|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 279/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
282
мақсадларни кўзда тутиши лозим:
– банк омонатчилари ва кредиторлари, акциядорлари манфаатларини
ҳимоя қилиш;
– банк рискларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш;
– банк фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлаш.
Ипотека кредити рискини бошқаришда турли мактаб вакиллари турлича
ёндошувларни илгари суришади. Масалан, АҚШ ва Ғарбий Европа
мамлакатларида ипотека кредити рискини бошқаришда давлатнинг аралашуви
яққол сезилади. Шундай ҳолатни Францияда кузатишимиз мумкин, ушбу
мамлакатларда ипотека кредити риски ҳукумат томонидан тайинланган
банклар томонидан бошқарилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар кредитор кредит бериш
талабларига риоя этмаса, унинг тегишли меъёрларини таъминламаса, ипотека
кредит рискини бошқаришда ҳукумат, банклар ва турли кўринишдаги
жамғармалар ўзининг аҳамиятини йўқотишини 2008 йилда юз берган жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози яна бир марта исботлади. Айрим манбаларга
кўра, АҚШда ипотека кредити риски натижасида қайтарилмаган ипотека
кредитларининг миқдори 2008 йил сентябрь ойида 4,5 трлн. АҚШ долларини
ташкил этган. Албатта, агар дунё бўйича бир йилда яратиладиган ЯИМнинг 65
трлн. АҚШ доллари эканлигини инобатга олсак, ушбу сумма қанчалик
даражада салмоқли эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Иқтисодий адабиётда тижорат банклари ипотека кредити рискини
бошқариш билан боғлиқ назариялар батафсил берилмаган бўлса-да, АҚШ ва
Ғарбий Европа мамлакатларида молия-кредит тизимида ипотека кредити
рискини бошқаришда қатор сиёсатлар қўлланилган бўлиб, уларнинг
асосийлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
-
таъминланланганлик ва даромад сиёсати;
-
мажбурий захиралар ва даромад сиёсати
жорий этилган
265
.
Ипотека кредити рискини бошқаришнинг таъминланганлик ва даромад
сиёсатининг асосий устуворлиги банклар томонидан берилганлигини
таъминлаш учун қўйилган гаров мулки ёки учинчи шахснинг кафиллик хати
талаб этилганлигидир. Шунингдек, банк ипотекага йўналтирган кредити
ҳисобидан тегишли даражада даромад олиш масаласи ҳам рискни бошқариш
жараёнида асосий эътиборда бўлган. Ушбу сиёсат АҚШда юз берган буюк
инқироздан сўнг (1929-1933 йй.) жорий этилган бўлиб, 1980 йилларга қадар
амалиётда бўлди ва кредит муассасаларига маълум давр давомида иқтисодий
жиҳатдан самара берди, шунингдек, кредит олувчиларнинг манфаатига мос
келди.
Бироқ, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида кредит муассасаларининг
фаолияти ривожланиши ва улар ўртасидаги рақобатнинг тобора ривожланиб
бориши ипотека кредити рискини бошқаришнинг таъминланганлик ва
даромад сиёсатининг аҳамиятини йўқотди. Чунки, кредит муассасаларидан
265
МакНотон Д. Банковское учреждения ва развивающихся рынках. Всемирный Банк. 1992, Том 1. –С. 7,
57-79.
|
| |