|
БАНК БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ Pdf ko'rish
|
bet | 270/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plamiБАНК БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ:
СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАР
Б.Шермухамедов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори
Глобаллашуви шароитида инновaциялар муҳим ўрин тутади. Иқтисодий
адабиётларда “Инновaцион ахборот тизими” тушунчаси мавжуд бўлиб, у
инсон ва ахборот ресурсларининг ўзаро таъсири имкониятларини
кенгайтиради, бу орқали эса инновaциялар ўсиб боради ва тизим ривожланади.
Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида инновaциялардан кенг фойдаланилмоқда,
бу эса қўшимча имкониятларни очиб бермоқда. Хусусан банк тизимида
рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириб, хизматлар кўламини ҳамда
сифатини яхшилашга туртки бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги
ПФ-5992-сонли Фармони билан тасдиқланган “2020 — 2025 йилларга
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегияси”да банк тизимида кузатилаётган қийинчиликлар ва муаммолар
жумласига: “...ахборот технологиялари маҳсулотлари, активлар ва
пассивларни бошқариш, мижозлар билан алоқа қилиш бўйича замонавий
усулларни амалиётга жорий қилишда кечикиши”
256
кабилар киритилган.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида масофавий банк хизматлари,
шу жумладан контактсиз тўловлар сони ва қамровини кенгайтириш,
автоматлаштирилган скоринг тизими, рақамли идентификaциялаш ва кредит
конвейеридан кенг фойдаланиш, банк маълумотлари ва тизимларининг
ахборот хавфсизлигини таъминлаш, банк соҳасидаги янги концепция ва
технологияларни жорий қилиш (финтех, маркетплейс, рақамли банк) каби
чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Банк фаолиятини рақамлаштириш жараёнларининг фаоллашуви
замонавий банк тизимини шакллантириш билан бир қаторда, тижорат
256
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020 — 2025 йилларга мўлжалланган
Ўзбекистон Республикасининг банк тизиминии ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ПФ-5992-сон Фармони.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 06/20/5992/0581-сон.
|
| |