“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
280
тизимини такомиллаштириш;
-интеллектуал мулк билан боғлиқ муносабатларга ахборот-коммуникация
технологияларини татбиқ этиш ва такомиллаштириш;
-жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳурмат ҳиссини
шакллантириш
ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;
-интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация
қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”
261
.
“2022 - 2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк
соҳасини ривожлантириш стратегияси” йўналишларни амалга
ошириш учун
бир нечта вазифалар белгилаб олинган, жумладан, бутунжаҳон интеллектуал
мулк ташкилоти (БИМТ) кўмагида республикада муаллифлик ҳуқуқини
интернетда ҳимоя қилиш бўйича “WIPO ALERT” онлайн платформасидан
кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, интеллектуал мулк обйектларини рўйхатдан
ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини тартибга
солувчи маъмурий регламентларни ишлаб чиқиш, глобаллашув ва замонавий
ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда,
интернетда интеллектуал фаолият натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи
иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ўзига хосликларини
акс эттирувчи жиҳатлардан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини
олишга қаратилган реал чораларни кўриш, аҳоли ва
тадбиркорлик
субъектлари учун тўлов-шартнома асосида ўз интеллектуал мулк
объектларини юқори даромад келтирувчи воситага айлантиришга
кўмаклашувчи “IP management” (Интеллектуал мулкни бошқариш) ўқув
курсларини ташкил қилиш, мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи
ташкилотлар фаолиятини таҳлилий ўрганиш, уларни муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқларни том маънода ҳимоя қилувчи ташкилотларга айлантириш
чораларини кўриш, умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчи-
талабаларида интеллектуал фаолият натижаларини ҳурмат қилиш ҳамда
ихтирочилик ва новаторлик хислатларини шакллантириш мақсадида
интеллектуал мулк соҳасига оид фан дастурларини такомиллаштириш шулар
жумласидандир.
Бизнинг фикримизча, интеллектуал
мулкни жамият ва давлатнинг
ижтимоий-иқтисодий
ҳаётини
ривожлантирувчи
асосий
драйверга
айлантириш орқали мамлакатимиз илмий-техникавий ва ихтирочилик
жиҳатдан тараққий этган давлатлар қаторига киритиш шунингдек минтақавий
брендларни ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантирувчи восита сифатида
юзага чиқариш мумкин. Интеллектуал фаолият натижаларини қўллаш орқали
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва бошқа соҳаларга
замонавий ахборот-
инновацион технологияларни тезкор жорий қилиш республикамизнинг жадал
ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири саналади.
“Интеллектуал” тушунчасининг ўзи чегараси йўқ, уни маълум бир
қолипга ёки стандартга солиб бўлмайди. Ҳудди шунингдек,
унинг товарга
261
2022-йил 26-апрелдаги “2022 - 2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини
ривожлантириш стратегияси” ПҚ-221-сон