“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
114 
узлуксизлигини таъминлашда суғурта ташкилотларининг ўрнини ва 
аҳамиятини такомиллаштириш юзасидан тадқиқот ишларини амалга оширишни 
талаб этади. 
Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожланиши кўп жиҳатдан рақамли 
иқтисодиётнинг янги технологияларини жорий этилишига боғлиқдир. Уларни 
қўллаш суғурта фаолиятидаги кўплаб жараёнлар самарадорлигини сезиларли 
даражада оширишга имкон беради. Суғурта компаниялари, шунингдек бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлар замонавий рақамли технологиялар ва InsurTech 
воситаларидан фойдаланиши уларга суғурталовчи бизнес-жараёнларининг 
барча босқичларида қарорларни қабул қилиш тезлигини ошириш, мавжуд 
рискларни индивидуал баҳолашни қўллаш, мижозларнинг замонавий 
эҳтиёжларини қондирадиган янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва бошқа 
омиллар орқали суғурта хизматларининг сифатини оширишга имкон беради. 
Суғурта хизматининг сифати кўп жиҳатдан уни тақдим этиш сифати ва 
суғурта шартномасининг амал қилиш муддати давомида, яъни шартноманинг 
бутун ҳаётийлик даври мобайнида мижоз (суғурталанувчи)нинг қониқиш 
даражаси билан белгиланади. 
Коронавирус 
пандемияси 
Ўзбекистон 
иқтисодиётининг 
барча 
тармоқлари фаолиятига, шу жумладан суғурта соҳасига ҳам катта таъсир 
кўрсатди. Суғурта бозори карантинга оид чекловчи тадбирлар таъсирини ва 
“локдаун” туфайли юзага келган салбий тенденцияларни бошидан ўтказди, 
улардан аҳолининг ҳарид қобилияти тушиб кетиши, суғуртанинг муайян 
турлари бўйича суғурта полислари сотилмаганлиги, рақамли тенгсизлик ва 
бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Мураккаб эпидемиологик вазият суғурта 
компаниялари томонидан суғурта шартномаларининг ҳаётийлик даври 
мобайнида рақамли технологиялардан фойдаланиш рақобат устунлиги берди, 
улар масофавий хизмат кўрсатиш ва мижозлар эҳтиёжларини қулай ва хавфсиз 
йўл билан масофавий қондириш орқали мижозларнинг айнан шу суғурта 
ташкилотлари билан ишлашларига туртки бўлди. 
Суғурта - бу рискни узатишнинг бир усулидир. Бир томон рискни 
узатади, иккинчиси эса буни қабул қилади. Шунинг учун, агар гап P2P ҳақида 
бўлса, мижознинг риски суғурта корхонасига эмас, балки шахсга ёки кўпи 
билан бир гуруҳ инсонларга ўзатилиши керак. Суғуртада P2P концепциясидан 
фойдаланиш имкониятлари асосан техник ютуқлар билан эмас, балки суғурта 
хизматининг хусусиятлари билан белгиланади. Инсон ўзи қоплашга тайёр 
бўлмаган рискни узатади. Қабул қилувчи томон мумкин бўлган тўловни 
амалга ошириш имкониятига эга бўлса ва бу унинг молиявий ҳолатига таҳдид 
солмасагина бундай рискни топшириш унга самарали бўлади. Шунинг учун, 
P2P концепциясига мувофиқ суғурта доирасида, қабул қилувчи томон 
қуйидагилар бўлиши мумкин: 
а) ўзи қабул қилган риск оқибатларидан сезиларли даражада кўп бўлган 
молиявий ресурсларга эга бўлган шахс; 
б) биргаликда зарур молиявий ресурсларга эга бўлган ва улар ўртасида 
риск олдиндан белгиланган қоидаларга мувофиқ қайта тақсимланадиган 



Download 8,74 Mb.
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish