§ 7. БОЗОР ИQТИСОДИЁТИ МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ИЖОДКОРЛИГИ ИННОВАЦИЯСИНИНГ ХАЛQ ХЎЖАЛИГИНИ ЯНГИ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН QУРОЛЛАНТИРИШДАГИ АХАМИЯТИ




Download 1,3 Mb.
bet12/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

§ 7. БОЗОР ИQТИСОДИЁТИ МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ИЖОДКОРЛИГИ ИННОВАЦИЯСИНИНГ ХАЛQ ХЎЖАЛИГИНИ ЯНГИ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН QУРОЛЛАНТИРИШДАГИ АХАМИЯТИ


Саноат – техник маhсулотларининг бадиий жиhатдан маqсадга мувофиqлиги, уларга эстетик тус бериш – олимлар, мухандислар ишлаб чиqариш ходимларнинг муhим вазифасидир. Qулай ва чиройли буюмлар яратишга qаратилган бадиий конструкциялаш (дизайн)нинг диqqат марказида hамиша одам, унинг ижтимоий ва индивидуал эhтиёжлари, истеъмол ва маънавий талаблари туради. Hар бир предмет (буюм) саноат асаридан фарqли ўлароq qандайдир hаётий муhим вазифага (функцияга) эгадир. Лекин деярли hар бир ишида ўзини гўзал буюмлар билан ўраб олиш эhтиёжи бор. Шунинг учун hам буюмнинг qиммати икки асосни - фойда ва гўзалликни qамраб олади. Hар бир буюмда техник ва эстетик асос мавжуд бўлиб, у hамиша муhим бўлмайди ва тарихан алмашиниб туради.
Дизайн - инглиз тилидан олинган бўлиб, чиройли, шинам, яхши чиройли лойиhа деган маънони англатади. Дизайнер эса - кучли рассом - конструктор одам. Буюм билан hар qандай танишиш маълум даражада унга баhо бериш билан боg‘лиq. Баhо бериш функционал, эстетик, ижтимоий нуфузли бўлиши мумкин. Буюмлар оламини лойиhалаш билан шуg‘улланадиган киши ўзининг пировард маqсадига - чиройли буюм яратишга hаракат qилар экан, биринчи навбатда мазкур буюмнинг эстетик qиймати нимадан иборат эканлигини билиш лозим.
Буюмнинг ташqи формаси - геометрик шакллар параллелепипед, призма, цилиндр, конуссимон.
Нисбатлар - бу тушунча контрасли ва фарqли нисбатлар бир-бири билан мустаhкам боg‘лиq (hажмини, чизиqли миqдорларини, фактураларни, рангларни). Hажми фазовий тузилиш (фронтал, фазовий). Маълумки hар qандай буюм уч ўлчовга эга бўлиб, бу ўлчовлар нисбатини биз hамиша hис qилиб турамиз. Шу сабабли буюмнинг hажмига доир характеристика унинг асосий ўлчовларига боg‘лиq бўлади.
Материал - объект qандай материалдан тайёрланганлиги hам жуда катта аhамиятга эга. Гармоник форма ва композиция тушунчаси. Гармоник форма гўзаллик qонунлари асосида яратилади. У узвий ва яхлит qисмлари пропорционал ва ритмик бўлиб, у одамга ва атрофдаги бўлимларга мос пластик бўлади, ранги кўзни qувонтиради. Дизайнда композиция деганда баъзан тугалланган объектни характерловчи сифат баhоси тушунилади. Дизайн назарияси hозирги кунда техник эстетика деб номланиб, у ўз ичига ижтимоий, иqтисодий, эргономик масалаларни олади. Яратилаётган hар qандай объект маълум вазифани (функцияни) бажаришга qаратилган. Объектнинг шакли, ўлчами унинг функциясига мазмуни ва ташqи qиёфасига мос келиши керак.
Агар буюмнинг эни ва баландлиги чуqурлигидан ниhоятда катта бўлса, бундай тузилиши фронтал, агар буюмнинг чуqурлиги юqорида айтилган тартибда бўлса, у hолда бундай тузилишни фазовий тузилиш дейилади.
Умумий ўрта таълимда дизайн асосларини ўqитишда меhнат таълими фанининг имкониятлари жуда катта. Дизайн асосларини меhнат таълимида ўqитишдан маqсад - ўqувчилар дарс ва дарсдан ташqари машg‘улотларда буюмларни эстетик, функционал ва иqтисодий жиhатларини hисобга олган hолда лойиhалаш ва амалда ясаб ўрганиши hамда билим, кўникма, малакалар hосил qилишдир.
Меhнат таълими мазмунида дизайн асосларини ўqитиш жараёнини шартли равишда 3 босqичда амалга ошади деб олиш мумкин, булар:

  1. Бошланg‘ич дизайн таълими (I-IV синфлар)

  2. Асосий дизайн таълими (V-VII синфлар)

  3. Мутахассисликка оид дизайн таълими (VIII-IX синфлар)


  1. Download 1,3 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



§ 7. БОЗОР ИQТИСОДИЁТИ МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ИЖОДКОРЛИГИ ИННОВАЦИЯСИНИНГ ХАЛQ ХЎЖАЛИГИНИ ЯНГИ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН QУРОЛЛАНТИРИШДАГИ АХАМИЯТИ

Download 1,3 Mb.