|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 280/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
283
кредит олувчилардан олинаётган кредит суммасига нисбатан гаров ёки
кафиллик хатларни тайёрлаш ва уларни банкка тақдим этиш қўшимча вақт,
маблағ ва кўчмас мулкларнинг дахлсизлигини исботловчи ҳужжатларнинг
зарурлигини талаб қилар эди. Натижада, банк кредитига бўлган талаб
сезиларли даражада камайиб борди.
Бунинг оқибатида кредит муассасаларида ипотека кредити рискини
бошқаришнинг таъминланганлик ва даромад сиёсатидан, мажбурий захиралар
ва даромад сиёсатига ўтилди. Албатта, мазкур сиёсатлар ўзаро алмашиши
тартиби босқичма-босқич жорий этилган ва маълум давр давомида параллел
равишда қўлланилиб келинган.
1980 йилларда ипотека кредити рискини бошқаришнинг мажбурий
захиралар ва даромад сиёсати тижорат банкларида жорий этилди. Бунда
асосий эътибор, банкларнинг муаммоли ипотека кредитлари бўйича махсус
захираларни шакллантиришга қаратилган. Ипотека кредитлари бўйича
захираларни шакллантириш миқдори ипотека кредитининг риск даражасига
боғлиқ бўлиб, ушбу кредит ва унга тўланадиган кредитлардан йўқотиш
даражаси қанчалик юқори бўлса, ушбу миқдор ҳам шу даражада юқори
бўлган. Ипотека кредити рискини бошқаришнинг мажбурий захира ва даромад
сиёсатида асосий иқтисодий юк кредиторнинг зиммасига тушиб, бу даврда
кредит муассасаларидан ипотека кредитларини олиш бирмунча енгиллашиб,
жуда тез суръатлар билан ривожланиб борди.
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, ипотека кредити риски ва уни
бошқариш асослари кўпқиррали бўлиб, уларни ўз вақтида ҳамда ўз ўрнида
қўллаш риск даражасининг ошиб кетишига йўл қўймайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-
5992-сонли
“2020-2025
йилларга
мўлжалланган
Ўзбекистон
Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш.
2.
МакНотон Д. Банковское учреждения ва развивающихся рынках.
Всемирный Банк. 1992, Том 1. –С. 7, 57-79.
|
| |