинг бойишига олиб келади.
    Инсон психикасини – тадqиq qилиш учун унинг hаёти, фаолияти, ижодиёти тўg‘рисидаги оg‘заки ва ёзма маълумотлар одамларнинг таржимаи hоли, кундаликлари, хатлари, эсдаликлари муhим аhамиятга эга.
    Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи hолга алоqадор материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, магнитофон овозлари, фото лавhалар, hужжатли филмлар, видеокамера тасвири, таqризлар, танбеhлар hам ўрганилаётган шахсни тўлароq тасаввур этишга хизмат qилади.
    Таржимаи hол методи инсон психикасини суhбат ва тажриба методлари воситасида ўрганиб бўлмайдиган жиhатларини очишда ёрдам беради. Мазкур метод орqали, масалан, ижодий хаёл билан боg‘лиq жараёнлар: шеърият, мусиqа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва шахснинг маънавият, qадрият, qобилият, иqтидор, истеъдод, салоhият каби фазилатлари кузатилади. Инсон онгининг намоён бўлиши, ривожланиши, ўзига хос индивидуал ва ижтимоий хусусиятлари атоqли шахслар билдирган мулоhазаларида, асарларида ўз ифодасини топади.
    Анкета одатда 3 хил бўлиб, биринчи хилида англашилган мотивларни аниqлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўлади, иккинчи хилида эса фаqат биттагина жавоб танлаш шарти билан hар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар hам берилади. Учинчи хил анкетага синалувчига hавола qилинганда камида тўрт-беш тўg‘ри жавоблар баллар ёрдамида баhоланади. Анкета методидан одамларнинг лаёqатларини муайян соhага qизиqишлари qобилиятларини, ўзига, тенгдошларига катта-кичикларга муносабатларини аниqлаш маqсадида фойдаланилади. Анкета орqали шахсларнинг hарактер хислатлари, хулq-атворларини текшириш, сиртдан туриб баhолаш мумкин.
    Тарqатилган анкеталар йиg‘иб олиниб, электрон hисоблаш машиналари дастурига мувофиqлаштириб атрофлича амалий хулосалар чиqарилади. Анкета методи инсон психикасининг айрим томонларини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради, лекин унда олинадиган муаммолар доимо hолисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бунга йўл qўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи тўg‘ри ва qарши саволларни пухта ишлаб чиqиш керак.
    Бу тадqиqот методига АQШлик Джон Морено асос солган бўлиб, кичик (бирламчи) гуруh аъзолари ўртасида эмоционал, hиссий муносабатларни бевосита ўрганиш ва даражасини ўлчашда qўлланилади. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруhдаги hар бир аъзонинг ўзаро муносабатларини аниqлаш учун унинг фаолиятида ким билан иштирок этиши сўралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал, диаграмма шаклида ифодаланади. Улардаги миqдор кўрсаткичлари гуруhдаги одамларнинг шахслараро муносабатлари мазмуни юзасидан маълум бир хулосага келинади. Бироq маълумотлар гуруhий муносабатларнинг ташqи кўринишини акс эттиради холос. Натижаларга qараб гуруhдаги муносабатлар ва уларнинг ўзига хослиги, психологик механизмлари, барqарорлиги, пухталиги, ўзаро бир бирини таqозо этувчанлиги hаqида хулосалар чиqарилади. Шу билан бирга назарий ва методологик аhамиятга молик g‘оялар, qонуниятлар илгари сурилади, амалий кўрсатмалар берилади, аниq тавсиялар билдирилади, мавзунинг тадqиqот истиqболи тўg‘рисида мулоhазалар юритилади.
    Бу метод психологияда инсон хотира тафаккури, qобилияти ва hаёлининг хусусиятларини аниqлаш маqсадида кенг qўлланилади. Одам чизган расмлар, ясаган ўйинчоqлар, моделлар, тўqиган нарсалар, тиккан qўg‘ирчоqлар, тўqиб, сўзлаб берилган hикоялар, техник конструкциялар схемасини тушуниш кабиларни таhлил qилиш орqали уларнинг мантиqий хотираси, тафаккури, бадиий ва адабий qобилияти, ижодий hаёли, техник ижоди юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методда ижод маhсулини яратган жисмоний шахс бевосита иштирок этмайди. Текширилувчи билан текширувчи ўртасида мулоqот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўg‘рисида сиртдан муайян hукм ва хулоса чиqарилади. Текширувчи (ўqитувчи, мураббий, психолог) эксперт тариqасида шахслар ижодиётига баhо беради, бунда меhнат маhсулининг шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, hажми, хусусияти билан кескин тафовут qилиши назарда тутилади. Ижодий фаолият маhсулларини таhлил qилиш орqали hар хил ёшдаги ва касбдаги одамларнинг психик хусусиятлари тўg‘рисида маълумотлар тўплаш мумкин.
    Фаолият маhсулотларини ўрганиш инсон руhиятини ўрганиш методлари ичида ўзига хос ўринни ташкил этади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсон руhиятини ўрганиш юqорида баён qилинган методлардан ташqари яна айрим qўшимча методлардан hам фойдаланилади. Эътироф этиш жоизки, qўлланилаётган hар бир методнинг ўзига хос ижобий, афзал томонлари билан биргаликда qийин ва салбий томонлари hам мавжуд. Шу боис конкрет шахс руhиятини ўрганиш ваqтида якка методлар натижалари билан кифояланиб qолиш мумкин эмас. Руhиятни текширишда атрофлилик, динамиклик, объективлик, текширувчининг ёш хусусиятларини инобатга олиш ва бошqа томонларга суяниш даркор.
    Илмий психологик манбаларда qайд qилинишига кўра, интеллект – лотинча сўздан олинган бўлиб, у одатда аqл–идрок, англаш, тушуниш, фаhмлаш деган маънони англатади.
    Инсон интеллектуал тараqqиётидаги тезкор кутилмаганлик hодисалари нафаqат моддий негиз хоссалари билан изоhланади, балки идрок майдонининг пайдо бўлиши, “сунъий” тизимнинг вужудга келиши, фазовий алоqалар, биологик ва психологик имкониятлардан тўлароq фойдаланиш эвазига моддий асоснинг иккиланувчи “табиий” ва “сунъий” манбалар бош омил эканлигини таъкидлаб ўтиш маqсадга мувофиq .
    Интеллектуал тестлар моhиятига миллий ва умумбашарий фазилатлар тўg‘рисидаги g‘ояларни сингдириш юqори натижаларни беради.
    Qобилиятларни ўлчаш муаммоси ХIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларига келиб изчил hал qилина бошланди. Хорижда бундай ишлар Спирмен, Бинэ, Айзенк ва бошqалар томонидан ўрганилди. Улар qобилиятлар ва иqтидорни ўрганиш учун махсус тестлардан фойдаландилар ва улар интеллектни диагностика qилишда асосан, тест усулларидан фойдаланиш маqсадга мувофиqлигини кўрсатдилар. “Теst” инглизча сўз бўлиб, синаш текшириш демакдир. Одатда шахснинг аqлий тараqqиёти, qобилияти, иродавий сифатлари, шунингдек, унинг бошqа психик хусусиятларини текширишда qўлланиладиган qисqа стандарт топшириq, мисол, масала, жумбоq, сюжетли расмлар тест деб аталади. Ижтимоий амалиётда тест одамнинг qандай касб–hунар эгаллаши мумкинлиги, унинг касбга нисбатан яроqлиги ёки лаёqатсизлиги, истеъдодли шахслар ва аqли заифларни аниqлашда, муайян hамкорлик фаолиятга инсонларни саралашда кенг кўламда qўлланилади. Мазкур методнинг qиймати шуки, унинг ёрдамида тажрибанинг илмийлик даражаси, текширувчининг маhорати, qизиqиши, тўплаган эмпирик психологик маълумотларнинг объективлиги, статистик ишончлилик кўрсаткичи бир неча мезонларга асосланиб таhлил qилинади.
    Шахснинг психологик хусусиятлари серqиррали бўлганлиги муносабати билан уларнинг hар qайсисини алоhида–алоhида аниqлаш маqсадида турлича тестлардан фойдаланилади. Шахснинг энг муhим хусусиятлардан бири интеллектуал даражасидир, айниqса, уларнинг стандарт ва ностандарт, умуминсоний, махсус кўринишлари изланиш маqсадидан келиб чиqqан hолда амалиётга татбиq qилинади.
    Шахснинг интеллектуал дарвжасини ўрганишдаги дастлабки уринишлар XX асрнинг 2–ярмида чет элларда, айниqса, АQШ, Англия, Франция каби бир qатор мамлакатларда кенг тарqалган.
    Тест яратилиш тарихини таhлил qилсак, у hолда унга илмий ёндошишнинг тимсоли сифатида англиялик антрополог ва психолог Фреэнсис Галтон (1822–1911) тадqиqотларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Галтон ўзининг лаборатория шароитида ўтказилган тажрибаларини биринчиларидан бўлиб, “аqлий тестлар” деб атаган. Муаллиф ўзининг бир qатор интеллектуал тестлари ёрдамида юксак элитага мансуб инсонлар оиласи муhитидан келиб чиqиб, аqлий тараqqиёт даражаларини аниqлашга hаракат qилди.
    Асримизнинг бошларида психология фанининг тараqqий этишда лаборатория шароитида, махсус мосламалар ёрдамида ўтказилган тест машg‘улотлари, синовлари муhим аhамият касб qилди. Машhур психолог Джеймс Кеттел (1864-1944) томонидан ишлаб чиqилган интеллектуал тестлар мутахассисларнинг тадqиqот ишларида оммавий равишда qўлланила бошланди. Кеттел 50 йилдан ортиq интеллект ва истеъдодга оид тестлар мажмуасини ишлаб чиqди. Дж. Кеттел ишлаб чиqqан тестларнинг аhамияти шундаки, уларнинг ёрдамида танага таъсир этувчи qўзg‘атувчиларнинг идрок qилиниши ваqтини рефлекс тезлиги, реакция муддатини, терига таъсир ўтказишда hосил бўлувчи оg‘риq чегараси, hарфлар qаторини эсда саqлаб qолиш даражаларини аниqлаш мумкин.
    1895–1896 йилларда инсоннинг аqлий qобилияти даражасини ўлчаш учун турли типларга нисбатан эhтиёж янада ортиб борди. Француз психологи А. Бинэ ва унинг шогирди Т. Симон инсоннинг аqлий ўсиши ва истеъдоди даражаларини ўлчаш имконияти борлиги g‘оясини 1905 йилда олg‘а сурганлар, шу тариqа психологияда интеллектуал тестлар назарияси кенг ёйилди.
    Ана шундан сўнг, бу метод АQШда кенг кўламда qўлланила бошланди, айниqса, бу тест ёрдамида абитурентларни ўрта ва олий ўqув юртларига qабул qилишда, мактаб ўqувчиларни саралашда, харбий хизматга ва hаво флотига кадрларни, раhбарлик лавозимига кишиларнинг лойиqлигини аниqлашда фойдаландилар.
    А.Бинэ ва Т.Симон шкаласи ўз даврининг машhур методикаларидан бири эди. Ушбу метод 1908–1911 йиллар давомида qайта ишлаб чиqилди. 1908 йилда qайта ишлаб чиqилган иккинчи шкала эса hамма ёш даражалари бўйича туркумга ажратиб чиqилди. 1916 йилда Стенфорд университетида Л.М.Термен ва унинг hамкасабалари томонидан тайёрланган шкалага кўп ўзгариш ва qўшимчалар киритилдики, оqибатда уларнинг ўзини янги бир шкаласи вужудга келди. Айнан шу вариантда улар интеллект коэффиценти тушунчасини киритдилар. Стенфорд шкаласининг сўнгги учинчи тахрири эса бизда hозиргача qўлланиб келинмоqда. Бу тестда ёш давр хусусиятига биноан гуруhларга ажратилган.
    Стенфорд-Бинэ шкаласи qатор тестлардан иборат бўлиб, 2 ёшли боладан тортиб то катта ёшдаги шахсларнинг аqлий qобилиятларини ўлчашга мўлжаллангандир. Ушбу шкаланинг илмий qиймати шундаки, унда синалувчиларнинг аqлий ёшини hамда интеллектуал коэффицентини аниqлаш учун кенг имконияти мавжуд. Мазкур шкалага биноан, интеллект коэффиценти 124 ва ундан ортиq баллга эга бўлган болалар истеъдод эгалари деб hисобланадилар. Стенфорд–Бинэ шкаласи кўп йиллар мобайнида интеллектуал qобилиятларни аниqлашнинг ягона усули бўлиб хизмат qилиб келди, шунингдек, янги интеллектуал тестларнинг валидлик мезони сифатида ундан фойдаланилди. Шу ўринда Л.М.Терменнинг hам ўзига хос ўрни бор, у асосан, болаларнинг интеллектуал qобилиятларини ўрганиш билан шуg‘улланган. Термен томонидан танлаб олинган синалувчи болалар кўп hолларда жуда эрта пайдо бўлган жисмоний ва аqлий ривожланишлари билан ўз тенгqурларидан ажралиб турадилар.
    Жаhон психологияси фанида ижодий истеъдодни ўрганувчи qатор психологларнинг тестлари мавжуддир. Ижодий истеъдодни ўрганувчи тестлар орасида П.Торренснинг тести (1966) алоhида аhамиятга эга бўлиб, унинг ёрдамида инсонниг интеллектуал тараqqиёти тадqиq qилиниши мумкин. Тестнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унинг ёрдамида болалардаги яшириниб ётган ижодий потенциал ва резервлар аниqланади.
    Юqорида санаб ўтилган бир qанча олимлар аqл сўзидан кўра интеллект сўзини кўпроq ишлатиб, бу сўзнинг ўзига хос талqини борлигига эътиборни qаратганлар. Чунки уларнинг фикрича, интеллектуал потенциалга эга бўлган шахснигина qобилиятли, деб аташ мумкин. Интеллектуал потенциал эса бир томондан hаётдаги барча жараёнларга, бошqа томондан – шахсга бевосита алоqадор тушунча сифатида qаралган ва унинг аhамияти шундаки, у борлиqни ва бўладиган hодисаларни олдиндан башорат qилишга имкон беради. Шу ўринда “интеллект” сўзининг луg‘авий маъносини тушуниб олайлик. Интеллект лотинча сўз intellectus – тушуниш, билиш ва intellectum – аqл сўзлари негизидан пайдо бўлган тушунча бўлиб, у аqл–идрокнинг шундай бўлагики, уни ўлчаш, ўзгартириш, ривожлантириш мумкин. Бу – интеллект ва у билан боg‘лиq qобилиятлар ижтимоий hарактер га эга эканлигидан дарак беради.
    Психодиагностик тестларнинг hаммаси hам бизнинг таълим тизимимизга тўg‘ри келавермайди. Шунинг учун hам уларни яхши ўрганиб чиqиб бизга мос келадиган qилиб ишлаб чиqиш маqсадга мувофиq. Hозирда бериладиган методлар кундалик фаолиятларда фойдаланиш мумкин бўлган, миллий муhитга мослаштирилган ва бир неча марта амалий синовлардан ўтказилган методикалар мажмуси тавсия этилади. Бунда психология фанлари доктори, профессори Б.Р.Qодировнинг хизматлари катта.
    Албатта бугунги кунда аqлий qобилиятларнинг hар хил йўналишларини турли ёшлардаги шахсларда аниqлашга qаратилган кўплаб методикалар ишлаб чиqилганлиги маълум. Бироq шахсларни саралаш жуда катта жавобгарлик талаб этадиган воqелик бўлиб, бу ишга енгил–елпи qараш ёшларнинг таqдирига, руhий hолатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли танлаш, саралаш ишлари – ривожланган мамлакатлар тарихидан маълумки - жуда катта илмийликни талаб этади ва махсус тайёргарликдан ўтган врачлар, психологлар томонидан амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, саралаш методикалари ва тестлар мукаммал ишланган бўлиши ва qатор илмий талабларга жавоб бериши керак. Азалдан маълумки ўлчов асбоби qанчалик нозик ва аниq бўлса, ўлчов натижаси hам шунчалик аqин, hаётга яqин бўлади. Аqлдек нодир хислатни ўлчаш методикалари тобора мураккаблашиб, чамалаб билишдан аниqликка яqинлашиб бормоqда. Шу билан бирга аqлий заковотни аниqлаш бир зумда эмас, узоq ваqт давом этадиган ва бир неча hаётий ва тадqиqий босqичлардан иборат ўзига хос танлов жараёни бўлиб, ўйланган, мукаммал талабларга жавоб бера оладиган методика ва тестлар ёрдамидагина амалга ошириш мумкин.
    Юqорида qайд этилган методларни биргаликда qўллаб иш кўрсак, шундагина шахс hаqида батафсил маълумотларга эга бўлиб, уларни иqтидорини аниqлашда илмий жиhатдан тўg‘ри ёндошган бўламиз.
    Иqтидорлиликка хос бўлган хусусиятларни билган hолда бир неча методларни ўрганиб, таhлил qилиб чиqиб, “Q–саралаш” методи ЭНГ маqбул методлардан бири сифатида эътироф этдик. Бу метод психология фанлар номзоди А.И.Расулов томонидан qайта ишланган бўлиб, шахснинг индивидуал, психологик–эмоционал, аqлий ривожланиши, ижтимоий позицияси ва бошqа хусусиятлар ўрганилади.
    Методикага кўра, текширилаётган шахсга раqамланган бир qанча карточкалар ва жавоб вараqаси таqдим этилади. Hар бир карточкада шахс hаqида аниq фикр мавжуд бўлиб, синалувчи карточкада келтирилган тасдиqларнинг ўз табиатига хос ёки хос эмаслигига qараб, уларда баён этилган тасдиqларни маъqуллайди ёки инкор этади, яъни жавоб вараqасида келтирилган тасдиqлар раqам ёнига ”hа” ёки “йўq” сўзини ёзиб qўяди.
    Ушбу методика асосида шахс хусусиятларини ўрганиш натижалари +1 ва -1 оралиg‘идаги qийматлар орqали таhлил этилади. (1 - илова)
    “Q–саралаш” методикасининг маqсади фаqат шахс хусусиятларини аниqлашдан иборат бўлмай, балки таълим–тарбия жараёнида иqтидорлиликка хос бўлган хусусиятларни ривожлантириш билан узвий боg‘лиq. Педагог чора–тадбирларни кўриши учун таълим–тарбия жараёнини кечиши, шахс сифатларининг ривожланиши hаqида ўз ваqтида маълумотларга эга бўлиши керак.
    Бизнинг маqсадимиз иqтидорлиликка хос бўлган хусусиятларни ўрганиш ва шакллантиришдан иборат. Кейинги метод аqлий заковат ташхисининг социометрик усулларидан бири “Иqтидорли ўqувчиларни аниqлаш методикаси”.
    Методиканинг асосий g‘ояси психология ўqув qўлланмаларда келтирилган Дж.Моренонинг “социометрия” методикасидан олинган бўлиб, ўзбек миллий муhитида, гуруh ўqувчилари орасидан энг зукколарини, айрим фанларга мойилликларини сўраб билиш маqсадида, тўла qайта ишланган. Умумий аqлий ривожланганликни, интеллектуал салоhияти билан ажралиб турган ёшларни аниqлашга qаратилган ушбу социометрик методика ўрта махсус таълим муассасалари ўqувчилари гуруhида ўтказишга мўлжалланган. Методиканинг ютуqли томонларидан бири шундаки, уни ўqувчиларда ўтказишдан олдин махсус жавоб вараqаларини кўпайтириш талаб этилмайди ва оддий бир вараq qоg‘озда аноним тарзда ўтказилади.
    Методикани ўтказиш кетма–кетлиги.
    Маqсад: Иqтидорли ўqувчиларни аниqлаш.
    Ишнинг босqичлари:
    1–босqич. Ишнинг маqсади тушунтирилади.
    2–босqич. Олинган натижалар таhлил qилинади.
    Таhлил натижалари бир неча босqичдан ўтади.
    Дастлаб, биринчи саволга берилган жавоблар алоhида ишланади, яъни биринчи саволга гуруh бўйича qайд qилинган барча фамилиялар алоhида жадвалга (матрицага) кўчирилади. Агар бир фамилия hар хил ўqувчилар томонидан qайта–qайта рўйхатга олинган бўлса, иккинчи мартадан бошлаб, ўша фамилия qаршисида навбатдаги жавоб вараqасидаги унинг тартиб раqами qўйилади. Буни qуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.
    1–жадвал.
    Иqтидорли ўqувчилар

    Т/р

    Исми ва фамилияси

    Кўрсаткичлар

    “Н”

    “М”

    “К”

    1.

    Пўлатова Барно

    1,1,2,1,1,1,1,1,1,1

    10

    11

    1,1

    2.

    Касимова Дилноза

    2,1,2,3,1,1,1

    7

    11

    1,4

    3.

    Юнусова Наргиза

    1,1,2,3,1,2,1

    7

    11

    1,4

    4.

    Таджиева Сайёра

    2,1,1,3,1,1

    6

    9

    1,6

    Худди шу тартибда бошqа саволларга берилган жавоблар махсус вараqаларга, матрицаларга кўчирилади. Шундай qилиб, етти саволга берилган жавоблар еттита бирламчи матрицалар тузилади. Шу билан биринчи босqич тугайди.


    2–босqич маълумки, матрицаларда гуруhдан кўпчиликнинг назари тушган, фаол ўqувчилар рўйхати ва улар олган овозлар миqдори кўриниб турибди. Энди бу овозларга тартиб билан ишлов берсак, биз истаган маълумотларни оламиз. Юqорида, 1–жадвалда келтирилган маълумотларни qайта ишлаш жараёнида, унинг давомида qуйидаги амаллар бажарилади: жадвалда келтирилган hар бир ўqувчиларнинг олган овозларини санаб чиqамиз ва бу сон “Н” ни, яъни мазкур ўqувчининг гуруh ўqувчилари томонидан тилга олиниш сонини ташкил этади.
    Сўнг ўqувчи олган овозларнинг тартиб ўринлари жамg‘арилади. Йиg‘инди “М” кўрсаткичини беради. Бу кўрсаткич яхлит hолда бирон бир мазмунга эга эмас, бу тўплаган балларни кўрсатади, холос. Энди “М” кўрсаткичининг “Н” кўрсаткичига нисбатидан “К” кўрсаткичини топамиз. Яъни “М” ни “Н” га бўламиз. Шунда бўлинма “К” мазмунга эга бўлади. Равшанки, бу кўрсаткич qанчалик 1 га яqин бўлса, яъни кичик бўлса, демак бу ўqувчи юqори даражада тан олинган, якдиллик билан овоз берганлар, деган хулосани беради. Аксинча, “К” натижа 3га яqин бўлса, унда шу фамилияли бола мавqеига нисбатан гуруh барqарор фикрда эмас ва демак, ишонарли фикрнинг йўqлигидан дарак беради.
    Шу тарзда hар бир жадвалдаги аhамиятга сазовор, ўqувчиларнинг маълумотларига ишлов берилади, яъни Н,М,К кўрсаткичлари чиqарилади.
    Шундай qилиб, еттита бирламчи жадвал маълум тартиб билан барча ўqувчилардан олинган маълумотларни киритдик ва hар бир матрицанинг охирида Н,М,К кўрсаткичларни чиqариб уларнинг орасидан 50 ва ундан ортиq фоиз овоз олган ўqувчиларнинг “Н” кўрсаткичларини белгилаб qўйдик. Шу билан иккинчи босqич ишловлари тугайди.
    3–босqич бунинг учун яна битта жадвал тузилади. Ушбу жадвалга еттита жадвалнинг hар бирида иqтидорли деб тан олинган, яъни фаqат 50 ва ундан ортиq фоиз олган ўqувчиларнинг Н,М,К кўрсаткичлари кўчирилади.
    2–жадвал.


    Download 1,3 Mb.
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.