Қаттиқ материалларни майдалашнинг махсус усуллари




Download 1,1 Mb.
bet16/17
Sana11.02.2024
Hajmi1,1 Mb.
#154796
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
3-20 Yuldashev yangi

Қаттиқ материалларни майдалашнинг махсус усуллари


Охирги вақтда қаттиқ материалларни портлатиш, термик ва электротермик, ҳамда термомеханик майдалаш ва янчиш усуллари устида кенг миқёсда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва саноат технологияларига тадбиқ этилмоқда.
Гидравлик портлатиш усулида қаттиқ жисмларни майдалашнинг моҳияти шундаки, парчалаш жараёнида материал ва портловчи моддаларни сув ичида портлатиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, портлаш моддаларини
кенгайиш пайтида ҳосил бўладиган жуда юқори босим, материалга таъсир этади. Ундан ташқари, суюқлик ичида портлаш натижасида тарқаладиган зарба тўлқини ҳам материал парчаланишига қўшимча хисса қўшади.
Электрогидравлик майдалаш усулида материални парчаловчи зарба тўлқини электр разряди ёрдамида ҳосил қилинади.
Термик усулларда тозалаш, қаттиқ материал бўлакларини маҳаллий қиздириш ҳисобига амалга оширилади. Бунда, қиздириш жойи иссиқлик “понаси” вазифасини бажаради. Иссиқлик манбалари сифатида электр разряди, экзотермик ёниш реакцияси иссиқликлари, юқори температурали газ, юқори температурали плазма оқимчалари, лазер нури ва ҳоказо.
Электротермик усулда парчалашнинг моҳияти шундаки, қаттиқ материал бевосита электроэнергия ёрдамида нотекис қиздирилади. Натижада, ҳосил бўлган ички кучланишлар таъсирида қаттиқ материал парчаланиши содир бўлади.
Термомеханик усулда майдалаш жараёнида материални қиздириш дастлабки жараён бўлиб фақат унинг мустаҳкамлигини камайтириш учун қўлланилади. Якунловчи жараён майдалаш эса юқорида кўриб чиқилган бирорта механик усулда бажарилади. Баъзи ҳолларда материал қиздирилгандан сўнг кескин равишда совутилади.
ТошКТИ «Кимёвий технология жараён ва қурилмалари» кафедрасида гўштни ноанъанавий «портлатиш» усулида тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш жараёни яратилди.
Бу усулнинг моҳияти шундаки, гўшт маҳсулоти солинган герметик идиш ичида сув буғининг ортиқча босими ҳосил қилинади. Қурилмада ҳосил қилинадиган ортиқча босимнинг миқдори қайта ишланаётган маҳсулот турига боғлиқ. Одатда, цилиндрик шаклдаги қурилма ичида сув буғининг босими керакли қийматда ўрнатилади. Қайта ишланаётган маҳсулотга маълум вақт ичида ишлов берилади. Сўнг, идишдаги ортиқча босим 0,01-0,3 с вақт ичида, кескин равишда атмосферага чиқариб юборилади, яъни атроф муҳит босими билан тенглаштирилади. Натижада босимлар фарқи остида, маҳсулот
таркибидаги намлик ўта қизиган ҳолатдан қисқа онда буғ агрегат ҳолатига ўтади ва материал ичидан ташқарига қараб жуда катта тезликда ҳаракат қилади. Шу пайтда, маҳсулот ичидан ташқарига йўналган сув буғининг кучи пишган гўшт маҳсулотининг яхлитлигини бузади ва уни бўйлама толаларга парчалайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, парчаланган гўшт толалари тайёр ҳолатда, яъни пишган булади. Лекин, шундай технологик режимлар танлаш мумкинки, «портлатиш» усулида гўшт ушбу усулда қайта ишланганда пишиб чиқади, аммо яхлитлиги, бир бутунлиги сақланиб қолади. Ундан ташқари, ушбу усулда таркибида ёғ бор материаллар (пахта чигити, писта, масхар, мевалар данаги, полиз маҳсулотларнинг уруғлари) ва деформацияланувчи материаллар (сабзи, картошка ва бошкалар)ни чақиш ва тозалаш мумкин. Тажрибалар шуни кўрсатдики, данак ва уруғларни «портлатиш» усулида чақиш, бутун мағиз ва майдаланмаган қобиқ олиш имконини берди. Худи шундай, картошка ва сабзини бу усулда артиш юқори самара берди. Жараён афзалликлари: хом-
ашёнинг йўқотилиши минимал миқдорда ва маҳсулот яхлитлиги бузулмайди.
Бу турдаги қурилманинг тузилиши содда, ихчам, ф.и.к юқори, капитал ва эксплуатацион сарфлар кам. Камчилиги шундан иборатки, ишлатиб бўлинган буғдан қайта фойдаланиш имкони йўқ. Ҳозирги кунда ушбу муаммо устида жадал изланишлар олиб борилмоқда.


Download 1,1 Mb.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Download 1,1 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Қаттиқ материалларни майдалашнинг махсус усуллари

Download 1,1 Mb.