Сочилувчан материаллар механикасининг асослари Дисперсион таркиб-сочилувчан материал полидисперс система бўлиб,
унинг дисперслигини баҳолаш учун заррачаларнинг қуйидаги характеристикаларидан фойдаланилади:
mах – максимал ўлчам; min - минимал ўлчам; ўр - ўртача ўлчам. Юзанинг солиштирма майдони - Fс ( м2/м3):
F G n
c L
(3)
бу ерда L - чизиқли ўлчам; - заррача зичлиги; шар шакли учун n=1.
Майдаланган материалнинг дисперсион таркибини Розин-Роммлер формуласи ёрдамида аниқлаш мумкин.
бу ерда b, n-константалар.
R exp b n
(4)
Агар, заррачалар ўлчами турлича бўлса, материал бир неча фракцияларга элаб ажратилади. Сўнг, ҳар бир фракция учун заррача ўлчами Li, фракцияларнинг массавий улушлари хi ларни аниқлаб, Fс ни ҳисоблаш мумкин:
c
F G ni xi
(5)
Li
Сочилувчан материалларнинг "тўкма" зичлиги Т - жисм массасининг у эгаллаб турган ҳажм нисбатига айтилади. "Тўқма" зичлик Т ва материал зичлиги орасида қуйидаги боғлиқлик бор:
Т м 1
(6)
бу ерда - материал қатламининг ғоваклилиги.
Табиий қиялик бурчаги е - сочилувчан материал текис юзага тўкилиши натижасида ҳосил бўлган конус чизиғи ва унинг асоси орасидаги бурчак. Одатда, е нинг сон қиймати 30...40° оралигида бўлади.
Қатлам ғоваклилиги - бу қатлам заррачалари орасидаги бўш ҳажмни ифодаловчи параметр:
1 кж
к
(7)
бу ерда кж - қаттиқ жисм зичлиги, кг/м3.
Эквивалент диаметр - dэ:
dэ (8)
Сиқиш ва синиш пайтидаги мустаҳкамлик - кучланиш (Па10 -5) орқали топилади.
Паст механик мустаҳкамлик > 100
Жуда юмшоқ - 100...500
Юмшоқ - 500...1000
Ўртача - 1000...1500
Мустаҳкам -1500...1800
Ўта мустаҳкам >1800
Қаттиқлик - на фақат майдаланиш даражаси i га, балки майдалаш машиналар ишчи деталларининг едирилишига таъсир кўрсатади. Едирилиш 10 балли Моор шкаласи ёрдамида баҳоланади.
Мўртлик. Жисм мўртлиги пластик деформациясиз, механик куч таъсири остида бузилиш қобилияти орқали аниқланади. Одатда мўртлик температурага боғлиқ. Жисм бўлагининг ўлчами қанчалик кичик бўлса, унинг мустаҳкамлиги шунчалик юқори бўлади.
Турли саноат корхоналарида қўлланиладиган майдалаш усуллари 1-расмда келтирилган.
Одатда, қаттиқ жисм-ларни майдалаш учун кўпинча эзиш, ёриш, сиқиқ ва эркин зарба бериш усулларидан кенг кўламда фойдаланилади.
Лекин, соф ҳолда ҳеч қайси усул саноатда учрамайди. Масалан, эзиш,
расм. Майдалаш усуллари.
а - эзиш; б - ёриш; в - синдириш; г - қирқиш; д - арралаш; е - ейилиш; ж - сиқиқ зарба; з - эркин зарба.
ёриш, зарба билан майдалаш кетидан келадиган жараён бу ейилиш ёки едирилишдир. Ейилиш жараёнида кўпинча чанг ҳосил бўлади ва материалнинг ўта майдаланиш каби зарарли ҳоллар ҳам учрайди.
Шунинг учун, майдалаш усулини танлаш материал бўлакларининг катталиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ.
Мустаҳкам ва мўрт материаллар эзиш ва зарба, мустаҳкам ва эгилувчанлари - эзиш, ўртача мустаҳкам, эгилувчан материаллар - зарба, ейилиш ёки ёриш усулида майдаланади.
Майдалаш бир ёки бир неча усулларда, очиқ ва ёпиқ циклларда амалга оширилади. Ундан ташқари, майдалаш жараёнини қуруқ ёки нам усулларда ҳам ўтказса бўлади.
Майдалаш жараёнларида катта миқдорда энергия сарфланади. Энергия сарфи мавжуд майдалаш назариялари асосида топилиши мумкин.
|