|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 272/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
275
Мижозлар эса ўз навбатида, хизмат кўрсатувчи банкларида
телекоммуникaция, чакана савдо, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига оид
кўшимча хизматларни олиш имкониятлари очилади. Таклифлар эса
хусусийлаштирилади, банк амалиётлари тезлиги сезиларли даражада
оширилади 1-расм. Банк сектори мақсадли ривожланишининг кўриниши
келажакдаги банк сектори
1-расм
Молиявий технологик компаниялар ва нобанк ташкилотлар сонининг
ортиши натижасида, соҳада рақобат кучаймоқда. Бунинг натижасида
анъанавий банк хизматларининг рентабеллик даражаси пасайиб бормоқда ва
бозор иштирокчилари олдида янги даромад манбаларини излаш масаласи
турибди. Янги даромад манбаи эса рақамли банк маҳсулотлари ва IT
компаниялари билан ҳамкорликда яратилган инновацион маҳсулотларда
бўлиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
Массачусетс технология институти профессори Д.Аджемоглу
258
нинг
тадқиқотларига кўра, информатцион ва коммуникатцион технологияларнинг
тезкор ривожланиши ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўлланилишига
қарамасдан улар меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш ҳажми ёки бандлик
даражасининг ошишига етарли таъсир ўтказмаганлигидан далолат беради.
Унинг таъкидлашича, меҳнат унумдорлиги даражасининг пасайишига олиб
келувчи асосий омиллар турли табиатга эга. Хусусан, мижозларга касса
хизмати ёки бошқа турдаги хизматларнинг рақамлаштирилиши меҳнат
унумдорлигининг ошишига олиб келмади. Бошқача айтганда бизнес
жараёнларни рақамлаштириш умумий (кўп омилли) меҳнат унумдорлигини
оширмади, аксинча, айрим ҳолатларда уларни ҳажми керагидан ортиқча паст
даражада бўлган. Яъни, банлар ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш
мақсадида керагидан кўпроқ рақамли технологияларни жорий этишмоқда, Бу
эса ўз навбатида, бандлик ва иш ҳақи даражасининг кескин пасайишига олиб
258
Acemoğlu Daron. 2019. “It’s Good Jobs, Stupid”. Economics for Inclusive Prosperity Policy Brief 13.
|
| |