• Шарли тегирмонлар
  • Toshkent kimyo-texnologiya instituti




    Download 1,1 Mb.
    bet11/17
    Sana11.02.2024
    Hajmi1,1 Mb.
    #154796
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
    Bog'liq
    3-20 Yuldashev yangi

    Югурувчи тегирмон, одатда 2 та тегирмон тоши ва майдаланаётган материал солинадиган жом 2 лардан таркиб топган (10-расм).
    Тегирмон тошлари вертикал ўқларга ўрнатилади ва у билан бирга айланади.
    Ундан ташқари, жом учидаги материал билан ишқаланиш натижасида тегирмон тошлари горизонтал ўқи атрофида ҳам айланади. Майдалаш жараёни эзиш ва едирилиш усулларини ҳисобига бўлади.
    Қўзғалмас жомли ва узатмадан айланувчи тегирмон тошли, ҳамда узатмадан айланувчи жомли ва қўзғалмас тегирмон тошли югурувчи тегирмонлар бор. Охирги турдаги тегирмон тез юрар (20...50 мин-1) машина деб ҳисобланади.
    Ушбу машиналарда майдаланган материални тўкиш, марказдан қочма куч

    таъсирида, автоматик равишда амалга оширилади.
    Шарли тегирмонлар майин янчиш учун ишлатилади (11-расм).
    Ушбу тегирмонлар бир вақтнинг ўзида шар ва материал билан юкланади. Шарлар кўпинча пўлат, диабаз, чинни ва бошқа материаллардан ясалади. Уларнинг диаметри майдаланаётган материал ўлчамларига боғлиқ.

    а пўлат
    Одатд шарлар диаметри 35...175 мм бўлади ва тегирмон ҳажмининг




        1. расм. Шарли тегирмон.

    1-барабан қобиғи; 2-зирхли плита; 3-люк; 4-узатма шестерняси; 5-панжара; 6,9 қопқоқ; 7-ичи бўш цапфалар; 8-йўналтирувчи конус.
    30...35% шарлар билан тўлдирилади.
    Тегирмон айланиши пайтида, девор ва шарлар ишқаланиши натижасида шарлар айланиш йўналишида тепага кўтарилиб боради. Ушбу ҳол, кўтарилиш бурчаги материалнинг табиий қиялик бурчагидан ортмагунча давом этади, сўнг эса шарлар пастга қараб думалайди.
    Айланиш тезлиги ортиши билан марказдан қочма куч ва кўтарилиш бурчаги кўпаяди. Шарлар оғирлиги марказдан қочма кучдан кўпайиши билан шарлар пастга, параболик траектория бўйлаб тушиб кетади.
    Агарда, айланиш тезлигини янада оширсак, марказдан қочма кучлар шунчалик кўпаядики, шарлар тегирмон билан биргаликда айлана бошлади.
    Шарлар тушиб кетмайдиган тегирмоннинг чегаравий айланиш частотаси қуйидаги формуладан топилади:

    nc
    42,3
    (22)



    Одатда тегирмоннинг айланиш частотаси nc нинг 75% га тенг деб қабул

    қилинади ва ушбу формуладан аниқланади.

    n 32
    (23)



    бу ерда D - барабан диаметри, м.
    Тегирмоннинг иш унумдорлиги Q (т/соат) қуйидаги таҳминий формуладан ҳисоблаб топилади:
    Q  V K D0,6 (24)
    бу ерда V-барабан ҳажми, м; К - хом-ашё бўлакларининг ўртача ўлчамига боғлиқ пропорционаллик коэффициенти, К=0,41...1,31.
    Афзалликлари: универсал, майдалаш даражаси юқори, ишлатишда ҳавфсиз ва қулай.
    Камчиликлари: қўпол, оғир, фойдали иш коэффициенти кичик, янчиш воситалари ҳам уқаланиб майдаланилаётган материални ифлослантиради.

    Download 1,1 Mb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




    Download 1,1 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Toshkent kimyo-texnologiya instituti

    Download 1,1 Mb.