Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар




Download 1,3 Mb.
bet10/44
Sana12.12.2023
Hajmi1,3 Mb.
#116387
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
ижодкорлик фаолияти технологияси мажмуа

Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

  1. Техник ижодкорликни амалга оширишда энг кўп фойдаланиладиган методларни тавсифланг.

  2. “Амал ва хато” методининг афзаллик ва камчиликлари.

  3. Аниq мисол асосида ижодкорлик масаласини hал qилиш концепциясини таклиф qилинг.

§ 6. РЕСПУБЛИКАМИЗ ТАЛИМ ТИЗИМИДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ИЖОДКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТАДБИРЛАР
Олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси таълим тизими учун юqори малакали педагоглар тайёрлашдир. Ўqитувчи инсон яратган барча илм–qадриятларни эгаллаган, ижодкор шахс hисобланади. Ўqитувчилик qилиш учун мутахассисликка оид, педагогик ва психологик билимларни чуqур эгаллашигина кифоя qилинади, балки у илмий-тадqиqот ишларига hам лаёqатли, ўqувчилар таълим тарбияси жараёнига ижодий ёндошиш кўникма ва малакаларини hам эгаллаган киши бўлмоg‘и лозим. Бундай ўqитувчини шакллантириш учун педагогик ўqув юртлари талабалар фаолиятида илмий-тадqиqот элементларини hам qўллаш лозим.
Талабаларнинг илмий-тадqиqот ишлари ўз навбатида улардан чуqур мустаhкам билим эгаллашни талаб qилади Мустаqил билимларсиз амалий, ўqув-тарбиявий ишларга ижодий ёндошиш мумкин эмас.
Олий таълим муассасаларида талабаларнинг илмий-тадqиqот ишлари асосан, профессионал педагогик, ўqув-тарбиявий йўналишда амалга оширилади. Унинг асосий вазифаси qуйидагилардан иборат:
- талабаларнинг изланишга, тадqиqотчилик фаолиятига, ўqув-тарбиявий ишларга ижодий ёндошишни ривожлантириш;
- мутахассисликка оид педагогик-психологик фанларга оид ўqув-тадqиqот кўникма ва малакаларни шакллантириш;
- адабиётлар ва бошqа илмий манбаларни ўрганиш ва таhлил qилиш qобилиятларини ўстириш;
- ўqувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар, шунингдек мутахассислик фанлари соhасидаги муаммоларни кўра олиш ва шу соhада илмий-тадqиqот ишлари олиб бориш кўникма ва малакаларини эгаллаш;
- ўз фаолиятини муваффаqиятли ташкил qилишда илмий-тадqиqиот методларидан фойдаланишга ўрганиш.
Педагогик олий таълим муассасаларида талабалар бажарадиган илмий-тадqиqот ишлари икки йўналишда ташкил qилинади: биринчиси, ўqув машg‘улотлари билан боg‘лиq бўлган тадqиqот ишлари, яъни ўqув-тадqиqот ишлар; иккинчиси, аудиториядан ташqаридаги илмий-тадqиqот ишлари.
Ўqув машg‘улотлари билан боg‘лиq бўлган тадqиqот ишларига qуйидагилар киради:
- лаборатория машg‘улотларини ўтишда тадqиqот ишларига ўргатиш;
- ўqув предметларидан амалий машg‘улотлар учун тажриба-синов материалларини тўплаш;
- qўшимча адабиётларни, айниqса илмий-тадqиqот методлари ва методологияси масалалари билан боg‘лиq бўлган адабиётларни (ватан ва чет эл адабиётларини) ўрганиш ва танqидий таhлил qилиш;
- тўпланган тадqиqот материаллари асосида реферат ва маърузалар ёзиш;
- педагогик, ишлаб чиqариш ва дала амалиётлари давомида ўqув экспедициалари ваqтида ўqув топшириqлари бўйича индивидуал ёки жамоавий тадqиqоти ишларини олиб бориш; ўqувчиларнинг qизиqишлари индивидуал хусусиятларини ўрганиш, жамоада шахслараро муносабатлар бир маqсадга qаратилган ижтимоий психологик ва социологик тадqиqотлар, ёшлар тадqиqоди ва идеали мактабда ўqув-тарбиявий ишлар методларини qиёсий-психологик, педагогик, археологик тадqиqотлар, гербарийлар тўплаш, фенологик ва материалогик hодисаларни ўрганиш, ўqув устахоналарида меhнат таълими методларининг самарадорлигини тадqиq этиш, ўсимликлар, дарахтлар ўстиришнинг самарали воситаларини тадqиq qилиш ва бошqалар;
- курс, битирув ва диплом ишларини тажриба-тадqиqот йўналишида бажариш.
Аудиториядан ташqаридаги илмий-тадqиqот ишларига qуйидагилар киради:
- талабаларнинг илмий тўгараклардаги ишлари. Бундай тўгаракларда талабалар илмий билиш методларини, тадqиqот усулларини ўрганадилар, адабиётлар ва бошqа илм манбалари асосида hисоботлар ёзадилар, ўзларининг тадqиqот ишлари hаqида чиqишлар qиладилар, турли масалаларни муhокама qилишда, мунозараларда qатнашадилар;
- кафедра ўqитувчилари, аспирантлар, шунингдек, мактаблар, халq таълими тизимидаги илмий-методик муассасалари томонидан олиб бориладиган тадqиqот ишларида qатнашиш;
- илмий-тадqиqот муассасалари томонидан ўтказиладиган археологик, этнографик ва бошqа экспедицияларда qатнашиш;
- ўзининг тадqиqот материаллари асосида маърузалар ва чиqишлар qилиш;
- конструкторлик бюроларидаги ишларда, шартнома ёки оталиq асосида олиб бориладиган тадqиqот ишларида qатнашиш; асбобларни конструкция qилиш, таълимнинг техник воситалари ва кўргазмалик воситаларини ясаш, жамоа хўжаликларида меhнатни илмий ташкил qилишни ўрганиш ва бошqалар.
1-2 курсларда талабалар кафедра ўqитувчилари раhбарлигида психологик-педагогик ва ўз мутахассислиги юзасидан дастур топшириqларида мувофиq ўqув hарактер идаги тадqиqот ишларини бажарадилар. Ўqиган, билганларини ёзма баён qилишга ўрганади, илмий тушунчаларни, qоидаларни ўз тушунчаси билан солиштиради. мактаблар орасидаги алоqаларни тушунади ва мустаqил фикрлайди. Реферат ёзиш давомида талабалар адабиётлар билан ишлаш малакасини эгаллайди, муhим назарий масалаларни мустаqил hал qилиш имкониятига эга бўлади. Илмий ишларни расмийлаштириш каби qоидалар билан hам танишади. Айрим курсларининг охирида ўтказиладиган ўqув конференциялари hам талабаларни илмий тадqиqот ишларига ўргатишга муhим аhамиятга касб этади. Ишнинг бу шакли рефератив ишга боg‘ланади ва унга суянади. Марузачилар муаммо юзасидан энг яхши реферат ёзган талабаларидан танланади. Уларнинг чиqишларини бошqалар тўлдирадилар. Hар бир маъруза тўлдирилади, муhокама qилинади, бундай конференциялар ўqув йили охирида ўтказилади.
Шунингдек, биринчи, иккинчи курсларда ўqув амалиёти жараёнида талабалар мактаб ўqувчиларининг ёш ва индивидуал хусусиятларини ўрганишга жалб этилади. Бунда улар кузатиш, суhбат ва анкеталар ёрдамида ўqувчиларга hусусиятларга, qизиqишларни ва интилишларни ўрганадилар ва тадqиqотчилик малакаларни эгаллайдилар.
Талабаларда тадqиqотчилик сифатлари шаклланишнинг иккинчи босqичи юqори курсларда ўqиш давомида бўлади. Бу босqичда талабалар лабораторияда, ўqув ва илмий экспедицияларда турли даражадаги тадqиqот ишларни мустаqил бажарадилар, илмий-тўгарак ва кафедра ўqитувчилар ва аспирантлар тадqиqотларда, талабаларнинг жамоавий тадqиqот ишларда qатнашадилар; курс, битирув ва диплом ишлари ёзиш билан боg‘лиq бўлган тадqиqот ишларини бажарадилар; илмий назарий конференцияларда маъруза qиладилар, илмий ишлар конкурсларида иштирок этадилар. Бу босqичда талабалар олиб борган тадqиqот ишлар натижасида мавзу танлай олиш, тадqиqот методикасини туза олиш, тадqиqотни ташкил этиш ва ўтказиш, тадqиqот натижаларини сифат ва сон жиhатидан таhлил qилиш, ўз hулосаларини айта олиш, ўз ишини талабалар илмий ишлари конкурслари учун тайёрлай олиш qобилиятини кўрсатиш керак.

Download 1,3 Mb.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Мавзуни мустаhкамлаш учун саволлар

Download 1,3 Mb.