|
Майдалагичлар конструкциялари
|
bet | 7/17 | Sana | 11.02.2024 | Hajmi | 1,1 Mb. | | #154796 |
Bog'liq 3-20 Yuldashev yangi
Майдалаш машиналари икки хил бўлади: майдалагич ва тегирмонлар. Майдалагичлар йирик ва ўрта майдалаш учун, ўрта, майда, майин ва ўта майин майдалаш учун эса, тегирмонлардан фойдаланилади.
Турли хил даражада майдалаш учун хилма-хил машиналар ишлатилади (3- расм).
3-расм. Майдалагичлар классификацияси.
Кесиш машиналари пластинали, дискли, роторли, оқимчали ва бошқа турли бўлади.
Ҳамма майдалаш ва кесиш машиналарига қуйидаги талаблар қўйилади: майдаланган материал бўлаклари бир хил бўлиши; майдаланган бўлаклар ишчи бўшлиғидан чиқарилиши; минимал чанг ҳосил бўлиши; узлуксиз ва автоматик тўкилиши; майдаланиш даражасини ростлаш шароити; тез-едириладиган ишчи қисмлар осон алмаштириш шароити; энергия сарфи кичик бўлиши зарур.
Жағли майдалагичларда қўзғалмас ва ҳаракатчан плиталарнинг узлукли яқинлашишидан ҳосил бўлган конусли камерада материални эзиш ва ёриш усуллари билан амалга оширилади (4-расм).
Майдаланган материал ҳаракатчан плита орқага юриши пайтида майдалагичдан тўкилади.
расм. Жағли майдалагич.
1-ҳаракатчан плита; 2-қўзғалмас плита;
3-ҳаракатчан плита ўқи; 4-эксцентрик ўқ; 5-шкив;
6-маховик; 7-шатун; 8,11-ростловчи поналар; 9-пружина; 10-станина; 12-дастаклар; 13-тортқич.
Майдалагич жағлари осон ечиладиган, едирилишга чидамли, қиррали плиталар билан қопланган бўлиши керак. Ҳаракатчан плита қўзғалмас ўқга маҳкамланади ва эксцентрик ўқ орқали шатун ёрдамида тебранма ҳаракатга келтирилади. Ўз навбатида шатун шарнир дастак 12 орқали ҳаракатчан плита ва ростловчи поналар 8 ва 11 лар билан боғланган. Ушбу поналарни сурилиши ростловчи болтлар ёрдамида амалга оширилади ва чиқиш йўли энини керакли ўлчамда ўрнатилишига олиб келади. Бу эса тўғридан-тўғри материални майдалаш даражасига таъсир этади. Тортқич 13 ва пружина 9 лар ёрдамида плита 1 нинг қайтар ҳаракатига эришилади. Шатун 7 ва йириб турувчи
плиталар тирсакли дастакни ташкил қилади. Майдалагич конструкциясининг асоси бўлиб тирсакли дастак ҳисобланади ва юқори босимлар ҳосил қилади.
Жағли майдалагичлар тузилиши содда ва иш жараёнида ишончли. Аммо, унинг таркибида тебранувчи массалар (яъни ҳаракатланувчи плита, тирсакли дастак ва ҳоказо) бўлгани учун уни оғир пойдеворларга ўрнатиш зарур.
Жағли майдалагич ишининг асосий параметрлари: илинтириш бурчаги; ўқнинг айланиш частотаси; иш унумдорлиги ва энергия сарфи.
Материалнинг майдаланиш даражасига илинтириш бурчаги катта таъсир кўрсатади. Агар, катта бўлса, майдаланиш даражаси i ортади.
Одатда, ушбу бурчак қиймати =1522° оралигида бўлади.
Ҳаракатчан плитанинг бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш даври =30/n. Бу вақт ичида материал S=g2/2=(g/2)(30/n)2=450g/n2 масофани босиб ўтади.
Агар, ҳаракатчан плита тебраниш йўли l (см) бўлса, майдалагич камерасидаги материал баландлиги h=l/tg га тенг бўлади.
Оғирлик кучи таъсири остида материалнинг тўкилиши l/tg450g/n2
бўлган шарт бажарилса амалга ошади.
Ҳаракатчан плитанинг жуфт тебраниш сони n (мин-1) ушбу формуладан топилади:
n (16)
= 22° бўлган ҳолда майдалагичнинг иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
Q 0,15 d ур l b n к (17)
бу ерда - майдаланган материалнинг юмшаш коэффициенти (=0,2...0,65); dур
- майдаланган материал бўлакларининг ўртача ўлчами, см; l - плита юриш йўлининг узунлиги, см; b - тўкиш тирқишининг узунлиги, см; n – 1 минут ичида жуфт тебранишлар сони; - материал зичлиги, кг/м3.
Майдалагичнинг 1 т/соат иш унумдорлигида учун 400...1500 Вт энергия сарфи тўғри келади.
Ушбу майдалагич афзалликлари: оддий ва ихчам, унча катта жой эгалламайди; ишлатиш осон ва турли соҳаларда кенг тарқалган.
Камчиликлари: оғир пойдевор талаб қилади; бинони тебрантиради; зарба ва шовқин билан ишлайди.
|
| |