|
Toshkent kimyo-texnologiya instituti
|
bet | 15/17 | Sana | 11.02.2024 | Hajmi | 1,1 Mb. | | #154796 |
Bog'liq 3-20 Yuldashev yangiрасм. Барабанли ғалвир
1-юклаш штуцери; 2-
қобиқ; 3-барабан; 4- каналли тўсиқ; 5-ўқ.
расм. Электромагнит барабанли ғалвир
1-ажраткич; 2-конвейер; 3-бункер.
кўриниши тасвирланган.
Электромагнит барабанли ажраткичда ўқга мос равишда қўзғалмас магнит жойлаштирилади. Бу магнит ўзгармас электр токида ишлайди. Барабан айланганда унинг юзаси электромагнит қутблари яқинида жойлашган бўлади.
Металл аралашмалар кучли магнит майдон таъсирига дуч келиб, барабан юзасига ёпишиб қолади. Магнит майдон таъсирига тушмайдиган бошоқли материаллар бункерга тўкилаверади. Кейин эса, металл заррачалар ҳам майдон таъсиридан узоқлашгандан сўнг, улар ҳам бункердан ташқарига йиғилади. Шу усулда донларни
расм. Марказдан қочма сеператор схемаси.
1-қобиқ; 2-ички конус; 3- материални юклаш патрубкаси; 4,5-йирик заррачаларни юклаш патрубкаси; 6-йўналтирувчи куракча; 7- чангни чиқариш патрубкаси.
металлдан ажратиш мумкин бўлади.
Магнитли ажраткичлар металларни машиналарга юклаш жараёнида ҳам
ишлатиш мумкин бўлади.
Қаттиқ жисмлар аралашмасини фракцияларга гидравлик классификациялаш, қаттиқ заррачаларни суюқликда чўкишининиг умумий қонунига бўйсунади.
Гидравлик классификациялаш сув оқимининг горизонтал ёки кўтарилиш ҳаракатида амалга оширилади.
Оқим тезлиги шундай танланадики, бунда классификатордан кичик ўлчамли маълум заррачалар оқим билан чиқиб кетса - бу заррачалар юқори маҳсулот деб номланса, классификаторнинг ўзида қоладиган заррачалар ўлчами катта бўлади ва у остки маҳсулот деб номланади.
Марказдан қочма куч таъсирида классификациялаш эса гидроциклонларда амалга оширилади.
Ҳаво ёрдамида ажратиш гидравлик классификациялашдан фарқи шундаки, заррачаларни ҳа-вода чўктириш тезлиги суюқликда чўкиш тезлигидан тезроқ боради. Ҳаво ёрдамида ажратиш, циклонли қурилмаларда ҳавонинг юқорига кўтарилувчи оқимида амалга оширилади.
19-расмда марказдан қочма ажраткич схемаси кўрсатилган. Бундай ажраткичлар тегирмондан чиқадиган ҳаво оқимига уланади. Йирик заррачалар марказдан қочма куч таъсирида халқа (айланма) оралик ва конус деворларига урилиб ажратилади. Йиғилган йирик заррачалар конус деворидан сирпаниб- думалаб қурилманинг пастки қисмидан ажратиб олинади. Ажралмаган майда заррачалар ҳаво оқими билан биргаликда циклонга чиқиб кетади.
|
| |