Валли мадалагич…………………………………………………………….33




Download 1,1 Mb.
bet3/17
Sana11.02.2024
Hajmi1,1 Mb.
#154796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3-20 Yuldashev yangi
Fuqaro muxofazasi kuni, FM nizomi, report, 1, 10. Gipodibamiya va giperdinamiya muammolari, Successful and unsuccessful Readers use of reading strategies, PmNXJ3mdDdzFYLKundUpvp0uA52a8jbdV0NNN2ng, 1654277961 (1), Молекулярная физика силлабус 22 23 рус, Nazariy-fizika-kursi.-Abdumalikov-A, Azimjonov oylik, portal.guldu.uz-ALGEBRA VA SONLAR NAZARIYASI, Norton Protection, Nazarov Shahzod
Валли мадалагич…………………………………………………………….33

  • Болғали майдалагич хисоби……………………………………………….38

  • Фойдаланилган адабиётлар …………………………………..…………...43



  • Кириш


    Механик жараёнларга материалларни майдалаш, узатиш, аралаштириш, пресслаш грануллаш ва классификациялашлар киради. Бу жараёнда материалнинг физик кимёвий характеристикалари ўзгармайди, аммо уларнинг шакли ўзгаради.
    Бу жараёнларнинг тезлиги қаттиқ жисмларнинг механика қонуниятлари билан ифодаланади ва уларнинг ҳаракатга келтирувчи кучи механик кучлар таъсиридир.
    Майдалаш - бу қаттиқ жисм бўлакларини керакли ўлчамларга келтириш, парчалаш ва юзасини оширишдир. Майдалаш жараёни қаттиқ жисмнинг майда заррачалар (атом ва молекулалар) ўзаро тортишиш кучларини енгадиган ташқи кучлар таъсирида ўтади. Майдалаш натижасида ишлов берилаётган жисм юзаси сезиларли даражада кўпаяди, кўп жараёнлар, шу жумладан эритиш, куйдириш каби катта юза талаб қиладиган жараёнлар тезлиги ортади. Майдалаш кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш ва саноатнинг бошқа тармоқларида кенг қўлланилади.
    Ҳозирги пайтда қаттиқ жисмларни майдалаш учун ҳар хил турдаги машиналар қўлланилади. Катта ҳажмли (<2 м3) палахсаларни майдалайдиган жағли майдалагичлардан бошлаб, то заррача ўлчамини 0,1 мкм гача майдалайдиган коллоид тегирмонлар технологик жараёнларда ишлатилади.
    Майдалаш жараёни қаттиқ жисмнинг бошланғич ва охирги ўлчамига қараб янчиш ва тортишга бўлинади. Янчиш ва тортиш жараёнлари майдалаш даражаси билан характерланади.

    i D
    d
    (1)

    Майдалаш даражаси жисмнинг бошланғич ўртача диаметри D нинг майдаланган заррачалар ўртача диаметри d га нисбати билан ифодаланади. Ҳажмий майдалаш даражаси эса, уларнинг ҳажмлари нисбати билан аниқланади:

    i Vox
    V
    ёки
    i Fox
    F
    (2)

    Берилган модда бўлаклари ва янчилган заррачалар тўғри шаклга эга бўлмайди. Шунинг учун, амалда уларнинг ўлчамлари элакли таҳлил орқали аниқланади, яъни заррача ўлчами у ўтган элак тешиклари ўлчамига тенг деб олинади.
    Майдалаш жараёни бир ёки бир неча босқичда олиб борилади. Ҳар бир майдалагич, унинг ишчи органи шаклига кўра, чекланган майдалаш даражасини таъминлайди. Майдалаш даражаси 1-3...5 дан (жағли майдалагичда) 1…100 - тегирмонларда ўзгариши мумкин.
    Нотўғри геометрик шаклли жисмнинг чизиқли ўлчами ўртача геометрик қиймат сифатида ҳисобланиши мумкин:
    d
    бу ерда l, b, h - жисмнинг уч перпендикуляр йўналиши бўйича максимал ўлчамлари.
    Материал бўлакларининг ўртача ўлчамларини ҳисоблаш учун элаклар ёрдамида бир неча фракцияга ажратилади. Ҳар бир фракцияда бўлаклар максимал dmax ва минимал dmin ўлчамлар ярим йиғиндисининг ўртача миқдори топилади:



    d yp
    dmax dmin
    2

    Максимал бўлаклар ўлчами, улар ўтган тешик диаметрига, минимал бўлакларни эса - элак ушлаб қолган тешикларининг диаметрига тенг деб ҳисобланади.
    Сочилувчан материал аралашмасининг ўртача ўлчами ушбу тенглама ёрдамида аниқланади:
    d d yp1a1 d yp 2 a2 d ypnan
    a1 a2 …  an
    бу ерда а1, а2, а ... аn - ҳар бир фракция миқдори,%; dyp1, dyp2, ...,dypn - ҳар бир фракция бўлакчаларининг ўртача ўлчами.
    Одатда саноатда юқори майдалаш даражаси талаб этилади. Кўпинча қайта ишланадиган хом-ашё бўлакларининг ўлчамлари 1,5...2,0 м гача бўлади, аммо

    технологик жараёнларда қўлланиладиган материал заррачалари микрометрнинг бир неча улушини ташкил этади. Бундай ўта майин майдалаш бир неча босқичда эришилади, чунки битта майдалагичда юқорида айтилган натижага эришиб бўлмайди.

    Download 1,1 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




    Download 1,1 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Валли мадалагич…………………………………………………………….33

    Download 1,1 Mb.