Требования к написанию проекта




Download 0.95 Mb.
bet13/17
Sana02.03.2022
Hajmi0.95 Mb.
#2865
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
3. METODIK QISM
3.1 БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ НИГОҲИДА KIMYOVIY ТАЪЛИМ

Инсониятнинг XXI асрга қадам босган даври бир қанча глобал экологик муаммоларга тўғри келди. Шулар сабаб бўлиб, Рио-де-Жанейрода (1992 йил) ўтказилган “Рио-92”Халқаро конференция барқарор ривожланиш, атроф муҳит муаммоларига бағишланган бўлиб бунда асосан қуйидаги учлик – экология, ижтимоий масалалар ва иқтисодий ривожланиш мухокама қилинди. “Бугун таълим, билим, қадриятлар маънавият ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий механизм бўлиб, у барқарор ривожланишнинг асосидир” деган тезис қабул қилинган концепсиянинг асоси ҳисобланади. Тез орада “Таълим барқарор ривожланиш учун” тушунчаси жамоатчиликка маълум қилинди. Сабаби 178 мамлакат вакиллари қатнашган бу конференцияда қабул қилинган № 21 Дастурнинг “Таълимнинг ривожланиши, жамоатчиликнинг ундаги қатнашиши ва таълим олиши" номли 36-боби ҳисобланади. № 21 дастур БМТ га кирадиган давлатлар, ҳукуматлар ва ташкилотларнинг инсониятнинг атроф муҳитга таъсирини глобал, миллий ва локал даражасида амалга оширишнинг ҳаракат таъсири сифатида қабул қилинган. 36 бобда “Билим барқарор ривожланишга эришиш учун зарур” деган қарор қабул қилинган. Бу масалалар билан биргаликда конференцияда барқарор ривожланиш учун кимёни ўқитиш тажрибалари ҳам умумлаштирилди. Қабул қилган асосий қарорлардан бири барқарор ривожланиш концепцияси бўлиб уни ҳаётга татбиқ қилишда кимё фанининг ўрни беқиёслиги кўрсатиб ўтилди. 21 дастурда барқарор ривожланишда кимёвий таълимда инновацион усулларни татбиқ қилиш, ривожлан тириш ва унда ўқитувчилар ролининг ошиши кўрсатиб берилган. Кимёвий таълимнинг самарадорлигини оширишга қаратилганлигига сабаб унинг энг аввало фундаменталь фан эканлиги ва саноатнинг турли сохаларида фойдаланилаётган технологияларнинг илмий асосини яратишидадир.


Шундай қилиб қабул қилинган хулосалардан бири ҳозирги ва келажак авлод турмуш тарзини, ҳаётини яхшилашда ва барқарор ривожланишни таъминлашда кимё фанларининг ўрни беқис эканлиги бўлди. Ўз навбатида сунъий химикатлардан фойдаланишда керакли назоратни амалга оширмаса катта салбий эффектларга олиб келиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Шунинг учун кимё фанидаги амалга оширилаётган ҳар бир янгиликни тўлиқ назорат қилишгина инсоният учун ютуқлар манбаи бўлиши қайд қилинди.


Download 0.95 Mb.
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Download 0.95 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Требования к написанию проекта

Download 0.95 Mb.