“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
115 
инсонлар гуруҳи. 
Суғурта битимининг асоси - бир томоннинг маълум тасодифий ҳодисалар 
рўй берганда тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ваъдасидир. Бундай ваъда 
учун тўлов дарҳол олинади ва баъзи вақтдан кейин бажарилиши мумкин ёки 
унинг бажарилиши умуман керак бўлмайди. Шу боис суғурта қилишда бундай 
ваъдалар бераётган шахслар, уларнинг молиявий ҳолати ва истеъмолчилар 
ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш жуда муҳим. Анъанавий 
суғурта соҳасида бу назоратни тартибга солувчи ва монополияга қарши 
хизматлар вакили бўлган давлат, шунингдек, профессионал уюшмалар 
(масалан, ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар) амалга оширади. 
P2P концепцияси доирасида давлат истеъмолчилар ҳуқуқларини назорат 
қилиш ва ҳимоя қилиш учун деярли ҳеч қандай имкониятларга эга эмас. Шу 
сабабли, P2P суғурта операцияларининг ишончлилиги расмий суғурта 
ташкилоти билан тузилган суғурта шартномасига қараганда анча паст 
(айниқса, умумий P2P ва хусусан суғурта P2Pси бўйича ривожланмаган 
меъёрий базани ҳисобга олган ҳолда). 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, P2P ғояси кўпроқ ёки камроқ 
даражада самарали амалга оширилиши мумкин бўлган суғурта соҳаларини 
тахминан кўрсатиш мумкин. 
Биринчи навбатда, бу жисмоний шахслар учун “суғуртанинг оммавий 
риск туғдирувчи турлари”, деб аталади. Улар маълум бир стандарт хавф-
хатарлар тўпламига дучор бўлган жуда кўп миқдордаги ўхшаш, нисбатан 
арзон 
объектларнинг 
мавжудлиги 
билан 
тавсифланади. 
Суғурта 
суммаларининг пастлиги ва “рискнинг соф қиймати” сабабли транзакция ва 
ишни юритиш харажатлари анъанавий суғурталовчиларда суғурта нархининг 
муҳим қисмини ташкил қилади. Агар кўрсатиб ўтилган харажатларнинг янада 
паст бўлган даражасига эга суғуртанинг муқобил вариантлари юзага келса 
улар ушбу майдонда анъанавий суғурта корхоналари билан рақобатлаша 
оладилар. 
Иккинчидан, P2P суғуртаси доирасида муайян рискларга эга бўлган 
потенциал суғурталовчиларнинг айрим тоифалари ҳимоя топиши мумкин, 
улар учун анъанавий суғурталовчилар мос келадиган маҳсулотларни умуман 
таклиф қилмайдилар ёки улар учун суғурта шартлари мижознинг 
эҳтиёжларига жавоб бермайди (турли экстремал спортчилар ва бошқалар). 
Учинчидан, P2P доирасида стандарт шартларни кенгайтирадиган ёки 
классик суғурталовчиларнинг суғурта қоидаларидан турли истисноларни 
қамраб оладиган қўшимчалар оддий суғурта шартномаларига таклиф этилиши 
мумкин. Бунга каско суғурта шартномалари бўйича франшиза доирасидаги 
қоплаб беришни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолда, суғурта 
ҳодисаси содир бўлганлиги факти ва зарар миқдори суғурта корхонаси 
томонидан белгиланади, P2P суғурталовчиси эса фақат унинг тақдирига 
эргашади ва франшиза миқдорида тўловни амалга оширади. Шу билан кичик 
P2P суғурталовчилари мустақил равишда амалга оширишлари қийин бўлган 
суғурта ҳодисасини тўлиқ текшириш ва зарарни баҳолаш билан боғлиқ барча 



Download 8,74 Mb.
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish