МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭЛЕКТРОМЕХАНИЧЕСКИХ И
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ СИСТЕМ
118
ишлашининг технологик схемалари ва усулларини такомиллаштириш ҳамда
энергетик кўрсаткичларини оптималлашга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, суғориш насос станцияларда талаб
этилган сув сарфини етказиб беришда насос ишчи
паррагини айланиш тезлигини
частота ўзгартиргич асинхрон двигател тизимининг бошқариш самарадорлиги ва
ишончлилигини ошириш бўйича тадқиқотлар устивор ҳисобланади. Шу билан
бирга мавжуд сув таъминоти технологик тизимларини замонавий талабларга жавоб
берадиган автоматлаштирилган электр юритмалари ва
энергия тежайдиган
режимларга эришиш учун мўлжалланган автоматик бошқариш тизимларини ишлаб
чиқиш ва такомиллаштириш ҳам долзарб вазифалардан ҳисобланади. Насос
агрегатларини энергия тежамкор бошқариш усулининг энг самаралиси частота
билан ростланадиган электр юритмаларни қўллашдир.