Toshkent kimyo-texnologiya instituti




Download 1,1 Mb.
bet14/17
Sana11.02.2024
Hajmi1,1 Mb.
#154796
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
3-20 Yuldashev yangi

расм. Элаш усуллари.

а - майдадан йирикга; б - йирикдан майдага; в –комбинацияланган.


Элаклар. Маълум бир қатор фракцияларни классификациялаб ажратиб олиш учун қуйидаги кўп маротабали элаш усули қўлланилади (15-расм):

  • майдадан йирикка. Ушбу усулда материал тешик ўлчамлари ортиб борувчи бир неча элакдан кетма-кет ўтказиш йўли билан амалга оширилади;

  • йирикдан майдага. Тешик ўлчамлари камайиб борувчи элаклар бири-

бирини устига ўрнатилади;

  • комбинацияланган.

Саноатда ҳаракатчан ва қўзғалмас турдаги элаклар ишлатилади. Элакларнинг кўп қўлланиладиган тури-қўзғалмас элаклардир. Элаклар тебранувчан, барабанли, силталанувчан, дискли, ғилдиракли, колосникли ва занжирли бўлиши мумкин. 16-расмда тебранувчан элак схемаси тасвирланган.
Элак кривошип механизми ёрдамида тебранма ҳаракат килади. Эланган маҳсулот пастга тешикдан тўкилади, эланмагани эса элак бўйлаб ҳаракатланиб, қайта майдалашга жўнатилади. Бир қанча фракцияларга ажратиш учун тебранувчи элаклар кўп қаватли қилинади. Материал қурилманинг энг юқорисига тўкилади. Катта ўлчамли материал юқори қаватда қолади, майдалари эса пастки қаватда тўпланади. Катта ўлчамли бўлаклари яна қайтадан майдалашга жўнатилади.
Тешикли тебранувчан ғалвир-машинанинг афзалликлари: ғалвирлаш самарадорлиги юқори; ихчам; таъмирлаш қулай.
Ғалвир машинанинг камчиликлари: конструкцияси мукаммал эмас; саралаш пайтида силкиниб, тебраниб ишлайди.
Роликли элаклар ҳаракатчан колосникли машиналар қаторига киради. Бу турдаги машиналарда элаш юзасини параллел ўрнатилган. Айланувчи ўқларга маҳкамланган диск ёки роликлар бажаради. Ажратилаётган материал диск ёки ғилдирак устида ҳаракатланади ва улар орасидаги тирқишдан пастга тушади. Эланган материал элакнинг охиридан ташқарига тўкилади.



  1. расм. Тебранувчи элак.

1-эксцентрик; 2-шатун; 3- пружина; 4-қобиқ; 5-элак.
Материални узлуксиз силкиниши туфайли унинг ғилдирак ёки дисклар бўйлаб ҳаракатлангани учун фракцияларга ажралиш самарадорлиги ортади.
Барабанли ғалвир-машина эса, горизонтга нисбатан 4...7° бурчак остида жойлашган барабан бўлиб, тўрдан ёки тарам-тарам қилиб темир листдан ясалган бўлиб, ўқга ёки тиргакли ғилдиракга ўрнатилган бўлади. Барабаннинг очиқ томонидан материал юкланади. Барабан девори орқали майда материал эланади, элакдан ўтмагани эса барабаннинг паст томонидан тўкиб олинади. Барабанли ғалвир-машина энг майда заррачаларни йирик бўлаклардан классификациялаш учун ишлатилади.
Fалвир тешикларини материал ҳаракатланиш йўли бўйича ўзгартириш, яъни катталаштириш ҳам мумкин бўлади.
Барабанли ғалвир машинанинг камчиликлари: ажратиш самадорлиги ва унумдорлиги кичик.
Дон ва бошоқли дон маҳсулотларини тозалаш учун горизонтал ва вертикал цилиндрик дон тозалаш ажратгичлардан фойдаланилади. Ажратиш жараёни металл тўрли ажратгичларда амалга оширилади.
Элак (тўр) тешиклари дон аралашмаси ҳаракати йўналиши бўйича катталашиб боради. Аралашмани ажратиш эса вертикал ажратгичда марказдан қочма куч ёрдамида амалга ошса, горизонтал ажратгичда эса тебранма ҳаракат туфайли амалга оширилади.
Барабан бир неча қисм (секция) дан ташкил топган. Тозаланмаган дон юқори секцияга келиб тушади. Марказдан қочма куч таъсирида бошоқли материал барабанли ажраткичнинг ғалвирсимон девор четига урилади. Материал таркибидаги, дондан кичик аралашмалар ғалвир орқали ўтиб кетади ва ажратгичдан чиқариб ташланади. Дон эса, қурилманинг пастки қисмига тушади. Бу секция деворининг тешиклари маҳсулот ґлчамидан катта бґлгани учун, дон ғалвирсимон девордан ґтиб, қурилмадан чиқариб юборилади.
Вибрацион ғалвир машиналарининг элаги текис ётиқ бўлиб, тебраткич ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Материалнинг элак устида доим тебраниб (силкиниб) туриши туфайли, элак тешиклари тўлиб қолмайди ва заррачалар тешикдан ўтиб кетади. Ушбу жараённи тебраниш частотаси ва амплитудасини ўзгартириш йўли билан ростлаш осон. Fалвирда деталларни алмаштириш қийин
эмас.
Сочилувчан материаллар таркибидаги темир ва чўян аралашмаларни тозалаш электромагнит ажраткич ёрдамида амалга оширилади (18-расм).
17-расмда барабанли марказдан қочма ажраткич (сепаратор) нинг схематик





Download 1,1 Mb.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Download 1,1 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Toshkent kimyo-texnologiya instituti

Download 1,1 Mb.