• § 5. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.
  • Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




    Download 1,3 Mb.
    bet9/44
    Sana12.12.2023
    Hajmi1,3 Mb.
    #116387
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
    Bog'liq
    ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа
    Falsafaning asosiy yo`nalishlari, fanlar tizimidagi o`rni va vaz
    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    1. Техника ижодкорлигини амалга оширишда кенг фойдаланилувчи усулларни санаб беринг.

    2. Техник ижодкорлик фаолиятини бажариш асосий босqичларининг мазмунини тушунтириб беринг.

    3. Ўqувчиларнинг ижодий фаолиятга тайёгарлик беш даражасини кўрсатувчи меъёрий-илмий жиhатлар.

    § 5. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.


    Ихтирочилар тарихига назар ташлар эканмиз, фан–техника тараqqиёти hозирги даражага эришгунча турли эл–элатларда беhисоб олимлар заhмат чекишганлиги ва бутун hаётларини илмга бахшида этганликларининг гувоhи бўламиз.


    Маълумки, hеч бир тузумда алоhида ихтирочи деган касб ёки мутахассислик мавжуд бўлмаган, аксинча ихтирочилик hеч кимнинг хизмат вазифасига кирмаслиги, аввало у ички туg‘ён, чаqириq (даъват), бурч эканлигининг гувоhи бўламиз.
    Ихтирочилар табиат ва жамиятда содир бўладиган тасодиф, нуqсон ва камчиликларни тезда илg‘аб оладиган, уни бартараф этишга ўзини баg‘ишлаган синчков, тиниб тинчимас, жонкуяр кишилардир.
    Ихтирочи бўлишнинг биринчи шарти, атроф-муhитимизда мавжуд нуqсон ва камчиликларга синчковлик билан назар ташлаш ва нега шундай? Нима qилиш керак? – деган саволларга жавоб излашдир. Hаётимизда, атроф-муhитдаги муаммоларга лоqайд кишилар hеч qачон ихтирочи бўла олмайди.
    Qуйидаги hолатни бунга мисол qилиб келтириш мумкин.
    Республикамизда пахта териш машинасига 1936 йилда асос солинган деб hисобланса, hозиргача унинг шпинделларини ювиш жараёни такомиллаштирилмаганлиги сабабли hар йили неча миллионлаб ортиqча hаражат меhнат сарфланаётганини кўриш мумкин. Тахминий hисоб китобларга qараганда шу ишни тўлиq механизациялаштириб, кабинадан тушмасдан ювадиган qилинса, механик hайдовчининг машинани бир марта ювиш учун ўриндиqдан олти марта тушиб чиqиши, оg‘ир qўл меhнати ва ортиqча ваqт сарфлашига мутлаqо чек qўйиладиган биргина ўша самарасиз кетган ваqтда сарфланган ёнилg‘ининг ўзидан бир мавсумда республикамиз бўйича миллионлаб маблаg‘ тежалади.
    Ихтирочи бўлишнинг иккинчи шарти, мазкур кузатилган камчиликларнинг сабабини аниqлаш ва бартараф qилиш билан боg‘лиq, кишида чуqур билим, фикр устунлиги, юqори малака ва кўплаб бошqа сифатларнинг бўлиши зарурлигидир.
    Хўш, бизда республикамиз жамоаси миqёсида ана шундай сифатлар етарлими? Йўq албатта! Нега шундай? Нега шундайлигининг бош сабаби мактабдан тортиб олий илм масканларигача ихтирочилик фаолиятини ўргатиш тизимининг qониqарсиз аhволда эканлигидадир. Ўqувчи ва талабаларнинг аксарият qисми ихтиро hаqидаги тўg‘ри тушунчага эга эмаслар, ихтирони расмийлаштириш ва уни qандай манзилга жўнатиш тўg‘рисидаги саволга бўлса олий маълумотли мутахассисларнинг hам кўпчилиги жавоб бера олмайди. Шунингдек талаба ва ўqувчилар ихтиронинг давлатимиз равнаqи ва фан–техника риаожида тутган ўрни hаqида етарли тушунчага эга эмаслар.
    Даврнинг холисона таhлили hам ривожланган хорижий мамлакатларнинг ўз мавqеига фаqатгина илм–фан нуфузи, ихтиро ва кашфиётлар аhамиятини юксалтириш йўли билан эришганлигини кўрсатади. Буни hозирги дунёда энг нуфузли Нобел мукофотининг 186 тадан кўпроg‘и АQШга, 87 таси Англияга, 67 таси Олмонияга, 43 таси Францияга тўg‘ри келаётганлиги билан изоhлаш мумкин. Инсоният тарихида энг кўп 1098 та ихтиро qилган Эдисон hам Америка фуqароси.
    Мазкур мамлакатларда ихтирочилик билимлари маълум дастурда ва hажмда асосий фанлар qатори мактаблардан бошлаб ўqитилади. Hозирги бизнинг ёшларимизнинг ва умуман фуqароларимизнинг ихтирочилик сирларидан бехабарлиги сабабини hам бундай тизимнинг бизда йўлга qўйилмаганлиги билан изоhланади. Мустаqил давлатимиз таълим тизимида туб ўзгаришлар, ислоhотлар амалга оширилаётган hозирги даврда ўqув юртларида ихтирочилик билимларини шакллантириш маqсадида махсус дастурлар ишлаб чиqилиб, шу асосда машg‘улотларнинг ташкил этилиши, бу ишга малакали ўqитувчиларни етказиб бериш маqсадида олий ўqув юртларида соhани чуqурроq ўрганадиган бўлимлар очиш маqсадга мувофиq бўлади. Бу борадаги вазифаларни муваффаqиятли амалга оширилиши республикамизнинг замонавий технологияларга бўлган эhтиёжини qондириш билан бирга, уни хорижий давлатларга сотиш имкониятини hам яратган бўлар эди.
    Ихтирочи бўлишнинг учинчи шарти, тегишли ахборотларнинг етарли бўлишидир. Тарихда аллаqачон амалга оширилган ихтиролардан бехабар бўлган инсонларнинг заhмат чекиб, яна ўша нарсани ихтиро qилганликларини кўплаб учратиш мумкин. Масалан, машhур Америка ёзувчиси Эдгар По «Hаво шаридан фантастик мактублар» фантастик асарида океандан телеграф симини ўтказиш g‘оясини 2848 йилга кейинга суради, аммо шу асар ёзилишидан етти йил олдин Европада дастлабки сув ости кабели бор эди. Минг йиллик келажакни qуришга уринган Эдгар По аксинча етти йил орqада qолиб кетди.
    Бирон соhада ихтиро qилишдан олдин ихтирочи такрорлаш бўлмаслиги учун, аввало олg‘а сураётган g‘оясига таалуqли жаhондаги барча ишларни таhлил qилиб чиqиши лозим бўлади. Чунки, g‘оя ихтиро сифатида эътироф этилиши учун унинг жаhон миqёсидаги янги ечимга эга бўлиши талаб этилади.
    Ихтирочилик ижодкорлигини ривожлантиришнинг шартлари асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада оширишга эришиш учун биз qуйидаги тадбирларни амалга оширишни таклиф этамиз:
    1. Умумий ўрта мактабларида технологик таълим мазмунида, ўрта махсус ва олий таълимда патентшунослик ва ихтирочиликка оид махсус ўqув дастурлари асосида ихтирочиликка оид билим ва кўникмаларни янада ривожлантиришга эришиш.
    2. Вилоятларда ихтирочилик уйлари ва уларнинг qошида патент фондлари ташкил qилиниши лозим.
    3. Республикамизда ихтирочилик g‘ояларини тарg‘иб qилиш ва оммалаштиришга хизмат qилувчи махсус газета ва журналлар ишини йўлга qўйиш, чоп этилаётган нашрлар мазмунида соhага оид билимлар бериб бориш.
    4. Маълум санани «Ихтирочилар куни» сифатида белгилаш. Ушбу санада ихтирочилик, соhа олимлари hамда новатор ишчилар билан учрашувлар ўтказиш, бошqа оммавий тадбирлар ташкиллаштириш, янги g‘оя ва техник ечимлар муаллифларини раg‘батлантиришни ташкил этиш керак.
    Таъкидланганидек, барча ривожланган давлатлар ўз тараqqиёти поg‘оналарига эришиш учун аввало янги технологиялар, илg‘ор g‘ояларни ишлаб чиqаришга, амалиётга татбиq этиш маqсадида таълим соhасига ўз эътиборларини qаратганлар. Биз hам ўз давлатимизнинг буюк келажагини яратишда ушбу давлатлар тажрибасидан ижодий фойдаланишимиз маqсадга мувофиq бўлади.
    Жумладан, республикамизда янги ахборот технологияларини жорий этилиши, INTERNET тармоg‘ининг ривожланиб бориши ёшларимизнинг бутун жаhон миqёсида тўпланган ахборотлар жамg‘армасидан кенг фойдаланиши учун qулай имкониятлар яратмоqда. Юqори савиядаги техник-технологик билимларни эгаллаган, барча зарурий ахборот тезкор топиш ва qайта ишлаш имконига эга бўлган ёш мутахассиларимиз орасида оламшумул ихтироларни амалга оширувчи кўплаб олимлар етишиб чиqиши учун етарли асослар мавжуд.

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




    Download 1,3 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

    Download 1,3 Mb.