|
Toshkent kimyo-texnologiya instituti
|
bet | 8/17 | Sana | 11.02.2024 | Hajmi | 1,1 Mb. | | #154796 |
Bog'liq 3-20 Yuldashev yangiКонусли майдалагич материалларни йирик, ўрта ва майда янчиш учун ишлатилади. Жараён асосан эзиш ва синдириш усулларида олиб борилади.
Майдалаш қурилма қобиғи ва конуссимон шаклдаги айланувчи каллак орасида амалга оширилади (5-расм).
Конуссимон, айланувчи конус қурилма ўртасидан маълум масофада четга ўрнатилган, эксцентрик айланма ҳаракат қилади. Айланувчи конус қобиғининг бир томонига яқинлашса, иккинчи томонида қобиқ ва конус каллак орасидаги масофа кўпаяди ва у ердан майдаланган материаллар тўкилади.
Афзалликлари - унумдорлиги катта, материал узлуксиз эзиш ва букиш натижасида майдаланилади, бир меъёрда, шовқинсиз ишлайди (маховик керак эмас) ва майдалаш даражаси юқори.
Камчиликлари - қурилма мураккаб, нархи қиммат, тикка конусли қурилманинг баландлиги катта.
расм. Конусли майдалагич.
1-шарсимон таянч; 2-қобиқ; 3-зирхли плита; 4-каллак;
5-вертикал ўқ; 6-эксцентрик.
расм. Болғали майдалагич.
қобиқ; 2-майдаловчи болға; 3- диск; 4-ўқ; 5-зирхли плита; 6- колосникли тўр парда.
Болғали майдалагич ҳайвон суяклари ва бошқа қаттиқ жисмларни майдалаш учун қўлланилади (6-расм). Ушбу машина сиқиқ зарба бериш
усулида ишлайди. Унда, болға 2 тез айланадиган диск 3 га шарнир орқали бириктирилган. Материал бункер орқали машинага юкланади ва болғалар билан майдаланади. Майдаланган материал колосникли панжара 6 дан ўтиб, машинадан тўкилади. Майдаланган материал ўлчамлари колосникли панжара тешикларининг ўлчамлари билан белгиланади.
Дискли тегирмонлар. Буғдой, кунжара, арпа, шоли ва қуруқ нонларни майда ва майин янчиш учун ишлатилади. Бундай машиналарда ишчи қисм сифатида иккита тарам-тарам вертикал дисклар хизмат қилади. Улардан бири горизонтал ўқда айланади, иккинчиси эса - қўзғалмас бўлади. Хом-ашё узлуксиз равишда икки диск бўшлиғига узатилади ва у ерда майдаланади. Иккила диск орасидаги масофа материалнинг майдаланиш даражасини белгилайди. Дискнинг айлана бўйлаб ҳаракат тезлиги 7...8 м/с.
Болға, плита, диск ва тўр пардалар едирилишга чидамли марганецли ёки қаттиқ қотишма билан қопланган углеродли пўлатлардан тайёрланади.
Мева ва резаворларни майдалаб, уларнинг шарбатини қолдиқлардан
|
| |