“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
276
келади. Натижада, қарорларни қабул қилиш ёки жараёнларни рақамлаштириш
харажатларини
кескин
камайтирмайди,
бизнес
жараёнларни
рақамлаштиришга асосий эътиборнинг қаратилиши меҳнат унумдорлигини
оширишнинг бошқа
воситалари, хусусан инсонга йўналтирилган янги
вазифаларни белгилаш, янги ташкилий тузилма ёки рақамли технологияларни
амалиётга жорий этишни чеклаб қўйиши мумкин.Шуни эътиборга олиш
лозимки, маълум омиллар таъсири остида автоматлаштириш ижтимоий талаб
доирасидан
чиқиб
кетди.
Д.Аджемоглу
ва
П.Рестреполар
259
нинг
тадқиқотларига кўра, Америка ва бутун жаҳоннинг
технологик секторини
тўлиқ рақамлаштириш кичик штат бирликларига асосланган бизнес
моделларда фаолият юритувчи ўта йирик ва муваффақиятли
технологик
компаниялар томонидан қабул қилинган қарорлар асосида шаклланади.
McKinsey Global Institute маълумотларига кўра
260
, дунёда сунъий онгни
ривожлантиришга қаратилган ҳар уч
доллардан бири Amazon, Alibaba,
Alphabet, Facebook ва Netflix технологик компаниялари ҳиссасига тўғри
келмоқда. Мазкур компанияларнинг инсон фаолиятини сунъий онг тизимига
алмаштириш концепцияси фақатгина уларнинг молиявий харажат
йўналишларини белгилаб бермасдан, балки бошқа компаниялар фаолиятининг
устувор жиҳатлари, ахборот ва маълумотлар таҳлилига
ихтисослашган юз
минглаб талаба ва тадқиқодчиларнинг мақсади ва интилишларига таъсир
ўтказиб бормоқда.
Рақамли технологиялар банк бизнесини
ривожлантириш билан бир
қаторда, мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва
коррупцияга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этишига қарамасдан,
ижтимоий тенгсизликни юзага келтирувчи омил сифатида намоён бўлмоқда.
Шу
боисдан,
ҳукумат
рақамли
технологияларни
ривожлантириш
жараёнларида нафақат бош ислоҳотчи, балки
тартибга солиш ва назорат
қилиш функциясини ўз зиммасига олиши лозим. Натижада рақамлаштириш
жараёнлари аҳолининг фаровон ҳаёти ва улар учун сифатли иш ўринларини
яратиш ва бошқа муаммоларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф
этишга хизмат қилади.