• Таянч сўзлар
  • ПАХТА ЧИГИТЛАРИНИ САРАЛАШ ОРҚАЛИ ТОЛА ЧИҚИШИНИ




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet223/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    ПАХТА ЧИГИТЛАРИНИ САРАЛАШ ОРҚАЛИ ТОЛА ЧИҚИШИНИ 
    ОШИРИШ 
     
    А.А.Обидов, М.Ж.Вохидов 
    Наманган муҳандислик-технология институти 
    Аннотация. Ушбу мақолада пахта тозалаш корхоналарининг технологик 
    жараѐнидан чиқадиган толали чигитларни толалилик даражасига кўра саралаш 
    қурилмаси ўрганилди. Ушбу қурилма тозаланган толали чигитларни саралаб, қайтадан 
    жинлаш орқали корхонада тола чиқишини ошириш имкониятини яратмоқда. 
    Таянч сўзлар: пахта толаси, пахта чигити, корхона, саралаш, саралагич, 
    тозалаш, толали чигит, ифлослик, сифат. 
    Annotation. In this article, a device for sorting seeds coming out of the technological 
    process of ginneries according to the level of fibrousness has been investigated. This device 
    creates the opportunity to increase the yield of fiber in the enterprise by sorting and re-ginning 
    under-ginned fiber seeds. 
    Key words: cotton fiber, cotton seeds, enterprise, sorting, sorter, cleaning, fibrous seeds, 
    impurities, quality. 
    Республикамиз пахта тозалаш корхоналари тўқимачилик кластерларига 
    бириктирилиб, бошқаришнинг янги шаклига ўтиши муносабати билан ишлаб 
    чиқарилаѐтган маҳсулот сифатига талаб янада ошди. Бу эса пахта тозалаш 
    саноати ишчи-ходимлари ва олимлар зиммасига янги вазифаларни юклади. 
    Яъни, пахтанинг сифати ѐмонлашиши, хом ашѐнинг йўқотилиши содир 
    бўлаѐтган жараѐнларни аниқлаб, уларни бартараф этиш устида илмий 
    изланишлар олиб бориш лозим бўлмоқда. 
    Кўплаб илмий тадқиқотчилар томонидан аниқланишича, тола 
    чиқишини ошириш имкониятини пахтани қайта ишлаш жараѐнида 
    жинлашдан чиққан чигитларни тукдорлиги бўйича саралаб, йигиришга 
    яроқли толаси бор чигитларни ажратиб олиш орқали ҳам ҳосил қилиш 
    мумкин экан. Пахта чигитини тозалаш ва саралашга бағишланган илмий 


    525 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    тадқиқот ишларини танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилиш натижасида 
    мазкур диссертация ишида жинланган чигитларнинг ҳолатини, момиқ ва 
    чигитнинг сифат бузилиши сабаблари ўрганиб чиқилди. 
    Корхоналарда тола ажратиш жараѐни (жинлаш) дан чиққан чигитларни 
    тозалаш ва саралаш бўйича кўплаб назарий ва амалий тадқиқотлар олиб 
    борилган, жумладан чигитлар таркибидаги узун толали чигитларни аррали, 
    шнекли ѐки тўрли юзали ишчи органлар ѐрдамида саралаш имкониятлари 
    кўплаб тадқиқотларда олиб борилди ҳамда муайян натижаларга эришилди, 
    лекин ҳозирги кунда замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган, 
    автоматлаштирилган техника ва технологиялар яратилмади. Чунки 
    чигитларни тозалаш ва саралашда уларнинг таркибидаги ифлосликларни 
    тўлиқ тозалаб олиш, саралаш жараѐнида иш унумдорлигини таъминлаш ва 
    йигиришга яроқли толалари бўлган чигитларни максмимал даражада саралаб 
    олиб, қайта жинлаш орқали тола чиқишини ошириш имкониятини яратувчи 
    универсал технология ишлаб чиқиш анчагина мураккаб ҳисобланади. 
    Пахта чигитлари жинлаш жараѐнидан кейин пахтани дастлабки ишлаш 
    технологик жараѐнида кейинги ишлов бериш жараѐнларига юборилади. 
    Бундай жараѐнлар ифлос аралашмалардан тозалаш, линтерлаш, омборларга 
    транспортировка қилиш жараѐнлари киради. Уруғликка танлаб олинган 
    чигитлар эса махсус технология ѐрдамида туксизлантириш ишларига 
    берилади.
    Чигитли пахта таркибидаги бир қисм актив ифлос аралашмалар 
    тозалаш вақтида пахта хом ашѐсида қолиб кетади, бундан ташқари бундай 
    ифлосликлар жин машиналарида ишлов беришда улюк чиқиндиси билан
    чиқиб кетмайди, оқибатда жиндан кейин тола ва чигитлар таркибига 
    қўшилиб кейинги жараѐнларга кетиб қолади. Жинлаш жараѐнидан кейин 
    маҳсулот таркибида турли хил минерал ва органик ифлосликлар: тупроқ, 
    қуриган ўт-ўланлар майдалари, металл зарралар, тош майдалари кабилар 
    бўлиши мумкин. Технологик жараѐнда ва транспортировка пайтида турли 


    526 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    ишчи органларнинг механик таъсирида синган ва майдаланган чигитлар, 
    яхши етилмай қолган чигитлар ҳам учрайди ҳамда кейинги жараѐнларда 
    тола, линт ва чигитлар ифлосликларини янада ортиради. Жиндан чиққан 
    чигитли массада алоҳида пахта бўлаклари, летучкалар ва эркин толалар ҳам 
    учрайди. 
    Бундай ифлосланишларнинг асосий қисми пахтани териш мавсумида 
    қўшилади. Тола ва бошқа толали маҳсулотларни турли соҳаларда, жумладан,
    тўқимачилик ѐки кимѐ саноатида ишлатилишини ҳисобга олсак, уларнинг 
    тозалик даражаси маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари 
    ҳисобланади, тоза хом ашѐ сифатли маҳсулотнинг асоси ҳисобланади. 
    Жинланган чигитларни ѐғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарида 
    ишлатилувчи техник, ҳамда экиш учун мўлжалланган уруғлик турларга 
    бўлиш мумкин. Уруғлик чигитлар асосан пахта учун мўлжалланган дала 
    майдонларига экиш мақсадида ишланади ҳамда экиш учун маҳсус методика 
    ѐрдамида тайѐрланади [1]. 
    1-жадвал 
    Чигитларнинг асосий кўрсаткичлари
    Пахта 
    чигитнинг 
    нави 
    Яхши 
    етилмаган 
    чигитлар 
    миқдори, % 
    Пахта 
    чигити 
    синфи 
    Чигит 
    намлиги % 
    , кўпи 
    билан 
    Тукдорлик улуши, % 
    Ўрта 
    толали 
    навларда 
    Ингичка 
    толали 
    навларда 

    1,51 




    10 
    10 


    10,5 
    2 – 6,5 


    II 
    3,2 




    11 
    11 


    10,5 
    3 – 7,5 


    III 
    11,1 

    12 
    7,0–11,0 
    4 – 8,5 
    IV 
    32,9 

    13 
    8,0–13,0 
    4,5 – 9,0 
    Етилган пахта чигитининг хом ашѐдаги миқдори 55 - 64 % оралиғида 
    бўлиши мумкин. 


    527 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Мой 
    экстракциялаш 
    корхоналарига 
    топширилувчи 
    пахта 
    чигитларининг ифлосланганлик, намлик ва толадорлик даражаси O‘zDST 
    596:2014 меьѐрларига мос келиши керак (1-жадвал). 
    Пахта чигитини қайта ишлашда, унинг толадан тўлиқ ажратилганлиги 
    ва қолдиқ толадорлик даражаси аниқланади ҳамда таҳлил қилинади. Пахта 
    чигитларини, ҳам мой ишлаб чиқариш, ҳам экиш материали сифатида 
    фойдаланиш уларнинг минимал даражадаги толадорлигини талаб этади: 
    чигитни толадорлиги қанча кам бўлса, мой олиш даражаси шунча юқори 
    бўлади ва чигитларни унувчанлиги ҳам шунча яхши бўлади. 
    Бир биридан етарли фарқ қилувчи ўлчамга эга чигитли аралашмани 
    айлана, эллипс ва бошқа шакллардаги тешикларга эга тўрли панжаралар 
    ѐрдамида ҳам ажратилади. Кўплаб тадқиқотларда турли шаклдаги 
    тирқишларга эга вибрацион турдаги саралаш қурилмаларида чигитларни 
    самарали тозалаш ва саралаш учун фойдали юза етарли эмаслиги туфайли 
    самарадорлик паст, бундан ташҳари тўрларнинг тешикларига чигитларнинг 
    тиқилиб қолиш ҳодисаси кузатилади. Бунинг учун конструкцияга қўшимча 
    равишда тозаловчи мосламалар қўшиш лозим бўлади. Бу эса қурилманинг 
    материал ҳажмини оширмоқда ва бошқа турли мураккабликлар келтириб 
    чиқармоқда. 
    Охирига қараб катталашиб борувчи думалоқ шаклдаги тешикли тўрли 
    юзаларда чигит йўғонлиги бўйича сараланади. Кўплаб замонавий чигит 
    саралаш 
    қурилмаларида 
    горизонтал 
    тебранишли 
    қия 
    панжаралар 
    ишлатилади. Пахта тозалаш саноатида пневмо-механик чигит тозалагичлар 
    кенгроқ қўлланилади.
    1-расмда «Бауэр» маркали жинланган чигитларни тозаловчи машина 
    схемаси берилган. Бу чигит тозалагичда чигит тозалаш икки босқичда 
    бажарилади: тебранувчи панжарада ва ҳаво ѐрдамида ажратувчи камерада. 
    Жинланган чигитлар таъминлагич 1 га тушиб ундан юқоридаги 16 мм. ли 
    тешикли тебранувчи панжара 2 га келади ва қия текислик бўйича ҳаракати 


    528 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    давомида йирик ифлосликлардан ажраб пастга тушади. Кейин 3,9х50 мм. 
    ўлчамга эга тешикларга эга пастки панжарага келади ва у ерда чигит панжара 
    устида қолиб, майда ифлосликлар ажраб пастга тушади. Бу тозалашнинг 
    охирги босқичи оғир аралашмалардан ажратишдир. Бу қурилманинг 
    камчилиги энергия сарфи ва материал сарфининг катталигидир. Унинг 
    ўлчамлари, иш унумдорлиги (3,6 т/соат) ва тозалаш самарадорлиги (13-26%) 
    га нисбатан жуда катта [2]. 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ПАХТА ЧИГИТЛАРИНИ САРАЛАШ ОРҚАЛИ ТОЛА ЧИҚИШИНИ

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish