МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭЛЕКТРОМЕХАНИЧЕСКИХ И
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ СИСТЕМ
47
Бунинг учун электр энергия исрофларига таъсир этувчи омиллар аниқланиши,
ушбу омиллардан кучли таъсир этувчиларини аниқлабэлектр энергия
исрофларининг математик моделларини тузиш керак бўлади.
Электр энергия исрофларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, электр
энергия исрофлари структурасини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади (2-
расм)[3].
2-расм. Электр энергия исрофларининг структураси
2015-2023 йиллар кесимида технлогик ва иқтисодий электр энергия
исрофлари таҳлил қилинганда 5% иқтисодий исрофга 95% технологик исрофга
тўғри келиши аниқланди. Демак, тармоқдаги асосий исроф техналогик исрофга
тўғри келиши ва уни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланди. 2-расмга мувофиқ,
техник электр энергия исрофлари юкламага боғлиқ электр энергия исрофлари,
шартли доимий электр энергия исрофлари ва иқлимга боғлиқ электр энергия
исрофларига бўлинади.
Юкламага боғлиқ электр энергия исрофлари куч трансформаторларидаги,
ҳаво ва кабел электр узатиш линияларидаги, ҳаво линияси арматураларидаги
исрофлар, яъни арматураларнинг физик ва электрик характеристикалари билан
боғлиқ бўлган исрофлар ҳисоблангади[3,4]. Трансформаторларда электр энергия
исрофларини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири трансформатор
юкламасининг ортиши ва ўзак материалининг ўтказувчанлиги ҳисобланади [5].
Электр узатиш линияларида электр энергия исрофларини келтириб чиқарувчи
асосий сабаб тармоқдан ўтувчи юклама ва ўтказгич материалининг ўтказувчанлиги
ҳисобланади. Шунингдек иқлим шароитларига боғлиқ электр энергия исрофларига
таъсир этувчи омиллар: ҳарорат, намлик, ѐғингарчилик, шамол, қуѐш радиатсияси,
атмосфера босими, қуѐшли вақт ва кўринарлилик ҳисобланади [5,6].
Тошкент вилояти Нурафшон электр тармоқлари корхонаси мутахассислари
билан биргаликда олиб борилган изланишлар натижасида исрофларга таъсир
этувчи омиллар эксперт усули асосида таҳлил қилинди ва юқорида санаб ўтилган