“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
116 
қийинчиликлар енгиб ўтилади. 
Юқори суғурта суммалари билан тавсифланган ва стандартлаштириш 
ҳамда бирлаштириш қийин бўлган “жиддий” суғурта турлари учун P2P 
ғоялари принципиал жиҳатдан қўлланилмайди. Йўқотишнинг потенциал 
ҳажми қанчалик катта бўлса, унинг юзага келиши фактини ва унинг ҳажмини 
исботлаш қанчалик қийин бўлса, молиявий ва операцион ресурсларнинг 
чекланганлиги сабабли P2P суғурталовчилар орасида уни қоплашга тайёр 
бўлганларни топиш шунчалик қийин бўлади. Улар учун махсус қайта суғурта 
қилиш ҳақида тасаввур қилиб кўриш мумкин эди, аммо, бундай схемалар 
ишончлилик нуқтаи назаридан оддий корхонада суғурта қилишдан паст бўлиш 
эхтимоли мавжуд. Шу сабабли, суғуртанинг техник жиҳатдан мураккаб 
турлари ва йирик рисклар сегменти 
Суғурталовчининг виртуаллиги, иштирокчилар билан ва риск юзага 
келган ҳолатлар билан бевосита алоқанинг йўқлиги, манфаатдор томонлар 
томонидан масофадан туриб тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларга 
эътибор қаратиш – буларнинг барчаси фирибгарлик хавфини оширади. Ёлғиз 
суғурталовчининг ҳужум қилувчиларга, айниқса гуруҳга бирлашганларига 
қарши туриши қийинроқ. Ва шу билан бирга, соддалаштирилган назорат ва 
бозорга кириш учун нисбатан паст чегара билан, унинг ўзи кафолатланмаган 
сохта суғурта ҳимоясини таъминлаш эвазига осон пул олиш васвасасига 
тушиши мумкин. Фирибгарликка қарши курашиш учун ишлаб чиқилган 
аппарат ва дастурий таъминотлар, албатта, ушбу рискни камайтириши 
мумкин, лекин у шунда ҳам ҳақиқий суғурта корхоналарига қараганда юқори 
бўлади. 
Натижада, электрон воситачиларда харажатларнинг мавжудлиги ва 
фирибгарликнинг юқори риски, шунингдек, нисбатан юқори риск устамалари 
суғуртада B2P дан P2P га ўтишнинг барча иқтисодий афзалликларини 
оддийгина четга суриб қўйиши мумкин. Бироқ, баъзи суғурта секторларида 
(жисмоний шахсларнинг оддий оммавий рисклари, махсус рискларга эга 
бўлган суғурталовчилар, оддий шартномаларга қўшимча қоплама) P2P 
мафкураси муваффақиятга эришиш имкониятига эга. Аммо ушбу 
концепциядан фойдаланиш кўлами сезиларли даражага етиши учун, биринчи 
навбатда, бир қатор муаммоларни ҳал қилиш қилишни талаб этади. 

Download 8,74 Mb.
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish